Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш


Download 52.01 Kb.
bet8/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш
18-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш
Давлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав асосида амалга оширади.
Қуйидагилар давлат мактабгача таълим ташкилотининг муассисларидир:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Бошқа давлат органлари ва ташкилотлар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
19-модда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил эти
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав ҳамда мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги лицензия асосида амалга оширади.
Юридик ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
20-модда. Жисмоний шахслар томонидан мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар мактабгача таълим ва тарбия соҳасида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматлари кўрсатади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган мактабгача таълим ва тарбия соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим хизматларини кўрсатишга ҳақли.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан йигирма беш нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилади.
21-модда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги лицензия юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганидан кейин берилади.
Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling