Serviz xizmati


Download 0.6 Mb.
bet20/23
Sana05.01.2022
Hajmi0.6 Mb.
#208276
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Р и т м тушунчаси умумий кўринишда бу шакл элементларининг навбатма-навбат ќонуний алмашиниб туриши. Костюм композициясидаги ритм костюмини ташкил этган шаклнинг ҳамма ќисмларини бир-бирига боѓловчи воситалардан бири ҳисобланади. Ритм ҳар ќандай асарга мусиќийлик бахш этади уни ҳаракатга солади. Ритм сабабли бош композицион ғоянинг жарангдорлиги ортади муайян тартиб ва равонлик киритилади. Шакл элементларининг ва улар ўртасидаги интервалнинг такрорийлиги ритмнинг характерли аломати ҳисобланади.

Шаклларнинг ва улар ўртасидаги интервалларнинг бирин-кетин ќонуний ўзгара бориши (катталашиши ёки кичрая бориши) шакллар жойланишининг р и т м и к т а р т и б и дейилади. Ритмик тартиблар қуйидаги схемаларда бўлиши мумкин:

а) тенг элементлар такрорланиб туради-ю улар ўртасидаги интерваллар ўзгара боради;

б) шакл элементлари катталашиб ёки кичкиналашиб боради-ю интервал ўзгармайди;

в) шакл элементлари ҳам улар ўртасидаги интерваллар ћам катталаша ёки кичрая боради.

Ритм камая борадиган ёки орта борадиган бўлади. Бундаги суръат секин ўртача тез бўлиши мумкин.

Костюм композициясида ритмик тузилишнинг биргина туридан фойдаланиш камдан кам учрайди.

Шаклнинг ҳамма элементлари - ҳажм чизиќлар фактура деталлар безак ва ҳоказолар ритмик тузилиши мумкин.

Костюм элементларининг бирлашиш схемасига биноан ритмик тузилиш вертикал горизонтал диоганал спираль нурсимон радиал бир томонли ќарама-ќарши ва аралаш йўналишли бўлади Элементларнинг ривожлана боришида ўз ќонуният борлиги композицияни ритмик ћал ќилишнинг характерли хусусиятидир.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling