Сертификациялаштириш ташкилотлари. Сертификациялаштириш идорасининг тузилиши ва вазифалари


Download 50.5 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1242182
Bog'liq
Сертификациялаштириш ташкилотлари


Сертификациялаштириш ташкилотлари
Режа:



  1. Сертификациялаштириш ташкилотлари.

  2. Сертификациялаштириш идорасининг тузилиши ва вазифалари.

  3. Идорани аккредитлаш.

  4. Сертификациялаштириш идорасини аттестатлаш.


Таянч иборалар:


Сертификатлаштириш ташкилотлари, сертификатлаштириш идораси, идорани аккредитлаш, идорани аттестатлаш, стандартлаштириш миллий тизими, халкаро стандарт, сифат тизими, махсулот, меъёрий хужжатлар, синов лабораторияси, давлат стандарти, сертификатланган махсулот, аппеляция, эксперт-аудитор, бошкарув кенгаши, аккредитлан-
ган ташкилот, миллий идора, аккредитлаш шаходатномаси.


Уз РСТ 5.2-93 стандарти жорий этилган булиб, бу стандарт сертификациялаштириш идорасига Узбекистон Республикасининг Миллий тизимининг ваколатли идораси сифатида тан олиниши учун зарур булган талабларни белгилайди. Бу стандарт Халкаро ИСО/МЭКнинг 4О,28, ИСО.27, ИСО МЭК 2 курсатмасига биноан ИСО 84О2 стандартига мувофик келади.
Сертификациялаш ташкилотига куйиладиган талаблар куйидаги мезонларга мувофик:
1.Сертификациялаш ташкилотининг мустакиллиги.
2.Сертификациялаш масалаларининг аник бажарилишини таъминловчи ташкилий тизимнинг мавжудлиги.
3.Сертификациялашни утказишга мувофик келувчи сифат тизими, махсулот ва синаш усуллари учун меъёрий ва техникавий хужжатлар фондларининг мавжудлиги.
4.Сертификация утказиш хукукига эга булган аккредитланган синов лабораторияларининг мавжудлиги.
5.Махсус тайёргарлик ва аттестациядан утган малакали ходимларнинг мавжудлиги.
6.Сертификациялаш Миллий идораси Узбекистон Давлат стандартларининг талабига биноан сертификациялаш сохасидаги зарур хизматларни куришда узининг имкониятларини тегишли савияда намойиш эта билиш кобилияти. Идора мустакиллигини таъминловчи зарурий шартлар: маъмурий, иктисодий ва юридик жихатдан мустакил юридик шахс булиши керак.
Куйидагилар булмаслиги керак:
а)сертификациялаштирилаётган махсулот етказиб берувчилар ёки ишлатувчилар билан тижоратдаги манфаатдорлик:
б)сертификациялаштирилаётган махсулот ишлаб чикаришда ёки лойихалашда хужалик фаолияти.
Сертификациялаш идорасининг сифат тизимига булган талаблар:
а)сертификациялаш идораси хакида низом: б)сифат буйича курсатма:
в)ходимларни укитиш ва аттестациялаш:
г)махсулот сифати ва ишлаб чикариш тизимининг таркиби:
д)хар бир ходимлар учун йурикнома:
е)махсулотнинг тизимларини сертификациялаш учун эксперт-аудиторларнинг руйхати:
ё)мувофиклик сертификацияларини руйхатга олиш учун сертификациялаш натижаларини расмийлаштириш таркиби:
ж)аппеллацияни куриб чикиш:
з)сертификациялаштириш идораси уз фаолиятини узи бахолаш тартиби:
и)сертификациялаштириш хужжатларини хисобга олиш ва саклаш тартиби.
Узини узи бахолашда тахлил килинадиган объектлар:
-сертификациялаш идорасининг амалий фаолияти кабул килинган сифат сиёсатига мос келиши:
-сертификациялаштириш натижалари хакидаги хисоботлар туўрисидаги маълумотлар, ходимлар малакаси туўрисида хисоботлар:
-сертификациялаштириш идорасининг фаолиятини сертификациялаштириш буйича Миллий идора томонидан текширувчи назорат хакида хулоса.
б) Сертификациялаштириш идорасининг тузилиши ва вазифалари Сертификациялаштириш идорасининг ташкилий тузилиши тизимда ва тегишли вазифаларни бажарилишини таъминлаш керак.
Сертификациялаштириш идораси куйидагиларни уз ичига олади:
1. Бошкарув кенгаши.
2. Ижро этувчи булинмалар.
3. Эксперт-аудиторлар гурухи.
Бошкарув кенгаши куйидагиларни амалга оширади:
-сертификациялаштириш идорасининг фаолиятини белгиловчи сиёсатни ишлаб чикиш:
-бу сиёсатни олиб бориш буйича назорат килиш:
-сертификациялаштириш идорасининг молиявий фаолиятини назорат килиш:
-зарурат булганда махсулотнинг сифатли ишлаб чикариш тизимларини сертификациялаштириш тизимида аник соха буйича фаолият курсатувчи булинмаларнинг тизими:
-сертификация буйича Миллий идора билан мулокотда булиш:
-ижро этувчи булинмалар фаолиятини назорат килиш:
Сертификациялаштириш идорасининг керакли хужжатлари:
-Сертификациялаш идораси, махсулотлар, жараёнлар ёки хизмат,
сифат тизимлари ишлаб чикариш буйича, меъёрий тупламларга эга булиши керак, яъни, халкаро, давлатлараро, Узбекистон Республика Кенгашининг давлат ва чет эл мамлакатларининг Миллий махсулот булган меъёрий талаблар синов натижалари ва экспертизаларнинг маълумотлари булиши керак.
в) Идорани аккредитлаш
Улар куйидаги боскичларни кузда тутади. хужжатларни такдим этиш ва текшириш. Аккредитлаш ташкилотни аттестация килиш. Аттестация натижаларини куриб чикиш. Карор кабул килиш, руйхатдан утказиш, аккредитлаш шаходатномасини бериш.
Аккредитлашга даъвогар ташкилот сертификациялаштириш ташкилотига кабул учун суровнома йуллайди. Суровнома тузилиши тасдикланган.
Сертификациялаштириш идораларининг аккредитлаш буйича ишларни сертификациялаш Миллий идораси ташкил килади ва куйидаги боскичларни кузда тутади:
-хужжатларни такдим этиш ва экспертиза килиш:
-аккредитланаётган ташкилотни текшириш буйича комиссияни тайинлаш:
-аккредитланаётган ташкилотни аттестациялаш:
-хужжатларни текшириш ва аттестатлаш натижаларини куриб чикиш:
-карор кабул килиш, руйхатдан утказиш ва аккредитлаш шаходатномасини такдим этиш.
Экспертиза натижалари ижобий булгач, Миллий идора суровчи ташкилот манзилгохига аттестатлаш ишларини утказиш шартномасининг лойихасини йуллайди. Шартномани имзолаш жараёнида муддатлар белгиланади.
Шартнома имзолангандан кейин, белгиланган муддатлар хисобига олинган холда Миллий идора комиссия тузади. Бу комиссия Тизим эксперт-аудиторларидан, УзДавстандарт вакилларидан, зарур булганда илмий-текшириш ташкилотлари, ишлаб чикарувчилар ва истеъмолчилар жамиятлари, табиатни мухофаза килиш Давлат кумитаси, Республика Соўликни саклаш вазирлиги ва бошка манфаатдор ташкилотнинг мутахассисларидан иборат булиши керак.
г) Сертификациялаштириш идорасини аттестатлаш
Экспертиза натижалари ижобий булган холда Миллий суровчи ташкилот манзилгохига аттетатция утказиш лойихасини йуллайди.
Шартнома имзолангандан кейин аттестатлаш комиссияси тузилади ва белгиланган муддатда текшириш утказилади.
Аттестатлаш натижалари ижобий булса, хужжатларни Миллий идора расмийлаштиради, яъни:
-сертификациялаштириш идораси хакида Низомни тасдиклайди:
-лицензион келишувини имзолайди:
-сертификациялаштириш Миллий тизимидаги аккредитлаш шаходатномасини расмийлаштириб руйхатга олади ва сертификациялаш идорасига такдим этади. Аккредитлаш шаходатномасини таъсир муддати – 3 йил.
Миллий идора сертификациялаш идорасининг фаолияти устидан текширувчан назоратни белгиланган тартибда амалга оширади, керак булса, аккредитлаш шаходатномасининг таъсирини тухтатиб туриш ёки бекор килиш ва лицензион шартномани бузиш хакида карор кабул килади.
Фойдаланилган адабиётлар:


1. Шишкин И.Ф. "Основы метрологии, стандартизации и контроля качества". Учебное пособие, М, Издательство стандартов, 1988 год.
2. "Стандарт" журнали. Т, 2001 й.
3. Уз. РСТ 5.0.- 93
4. "Стандарт" журналига илова, Т., 2001 й.
5. Давлат стандартлари.
Сертификациялаштириш ташкилотлари
Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling