Serviz xizmati


Моделлаштириш икки хил йўналишда олиб борилади


Download 0.6 Mb.
bet18/23
Sana05.01.2022
Hajmi0.6 Mb.
#208276
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Моделлаштириш икки хил йўналишда олиб борилади:

  1. Ижодий-истиқбол учун модел.

  2. Ишлаб чиқш корхоналари учун модел

Бу икки хил йўналишда олиб бориладиган ишлар 3 хил босқичда бажарилади:

  1. Бадиий моделлаш босқичи.

  2. Лойихалаш босқичи.

  3. Техник моделлаш босқичи.

2.2.O’quvchilarga кiyim коmpоzisiyasi va modellashtirishni o’rgatish

К о м п о з и ц и я - бадиий асар шаклининг барча элементларини мазкур асарнинг образли ѓоявий-бадиий мазмунини ифода этувчи узвий бир бутунликка бирлаштириш.

Кийим композицияси – кийим шакли барча элементларини унинг мазмунини ифода этадиган бирликни барпо этиш воситалари ёрдамида тузиб чиќиш. Кийимнинг мазмуни унинг нимага мўлжалланганига ќараб белгиланади. Кийим шаклининг композицияси унинг мазмунини очиб беришга олиб келиши керак.

Ҳар ќандай бадиий асарда уни ташкил этган барча элементлар ўринли бўлиши керак. Ортиќча ёки муаллиф фикрини етарлича яхши ифода этмайдиган нимаики бўлса ћаммаси олиб ташланиши керак. Композиция махсус бадиий тилдан иборат бўлиб унинг ёрдамида санъаткор борлиќни акс эттирувчи ѓоя ва туйѓуларни тасвирлаб беради. Бадиий образ борлиќ инъикосининг эстетик шакли ћисобланади. Кийимнинг бадиий образи бу кийимнинг конкрет вазифасини ва борлиќни акс эттирувчи асосий ѓояни ифодаловчи моделнинг умумий ќиёфаси. Санъаткор яратган ћар бир моделнинг образи инсонга таъсир этишга ќодир эмоционал ва таъсирчан бўлиши керак. Кийим ћар ерда ва ћамма ваќт одам билан бирга бўлиб унга ишонч ќадр-ќиммат оптимизм туйѓуларини бахш этиши ёки аксинча уни тушкунлик ва хафалик ћолатига дучор ќилиши мумкин.

Шундай ќилиб кийимнинг образли ифодавийлигига композиция санъати воситасида яъни кийимни ташкил этувчи ћажмлар ранглар чизиќлар деталлар ва безак элементларини ягона узвий бир бутун ќилиб бирлаштириш воситасида эришилади.

Бироќ модельернинг кийим ва бутун костюм образи устидаги иши энг мућим жићатга яъни вазифа нуќтаи назаридан ќулай ћаётда ўринли кийим яратишга бўйсундирилган бўлибгина ќолмай балки ифодали бўлиши ћам керак.

Композиция санъати санъаткорнинг ќизиќ ва мућим жићатларни кўра билиш ва алоћида тарќоќ компонентларни бир бутунликка уюштира билиш маћоратидан иборат.

Модельер-рассом ўз ишида унинг тасаввури ва фантазиясини озуќа бериб бойитадиган турли ижодий манбаларга мурожаат этади. Халќнинг тарихий ўтмиши ва ћозирги жамият ћаёти атроф-табиатнинг хилма-хиллиги тарихий кийимлар ва халќ кийимларининг бойлиги бадиий адабиёт мусиќа кино театр ва ћоказолар ћозирги замон рассоми ижодининг манбалари бўлиб хизмат ќилади. Рассом ўйларини етиштиришга ва аниќлаштиришга ёрдам берадиган айрим мотивлардан фойдаланиб ана шу манбалардан ўз ғоялари ва образларини тўплаб боради.



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling