Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари


Download 52.01 Kb.
bet6/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда боланинг ёшига ва физиологик эҳтиёжларига мос келадиган, рационал ҳамда мутаносиб овқатланиши учун мактабгача таълим ташкилотидаги табиий маҳсулотлар тўпламини белгилайди;
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларни соғломлаштиришга қаратилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация, санитария-гигиена ва профилактика тадбирларини ўтказади;
мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг тиббий текширувдан ўтказилишини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12-модда. Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ваколатлари
Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра ўз тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этади ва тугатади.
Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат-хусусий шериклик борасидаги фаолиятни амалга оширади;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ва мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини, ҳаёти, соғлиғи муҳофаза қилинишини, шунингдек ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашади;
мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра тегишли ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, қайта ташкил этади, тугатади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
14-модда. Фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги тадбирларда иштирок этиши
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ҳамда бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling