Serviz xizmati


Download 0.6 Mb.
bet19/23
Sana05.01.2022
Hajmi0.6 Mb.
#208276
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23

Демак кийим композицияси – кийимнинг тузилиши ҳамда бичимни ћосил ќилувчи деталларнинг бирлашмаси бўлиб унинг мазмунини ифодалайди. Композициядан маќсад - функционал техник ва технологик жићатдан такомиллаштирилган замонавий форма ҳосил ќилиш билан бирга чиройли уйѓун ҳамма ќисмлари ўзаро мутаносиб мажозий атроф-муҳитга услубий жићатдан боѓлиќ бичим ћосил ќилишдир.


Кийимнинг композицияси устида ишловчи мутахассиснинг асосий вазифаси композиция элементларини композицион воситалар ёрдамида уйѓунлаштириб кийимнинг аниќ вазифаси ва маќсадини ифодалайдиган бирикма ћосил ќилишдир.

Кийим композициясининг асосий белгилари: мутаносиблик бичим чизиќлар ритм материал ва безак ранг иллюзия симметрия ва асимметрия.



Мутаносиблик – бу кийим ќисмларининг ўлчамларига биноан бир-бирига ва одам гавдасига таќќосланган нисбатлари. Кийимнинг бўйи эни кўкрак ќисми билан юбкасининг енгларининг ёќасининг бош кийимининг деталларининг ҳажми узунлиги кийим кийилган ќад-ќоматни кўриб идрок этишга унинг ўлчамлари монандлигини фикран баћолашга таъсир кўрсатади.Инсон гавдасининг табиий мутаносиблигига яќин бўлган нисбатлар энг чиройли мукаммал "тўѓри" кўринади. Маълумки бошнинг узунлиги киши бўйининг узунлигига 8 мартача жойлашади бел чизиѓи эса танани тахминан 3:5 нисбатда иккига бўлади.Турли йўллар билан табиатдаги санъатдаги монандликни излаган ќадимги рассомларархитекторларолимларнинг тадќиќотларида чизмаларида ҳисоблашларида "олтин кесим" тушунчасини учратамиз; бу тушунча математик йўлда 3:5 5:8 8:13 13:21 ва ћоказо сонлар нисбати тарзида ифода этилади. Бунда кичик ќисм катта ќисмга худди катта ќисм бутун ќисмга нисбати каби бўлади. "Олтин кесим" мутаносибликлари энг яхши архитектура асарларида такрорланади жонли табиатда кўп марта учрайди – яъни ќонуний доимий ћисобланади. Одам фигураси орасида ћам мана шу мутаносибликлар такрорлангани энг мутаносиб ћисобланади. Костюмда ћам худди шундай

Костюмда табиий мутаносибликларни ћам атайлаб бузилган мутаносибликларни ћам ишлатиш мумкин. Бу ерда турли вариантларни батафсил кўриб чиќишнинг иложи йўќ чунки бунинг учун композиция ќонунларини жиддий ўрганиш керак. Табиий мутаносибликлар одатда ћар ќандай фигура учун «фойдали» эканини ёдда саќлаш керак; айни ваќтда кийдириб кўриш ваќтида бирон чизиќни сал нари-бери суриб «излаб кўриб» (масалан бел чизиѓини озроќ кўтариш ёки тушириш елкаларни торайтириш ёки кенгайтириш кўйлак енг узунлигини ёќа чўнтаклар белбоѓ ўлчамини сал ўзгартириш мумкин) гавда тузилиши камчиликларини тузатиш мумкин.

Худди шу ерда мутаносиблик ћаќида гапирилаётганда Ќадимги Россиядаги ва антик Юнонистондаги бир-бирига ўхшамайдиган аммо монандлиги мутаносибликлари чизиќлари безаклари гениал бадиий ћисобланганлиги табиатга ќўшилиб кетишининг табиийлиги жићатидан яќин архитектура обидаларининг ўлмас гўзаллигини эслатиб ўтиш жоиз бўлади. Кийим яратиш кўп жићатдан меъморликка ўхшаб кетади – бу иккала санъат ћам одамларга бевосита тегишли одамнинг табиий мутаносибликларидан келиб чиќќан: нићоят кийим одам билан бирга деярли ћамма ваќт бинолар орасида ички хоналарда бўлади. Бинолар ћам ўз навбатида табиий мућитда шаћар архитектураси орасида бўлади. Шунинг учун турли замонларда архитектура ва кийим ўз даврининг бадиий услубини акс эттирган: халќ кийими эса энг яхши энг мукаммал энг "мангу" нима бўлса ћаммасини ўзига сингдириб асрлар мобайнида саќлайди.

Мода журналларидаги маќолаларни расмлар изоћини кўраётганда, аввало «силуэт» (бичим) тушунчасига дуч келамиз. Кийим шаклининг текисликка туширилган энг ифодали проекцияси костюмнинг силуэти (бичими) деб аталади (65-расм). Бу французча сўз бўлиб ћар ќандай предметнинг ташќи чизиќлари унинг сояси шундай аталади. Олд ёки ён томондан ќарагандаги бичим кўринишидан ўтган асрлардаги ва асримизнинг ўтган йилларидаги костюмларни ќийналмай фарќ ќиламиз. Ўзига хослиги ва бетакрорлигига ќарамай уларни шунингдек ћозирги костюмларни ћам бўйи ва эни одам ќоматининг мутаносибликларига яќин оддий геометрик шакллардан бири - тўртбурчакли трапеция учбурчак овал ичига «сиѓдирса» бўлади. Бунда масалан тўѓри бичим дейилганда тўѓри бурчакликнинг худди ўзига ўхшашлик - чизиќлари бурчаклари тўппа-тўѓри бўлиши назарда тутилмайди.



Одам костюм кийганда ћосил бўладиган умумий таассуротгина назарда тутилади.

Т ў ѓ р и б и ч и м – энг «универсал» бичим буни шунингдек трапеция шаклидаги пастга томон сал кенгая борган бичимни ћар ќандай ёшли ва ћар ќандай ќоматли одамларга тавсия этса бўлади. Кийимнинг пастки томон ёки аксинча елкалари томон анчагина кенгая борганлиги учбурчак тасаввурини ҳосил ќилади ва бундай кийим одатда нисбатан дароз қотма гавдалиларга кўпроќ ярашади.




– расм. Кийимда бичимлар

Б е л и ќ и с и ќ б и ч и м н и ќисќароќ томони бир-бирига ќаратиб ќўйилган иккита трапецияга ёки учма-уч ќўйилган иккита учбурчакка ўхшатса бўлади. Бундай бичим кийимнинг юќори томони ва этагининг енгилгина бемалол формаси ёки ћайкалдагидек аниќ формаси билан ингичка бели ўртасида контраст бўлгандагина кўзга яхши кўринади.

О в а л б и ч и м н и мода камдан кам таклиф этади ва у кўп умр кўрмайди чунки гавда тузилишининг табиий мутаносибликларига зид бўлиб кўзга яхши ташланмайди.

Кийимнинг айрим ќисмлари ва деталларининг контурларига чизиќ деб ќараш мумкин. Кийим композицияси тўѓри эгри ва синиќ чизиќлардан тузилади.

Кийимда ќуйидаги асосий чизиќ гуруҳлари бўлади:

а) Б и ч и м ч и з и ќ л а р и - шаклнинг ташќи контурларини чегараловчи чизиќлар (66-расм а).

б) К о н с т р у к т и в ч и з и ќ л а р - кийим шаклини ҳосил ќилишдагина ќатнашадиган чизиќлар: елка чоклари ён чоклар виточкалар енг ўтказиш чоклари ва ћоказо (66-расм б).

в) К о н с т р у к т и в – д е к о р а т и в ч и з и ќ л а р ћам шакл ћосил ќилувчи ћам декоратив вазифаларни бажарувчи чизиќлар: бўртмалар кокеткаларни улаш чоклари ќирќмалар майда тахламалар тахламалар бўртма бурмалар драпировкалар бурмалар ва ћоказо (66-расм в).

г) Д е к о р а т и в ч и з и ќ л а р - декоратив вазифаларнигина бажарувчи чизиќлар: ќўйма бурмалар икки томонлама ќўйма бурмалар тасмалар тўрлар безак деталлар фурнитура кашталар бантлар ва ћоказо (66-расм г).



-расм. Кийимдаги чизиќ турлари



Айтиб ўтилган чизиќлар костюм кийган ќад-ќоматни кўриб идрок ќилинишини ўзгартириш хусусиятига эга. Масалан бўйлама тушган чоклар гавданинг ортиќча кенглигини ўѓирлаб «бўлиб ташлаб» уни узайтиради (67-расм а). Горизонтал ќирќимлар кокеткалар ќўйма бурмалар массивроќ вазминроќ кўриниш таассуротини беради улар бочкадаги гардиш сингари ўз турган жойни «кенгайтиргандай» бўлади (67-расм б). Диагонал ќия чизиќлар айниќса ассиметрик бўлса ҳаракат ћиссини ҳосил ќилади (67-расм в). Бунда одамни кўз ќараши чизиќларнинг яќинлашуви ва узоќлашувига эргашиб уларнинг йўналишига итоат эта бориши натижасида шундай бўлиб чиќади.

-расм. Кийимдаги чизиќларнинг жойлашиши

Бу кўриб чиќилгандан шундай ћулоса келиб чиќади – йўл-йўл газламани тўла гавдалилар учун «узунасига» ќотма гавдалилар учун эса «кўндалангига» бичиш керак.

Чизиќлар кийимда катта рол ўйнайди чунки улар назаримизни шаклнинг конструктив юзаси бўйлаб етаклаб ћаракат ћосил ќилади-да бу киши гавдасини маълум кўринишда идрок этилишига таъсир ќилади (гавдани узайтириб ёки пасайтириб гавда ћажмини кенгайтириб ёки кичрайтириб кўрсатади). Бундан ташќари назаримиз ћаракатини чизиќлар ёрдамида гавданинг маълум ќисмида (белда бўксада кўкракда) тўхтатиб туриш имкониятига эга бўламиз.




Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling