Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси-2020” Республика танлови эълон қилинди. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилмоқда
Download 48.48 Kb.
|
маънавият хисобот
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси-2020” Республика танлови эълон қилинди. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилмоқда:
👉 “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”; 👉 “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси”; 👉 “Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси”; 👉 “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”; 👉 “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”; 👉 “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”; 👉 “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси”. Танловнинг олий таълим муассасаси босқичида иштирок этиш истагини билдирган талабалар қуйидаги хужжатлар тўпламини электрон шаклда факультет деканатига тақдим этади: ✅ танлов иштирокчисининг қобилияти, фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобиляти, эришган ютуқлари, дарслардаги фаол иштироки,талабаларга ўрнак бўладиган жиҳатлари ва жамоат ишлардаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган хажмдаги тақдимнома; ✅ танлов иштмрокчисининг фанларни ўзлаштириш натижалари акс этган ҳужжатлар (баҳоларни қайд этиш варақалари, талабанинг баҳоларни ўзлаштириш синов дафтарчаси) нусҳалари; ✅ танлов иштирокчисининг нашр этилган илмий, илмий-услубий, ижодий ишлари, уларга тегишли мутахассислардан олинган тақризлар билан бирга; ✅ турли тадбирлар, танловларда фаҳрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусҳалари илова қилинади); ✅ грантларда иштирок этганлиги тўғрисидаги маълумотнома, грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, иштирокнинг шакли ва даражаси кўрсатилади; ✅ конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, илмий ишлар рўйҳати ва илмий ишлар нусҳалари илова сифатида тақдим этилади; “Йил талабаси-2020” Республика танловининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали босқичи ғолиблари аниқланди. “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича; Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 3-босқич талабаси Рузиева Мадинахон Шухрат қизи; “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича: Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 3-босқич талабаси Хужақулов Анвар Кароматилло ўғли; “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” номинацияси бўйича: Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети 2-босқич талабаси Мирзаева Фахрия Шавкат қизи ғолиб деб топилди ҳамда ушбу талабалар Республика босқичида қатнашиш хуқуқига эга бўлди. Download 48.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling