1-мавзу: Ўзбекистон Республикаси таълим тизими
(Семинар машғулоти ишланмаси 2 соат)
Режа
Таълим соҳасидаги давлат сиёсати.
Кадрлар тайёрлаш Миллий модели.
3.Таълим тизими ва турлари.
1-топшириқ. Қуйидаги чизмага эътибор қаратинг. Муаммо юзасидан фикр юритинг.
2-топшириқ. Кичик гуруҳларга мўлжалланган топшириқ
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва унинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этишини ўрганиш ва таҳлил этиш.
Кадрлар тайёрлаш Миллий модели ва унинг таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлигини кўрсатиб бериш.
Ўзбекистон Республикаси таълим тизими ва турлари.
Кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда юқоридаги масалалар гуруҳ иштирокчилари томонидан тақдимот асосида ёритиб берилади.
3-топшириқ. “Ўзбекистон Республикаси таълим тизими ва турлари” мавзусидаги чалкаштирилган мантиқий занжирлар кетма-кетлиги
Қуйида келтирилган жумлалар билан танишинг. Уларни мос равишда жадвалнинг керакли устунига ёзиб қўйинг ва асослаб беринг.
Бешта бўлим, ўттиз тўрт моддадан иборат. –
Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи. –
Шахс.
Таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш.
Фан.
Таълим-тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги.
Билим олиш ҳуқуқи.
Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш.
Ишлаб чиқариш.
Халқаро ҳамкорлик.
Таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги.
Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |