Serviz xizmati
Kiyimning yangi modellarini yaratishda loyihaviy ishlarni bajarish usullari
Download 0.6 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хитон - бу ички кийим бўлиб, жун ёки зигир толали газламадан
Kiyimning yangi modellarini yaratishda loyihaviy ishlarni bajarish usullari.
Agar kiyimni ishlab chiqarish bu mavjud bo’lgan texnik yozuv asosida uni tayyorlash bo’lsa, shunday yozuvni vujudga keltirish jarayoniga loyihalash deyiladi. Loyihalash bo’lg’usi ob’ektning mo’ljallanishi va uning xossalariga qo’yilgan talablari ifodalangan boshlang’ich yozuv mavjud bo’lgan holdagina boshlanadi. Boshlang’ich yozuv texnik topshiriq shaklida rasmiylashtiriladi. Texnik topshiriq bir qator loyihaviy jarayonlar va muolajalarni amalga oshirish yo’li bilan loyihaviy konstruktorlik hujjatlariga aylanadi. Bu loyihaviy konstruktorlik hujjatlar, konstruktor va ishlab chiqarish o’rtasida vositachi rolini o’taydi. Badiiy loyihalash bu sanoat mahsulotlarni loyihalashning zamonaviy ijodiy usulidir. Badiiy loyihalash – jamoali ijodiy jarayon bo’lib, unda muhandislik, agronomik va badiiy loyihalash elementlari organik mujassamlashgan. Yuqori sifatli sanoat mahsulotlarining yangi namunalarini badiiy ishlab chiqarish bir qator mutaxassislarning hamkorligida amalga oshiriladi: konstruktor – muhandis, rassom – dizayner, iqtisodchi, psixofiziolog, san’atshunos va hakazolar. Muhandislik loyihalash – mahsulotning loyihasini, ya’ni texnik tuzilishini aniqlaydi. Tikuvchilik korxonasida muhandis loyihachining asosiy vazifasi yangi kiyimda maksimal qulaylikni ya’ni, ishlab chiqarish texnologiyasiga mosligi, tejamkorligi va ekspluatatsiyalash davrida chidamliligini ta’minlashdan iborat. .Кийим инсон танасини атроф мухитнинг хар хил номакбул таъсирларидан, яъни иссик, совук, нам, чанг ва бошка таъсирлардан асрайдиган ўсимлик, хайвонот хамда сунъий материаллардан тайёрланадиган, шунингдек, безак вазифасини ўтайдиган нарсага айтилади. К о с т ю м - кийимлар йигиндисидир. Шу билан бирга бош-кийимлари ва кўшимча буюмлар (сумка, соябон, кўлкоп) хам костюм таркибига киради. "Костюм" сўзи французча costume -кийниш маъносини англатиб - кийимнинг мазкур халк, табака, давр учун тургун, типик, умумий бўлган шаклини шу термин билан аталади. Костюм турли мамлакатлар халкларининг ўзига хос миллий киёфасини акс эттиради. Масалан ўзбек миллий костюми: эркаклар учун Аёллар учун 1. Ок яхтак. 1. Кокеткали куйлак. 2. Ок лозим. 2. Нимча. 3. Бекасам чопон. 3. Лозим. 4. Чуст дўппи. 4. Каштали дўппи. 5. Этик. 5. Кавуш, чувак. Костюм маълум максадга мўлжалланган бўлади. Масалан, уй кийими, кўчалик кийим, спорт кийими, театр ва концерт кийимлари ва хоказолар. Костюм бир неча турларга бўлинади: 1. Комплект. 2. Ансамбль. 3. Гарнитур. Кийим инсоннинг илк ривожланиш давридан бошлаб доимо инсон билан бирга ривожланиб келди. Кийимнинг дастлабки кўринишлари ибтидоий давр одамларининг кабила бўлиб яшаган вактига тўгри келган. Бу даврда дарахт барглари, похоллар, хайвон териларини танага белдан боглаб юришган. Кийим инсоннинг ижтимоий хаёти, мехнат фаолияти ва онгининг ривожланиши туфайли у хам ривожланиб борди. Кийимнинг кейинги кўриниши турли ўсимлик ва хайвонот махсулотларидан тўкилган оддий газламаларни танага ўраб юришдан иборат эди. Кадимги Грецияда эркаклар кийими икки кисмдан - хитон ва гиматийдан иборат бўлган. Хитон - бу ички кийим бўлиб, жун ёки зигир толали газламадан тайёрланган. Газламалар бўй ипи бўйлаб иккига букилиб, елкада иккита тўғногич - фибула билан махкамланган. Хитон билан кўчада юриш уят хисобланган. Эркаклар бирор юмуш билан кўчага чикаётганда устки кийим - гиматийни кийиб олишган. Гиматий тўгри тўртбурчак шаклдаги, 1,7x4 м ўлчамдаги газлама бўлагидан иборат бўлиб, уни елка устида боглаб ёки елкага ташлаб кўйиб, гавданинг табиий гўзаллиги ва харакат бемалоллигини кўрсатадиган хамда унга халакит бермайдиган нафис тахламалар тушириб драпировка килиб кўйиларди . Аёллар кийими хам эркаклар кийимига ўхшаб икки кисмдан иборат бўлиб, улар кийими ёпикрок ва узунрок бўлган. Ички кийими - хитон бурмаланган газлама бўлаги елкада фибулалар (тугногичлар) билан махкамланган. Хитон ок, сарик, кизил рангдаги жун ва зигир толали газламалардан тайёрланган. Хитон уй кийими хисобланиб, унда кўчага чикиш одатланилмаган. Аёллар устки кийими пеплос деб аталарди (2-расм). Унинг шакли ва драпировка килиниши хитонга ўхшаб кетарди, факат тахламалари сони кўпрок ва узунрок эди. Пеплос 1,5x3,5 м ўлчамдаги газлама бўлагадан иборат бўлган. Кадимги греюхар ва римликлар бундай бурмаланган кийимларни усталик ва юкори дид билан бажарганлар. Хозирги кунда бундай бурмаланган кийимларни Хиндистоннинг миллий кийимларида кўриш мумкин.
Моделлаштиришнинг вазифаси кенг халқ оммани кийим кечакка бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. Моделлаштириш кенг асссортиментда мақсадга мувофиқ қулай замонавий кийимлар яратишни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Моделлаштиришнинг мақсади – ўз санъати, қудрати билан жамиятни эстетик тарбиялаш, маданиятни юқори поғоналарга кўтаришдир. Шунингдек ўз замонасининг турмуш тарзи, фан ва техника ютуқлари, миллий урф-одатлари, иқлими, шароитини акс эттиришдир. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling