Senior teacher, chirchik higher tank commanding engineering school
Download 153 Kb.
|
Maqola tarjimaga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Key words
Техника ва транспорт университетларида инглиз тили терминологиясидан фойдаланиш SENIOR TEACHER, CHIRCHIK HIGHER TANK COMMANDING ENGINEERING SCHOOL, shaxnoza90.90@mail.ru Abstract Глобаллашув жараёнида ахборот манбаларининг шиддат билан тарқалиши, ижтимоий аҳамиятга молик (илмий, технологияга оид, маданий ва бошқалар) ахборот кўламининг ниҳоятда ошиб бориши ҳар қандай жамиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб ишлаб чиқаришда ахборотларни яратиш, узатиш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, кўпайтириш, жараёнларни автоматлаштиришга ҳамда ахборотни китоблар, газеталар, фото ва кино кўринишида тақдим этишга асосланган анъанавий ахборот технологиялари билан бир қаторда янги турдаги ахборот технологиялари вужудга келишига шароит яратди. Янги ахборот технологиялари анъанавийларини сиқиб чиқараётгани йўқ, лекин шу билан бирга ахборотлар миқдори камаяётгани ҳам йўқ. Жамиятда эса инсоннинг ахборотларга мослашуви ёки бошқача айтадиган бўлсак, ахборотга адаптация муаммоси юзага келмоқда. Кўп сондаги белгили тизимларни пайдо бўлиши ва ривожланиши, унинг натижаси ўлароқ кўпкомпонентли “ахборот майдони”ни ташкил топиши ўзига хос ахборотлар оламини ташкил этади. Визуал ва аудиовизуал ахборотдан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш муаммолари билан замонавий педагогикада визуал саводхонлик (инглизча visual literacy) деб номланган йўналиш шуғулланади. Key words: коммуникация, тилшунослик, интернет, бадиий, инновация, термин. Introduction Оммавий коммуникациянинг педагогик аспектлари таълим ва тарбия йўналишларида ўрганилади. Таълим йўналишида иккита ўзаро боғлиқ аспектларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: аҳолининг кенг қатламига маърифат тарқатиш ва оммавий коммуникациялардан таълим бериш жараёнида фойдаланиш. Тарбиявий аспектлари таълим олувчилар аудиториясига мўлжалланган махсус ахборот оқимларини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Оммавий коммуникациянинг таълим олувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатишини ўзига хос тавсифий жиҳатларидан бири – ахлоқ меъёрлари ва қадриятларни асосан образли бадиий шаклда транслиация қилишдир. Мавзу кўламини кенгайтирилиши ва жанрни табақалаштирилиши тарбиявий аспектларга хосдир. Баъзида катта ёшли кишилар учун мўлжалланган бадиий ахборотнинг ўзига хос “ассимиляциси” рўй беради, бунда катталарга мўлжалланган кўплаб асарлар талабалар орасида ҳам оммалашади. Тарбиявий амалиётда яна бир йўналиш шаклланганки, у оммавий коммуникация соҳасидаги ижодий ташкилотлар (ёш корреспондентлар, журналистлар ва шунга ўшаш тўгараклар, клублар) фаолиятидир. Талабалар ўзлари ахборот тарқатувчи бўлишади ва ўз фикрини бемалол ифодалаш ва жамият ҳаётини акс эттириш мақсадида медиа билан ҳамкорлик қилишади, кўпинча оммавий-коммуникацион жараёнларни моделлаштиришади [83, 134-б]. Бугунги кунда медиа (ОАВ) – инсон томонидан атроф оламни мажмуавий (ижтимоий, ахлоқий, психологик, бадиий, интеллектуал аспектларда) ўзлаштириш воситасидир. Медиамаданият матбуот, телевидения, кинематография, видео ва компьютер каналлари орқали борган сари кўп таъсир доирасига эга бўлмоқда ва бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқотлар, медиаматнлар кенг аудиториянинг аксарият вакиллари (айниқса талабалар) орасида оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда. Медианинг талабалар аудиториясига таъсири муаммолари бўйича тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, ёшлар ўртасида медиамаданият ижод намуналари билан мулоқот қилиш юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Медиамаданиятни турли позициядан кўриб чиқиш мумкин: Медиа соҳаси - моддий ва интеллектуал қадриятлар тўплами; Ижтимоий муҳитда медиамаданиятнинг шаклланиши касбий фаолият юритишининг асоси; Медиамаданият аудиторияга нисбатан медиаматнни қабул қилиш, таҳлил этиш, баҳолаш, медиаижод билан шуғулланиш, медиа жабҳасидаги янги билимларни ўзлаштиришга қодир инсон шахсининг касбий фаолиятини ривожлантириш даражалари тизими сифатида намоён бўлиши мумкин [52, 5-б]. Замонавий аудиторияда медиамаданиятни (бошқача айтганда, унинг медиа саводхонлигини) мақсадли шакллантириш касбий фаолиятга тайёрлашда медиатаълим бериш доирасида амалга оширилади. Педагогикада медиатаълим бериш дейилганда қуйидагилар тушунилади: 1. Оммавий коммуникациялар материаллари асосида шахсни тарбиялаш ва унинг келажакдаги касбий фаолиятига тайёргарлигини ривожлантириш жараёни. Мақсад – талабада медиа билан мулоқот маданиятини, унинг ижодий, коммуникатив қобилиятларини, касбий-танқидий фикрлашни, медиаматнни талқин қилиш, таҳлил ва баҳолай олишни шакллантириш, медиатехника ёрдамида ўз фикрини баён қилиш ва медиатаълимдан касбий фаолиятида фойдалана олишга ўргатиш. Медиатаълим беришнинг мазмуни: медиа соҳасида (медиа турлари ва жанрлари, ижтимоий муҳитда медианинг функциялари, медиа тили, медиамаданият тарихи ва бошқалар) назарий билимларни қўллашнинг асосий соҳалари тўғрисида маълумотлар (профессионал оммавий ахборот воситалари, ҳаваскорлик медиа жабҳаси, дам олиш муассасалари, таълим муассасалари ва бошқалар), медиаматериалларнинг касбий фаолиятдаги вазифаларини билиш ва англаш; 2. Педагогика назарияси ва амалиётида ўзига хос ва автоном билимлар соҳаларининг бир қисми сифатида қаралувчи замонавий оммавий ахборот-коммуникация воситаларини эгаллаш мақсадида назарий ва амалий билимлар бериш, уни информатик ва ахборот технологиялари, қиёсий педагогика, психология бошқа фанларни ўқитиш жараёнидаги ёрдамчи воситалардан фойдаланишдан фарқлаш керак бўлади [79, 3-б]; 3. Талабаларни ахборотлаштирилган жамиятда келажакдаги касбий фаолиятига тайёрлаб бориш; 4. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида оммавий коммуникация ва ахборот-коммуникация воситаларидан (матбуот, кино, телевидение, видео, компьютер техникаси, фотография) тизимли ва самарали фойдаланиш. Анъанавий ўқув предметларидан фарқли равишда талабани эмоционал-интеллектуал камол топтириш, унинг келажакдаги касбий фаолиятида юзага келадиган муаммоларни ечимига қаратилган моделлаштирувчи бадиий-ижодий фаолият амалиётини назарда тутади” [66, 55-б]. Download 153 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling