Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


-модда. Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими


Download 52.01 Kb.
bet11/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

27-модда. Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ахборотни йиғиш, сақлаш, излашни, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими яратилишини ҳамда фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
5-боб.Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
28-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти камида беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини, мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ва тарбия бериш соҳасидаги ўқув-услубий қўлланмаларни, услубий тавсияларни ишлаб чиқишда, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалаштиришда, қуришда, жиҳозлашда ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда ҳисобга олиниши шарт.
29-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури болани тўлақонли ҳар томонлама камол топтиришга қаратилган таълим-тарбия жараёни ташкил этилишини таъминлайди.
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури:
боланинг билим жиҳатидан ва интеллектуал ривожланишини;
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорликни;
болаларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи миллатлар ва элатларнинг урф-одатлари ва анъаналари билан таништиришни;
боланинг ижтимоий мослашувини;
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар билан педагогик-тузатиш (коррекциялаш) ва тиббий-психологик ишлар амалга оширилишини;
болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашни таъминлаши керак.
Жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишидаги нуқсонларини тузатишга (коррекциялашга) ҳамда реабилитация қилишга муҳтож бўлган болаларнинг мактабгача таълим ва тарбия олиши мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган якка тартибдаги режалар бўйича амалга оширилади.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling