№
|
Кўрсаткичлар
|
Балл
|
1
|
PhD диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот натижалари (охирги натижа ҳисобга олинади. Диплом ва баённомалар асосида):
|
|
1.1
|
PhD диссертациясини ҳимоя қилганлиги учун – 100 балл
|
|
1.2
|
PhD диссертациясини Илмий семенардан ўтганлиги учун – 50 балл
|
|
1.3
|
PhD диссертациясини кафедра муҳокамасидан ўтказганлиги учун – 30 балл
|
|
2
|
Дарслик нашр эттирилганда, ҳар бир босма табоқ учун 15 балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ўқув йили бўйича, дарслик асос бўлади)
|
|
3
|
Ўқув қўлланма нашр эттирилганда, ҳар бир босма табоқ учун 10 балдан (Гриф асосида бўлса – 12 балл) берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ўқув йили бўйича, ўқув қўлланма асос бўлади)
|
|
4
|
Монография нашр эттирилганда, ҳар бир босма табоқ учун 8 балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ўқув йили бўйича, монография асос бўлади)
|
|
5
|
Услубий қўлланма ва маъруза матнлари нашр эттирганда, ҳар бир босма табоқ учун 3 балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (услубий қўлланма ва маъруза матнлари Кенгаш кўчирмалари билан бирга асосланади)
|
|
6
|
Услубий кўрсатма чоп этганлиги учун 8 балл (Фан дастуридаги мавзулар мувофиқлиги бўйича, ўзбек ва рус тилларида курс иши, мустақил таълим ва лаборатория машғулотлари учун бир мартадан ҳисобга олинади)
|
|
7
|
ОАК эътироф этган илмий (журнал) мақолалар учун:
|
|
7.1
|
жорий ўқув йилида импакт фактори юқори бўлган журналлардаги ҳар бир мақоласи учун 50 балдан берилиб, ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ассистент учун минимум 1 та мақола)
|
|
7.2
|
халқаро илмий журналларда (жарий ўқув йилида «Web of Science», «Scopus» ва бошқа халқаро ОАК эътироф этган базаларга киритилган журналларда) чоп этилган ҳар бир илмий мақолалар учун 100 балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ассистент учун минимум 1 та мақола)
|
|
7.3
|
ОАК эътироф этган республика миқиёсидаги илмий журналлардаги ҳар бир мақоласи учун – 30 (ОАК эътироф этмаган илмий журналларда чоп этилган мақолалар учун - 20) балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ассистент учун минимум 2 та мақола)
|
|
7.4
|
халқаро ва Республика илмий конференция материалларидаги ҳар бир мақола ва тезис учун – 10 (хорижий кучли 1000 таликка кирувчи ОТМларда ўтказилган илмий конференция материалларидаги ҳар бир мақола ва тезис учун – 20) балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (ассистент учун минимум 5 та мақола)
|
|
7.5
|
Иқтибослар сони 10 гача бўлса – 10 балл
|
|
7.6
|
Хирш индекси 3 гача бўлса – 10 балл; 4-5 гача бўлса – 20 балл; 6-7 гача бўлса – 30 балл; 8 ва ундан юқори бўлса – 40 балл
|
|
8
|
Илмий ишларни тижоратлаштириш натижасида тузилган хўжалик шартномаларидаги иштироки учун ҳар 100 000 (юз минг) сўмга 1 балдан берилади (ассистент учун минимум 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм)
|
|
9
|
Институт томонидан бажарилаётган давлат-илмий техник лойиҳалари бўйича ҳар бир грантлардаги иштироки учун:
|
|
9.1
|
раҳбарга – 500 балл
|
|
9.2
|
ўз ОТМидаги грантдаги иштирокчига – 200 балл
|
|
9.3
|
бошқа ОТМдаги грантда иштирокига – 50 балл
|
|
10
|
Ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари, селекция ютуқлари ва интеллектуал мулк агентлигидан берилган патент, сертификатлар ҳамда дастурий маҳсулотлар, электрон шаклдаги дарслик ва ўқув қўлланмалар учун олинган гувоҳномаларнинг ҳар бири учун – 70 балдан берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади
|
|
11
|
Инновацион ғоялар ва ишланмалари учун (ректор буйруғи,сертификат ёки диплом асосида):
|
|
11.1
|
Республика миқиёсидаги ярмарка, нуфузли ўқув ва илмий инновацион тадбир ҳамда танловларда иштироки ёки юқори ўринларни олганлиги учун – 50 балл
|
|
11.2
|
Ҳудудий (вилоят) ярмарка, нуфузли ўқув ва илмий инновацион тадбир ҳамда танловларда иштироки ёки юқори ўринларни олганлиги учун – 25 балл
|
|
12
|
Хорижий тилларни эгаллаганлиги тўғрисидаги сертификат (IELTS, TOEFL, SAT, GMAT, SEFR ва ТСНҚИ томонидан тасдиқланган бошқа сертификатлар) учун (Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари учун IELTS сертификати С1, бошқа тармоқ кафедралари ўқитувчилари учун В2 ва ундан юқори ёки бошқа шунга тенг даражада бўлиши лозим) – 50 балл (ушбу банд учун фақат бир марта балл ҳисобланади)
|
|
13
|
Республика миқёсидаги (хорижда) ПЎ раҳбарлиги остида фан ва ҳалқаро олимпиадаларида ҳамда кучли 1000 таликка кирувчи ОТМлардаги танловларда совринли ўринларни қўлга киритган ва мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган ҳар бир талабанинг офлайн иштироки учун 50 балл, онлайн иштироки учун 10 балл (ректор буйруғи ва сертификат ёки диплом асосида)
|
|
14
|
Илмий журналлардаги таҳририят аъзолигига:
|
|
14.1
|
ОАК руйхатидаги илмий журнал бош муҳарририга – 30 балл
|
|
14.2
|
ОАК руйхатидаги илмий журнал таҳририят аъзосига – 20 балл
|
|
14.3
|
ОАК руйхатида бўлмаган илмий журнал таҳририят аъзосига – 10 балл
|
|
14.4
|
хорижий илмий журналда таҳририятда онлайн аъзолик учун 5 балл
|
|
15
|
ZiyoNet тармоғига жойлаштирилган материалларнинг ҳар бири учун – 2 балдан (жами, ушбу банд учун максимал 10 балл берилади)
|
|
16
|
Ўқув йилидаги (семестр, йиллик) дарс машғулотларидаги давомади ўртача 95 фоиздан юқори бўлганлиги учун – 10 балл
|
|
17
|
Институт ва кафедрадаги ижтимоий-маънавий муҳитини яхшилашдаги иштироки учун (жами, ушбу банд учун максимал 100 балл берилади):
|
|
17.1
|
институтга тааллуқли масалаларда (ректор буйруғи асосида) ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашдаги иштирокининг ҳар бири учун 10 балл
|
|
17.2
|
расмий оммавий ахборот воситалари (Телевидения, радио, газета ва расмий ОАВга тенглаштирилган электрон сайтлар), тарғибот-ташвиқот ва бошқа ишлардаги ҳар бир иштироки учун – 20 балл
|
|
18
|
Давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалари, янги фан бўйича ўқув дастури ҳамда ЎУМни яратишдаги иштироки учун – 20 балдан (ҳар бир тури ва сони учун) берилиб ҳаммуаллифлар сонига бўлинади (баённома асосида)
|
|
19
|
Нуфузли (кучли 1000 ликка кирувчи) хорижий ОТМда офлайн шаклда машғулотлар олиб борганлиги учун – 100 балл, онлайн иштироки учун 10 балл
|
|
20
|
Республика миқёсидаги “Энг яхши педагог” танловидаги иштироки, орден, медал, унвон ва номдор стипендия олганликлари учун 50 балл
|
|
|
Жами:
|
|