Семизлик ер юзида энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бдсст (воз) маълумотига кура планетамиз ахолисининг 30% ортиқча вазнга эгадир


Бемор томонидан бажарилаётган ишни хисобга олган холда БЭБ га керакли қўшимча каллориялар белгиланади


Download 389.39 Kb.
bet5/5
Sana21.01.2023
Hajmi389.39 Kb.
#1106346
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-dars ortiqcha tana vazni

Бемор томонидан бажарилаётган ишни хисобга олган холда БЭБ га керакли қўшимча каллориялар белгиланади.

Бемор бажарадиган мехнатни хисобга олган холда суткалик овқат калорияси хисоби.


Мехнат характери

Суткалик калория умумий миқдори

ўта енгил

БЭБ + 1/6 БЭБ

енгил

БЭБ + 1/3 БЭБ

ўрта оғир

БЭБ + 1/2 БЭБ

Оғир

БЭБ + 2/3 БЭБ

Ўта оғир

БЭБ + БЭБ

Бемор овқатнинг суткалик калориясини 60% - углеводлар,24% - ёғлар ва 16% - оқсиллар хисобига бўлиши керак.
Суткалик рационни тузишда 1г оқсил – 4 ккал, 1г ёғ - 9 ккал (37,8 кдж) ва 1г углевод – 4 ккал (16,8 кдж) ажратишини хисобга олинади. Масалан кунлик энергияга бўлган муҳтожлик 2250 ккални ташкил этса, бу энергиянинг 60% углеводлар хисобига, яъни 2250х60 \100=1350 ккал тўғри келиши керак.
Углеводлар ҳар бир грамми 4 ккал ажратишини хисобга олган холда 1350:4=337г, углеводларнинг суткалик пархездаги миқдорини аниқлашимиз мумкин. Худди шу усул билан суткалик рациондаги оқсил ва ёғ миқдорлари аниқланади.

Фармакологик даволашга

  • 1. Анорексиген препаратларни қўллаш (фепранон, дезопимон,мазиндол,фенфлюрамин).
  • 2.Липолизни стимулловчи (адипозин, бигуанидлар, тиреоид гормонлари).
  • 3. Сийдик хайдовчи дориларни қўллаш (оксидамин, береза куртаклари ва барглари, кашнич барглари).
  • 4.Термогенезни кучайтирувчи дорилар (тиреоид гормонлари, хорионик гонадотропин).
  • Ошқозон ичак трактида овқатнинг имитациловчи ва сўрилишини камайтирувчи моддалар (таркибида агар ва целлюлоза тутувчи препратлар (нео-нор-макол, амигель). Бу препаратлар ўзлаштирилмайди, ошқозон ва ичакни тўлдириб тўқлик хиссини беради.

Хирургик даволаш

Консерватив даволаниш керакли натижалар бермаганидан сунг хирургик даволаниш қулланилади.

Хирургик даволанишга кўрсатмалар:

  • 3-4 даражали семизлик,
  • Пиквик синдромининг биринчи белгилари аниқланганда.
  • Қон айланиш тизимини етишмовчилиги(I А ёки III)
  • Пархез тутилганда ҳам тана вазнининг ортиши.
  • Хирургик даволанишни биринчи босқичи липоэктомиядир.
  • Липоскульптура, реструктив гастропластика ва бошқа хирургик усулллар жуда кенг қулланилади.

Download 389.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling