Сессия оралиғи назорат ишлари тўплами. Т., Низомий номидаги тдпу – 2022йил
Махсус сиртқи бўлим талабаларининг фалсафа фани бўйича билимлари кундузги бўлим талабаларининг рейтинг балларига тенглаштирилган
Download 23.93 Kb.
|
hjhhhhhsssssss
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий маълумотлар.
Махсус сиртқи бўлим талабаларининг фалсафа фани бўйича билимлари кундузги бўлим талабаларининг рейтинг балларига тенглаштирилган.
Махсус сиртқи бўлимларида таълим олаётган талабалар бўлажак сессияга тайёргарлик кўрар экан, улар авваламбор адабиётлар билан мустақил ишлаш, биринчи манбалар, ижтимоий-сиёсий адабиётларни якка тартибда мустақил ўқиш яъни ўз устида тинимсиз қатъиятлилик билан ишлаши лозим. Махсус сиртқи бўлим талабалари семестр бошида «Фалсафа» фани бўйича сессия оралиғи мобайнида топширишлари зарур бўлган 4 та топшириқ оладилар ва тавсия этилган адабиётлар асосида мустақил равишда онлайн тайёргарлик кўриб борадилар. Вариант асосида тузилган ҳар бир топшириққа тўғри ва тўлиқ жавоб ёзилиши, ҳамда жавобларда мантиқий яхлитликка эришилмоғи лозим. Назарий маълумотлар. Ушбу қўлланмада талабаларга бериладиган топшириқлар бир-бирини такрорламайдиган ҳолатда алоҳида вариантларда тузилган бўлиб, мустақил ишлаш учун мавзу, режа ва уларни ёритиш учун зарур бўлган адабиётлар рўйхати, тест саволлари, маълум мавзу юзасидан таянч иборалар, кейслар, синквейн, свот таҳлил, венн диаграмма нилуфар гули , ФСМУ, инсерт каба педлагогик технологиялардан фойдаланган холда маълум мавзу юзасидан талабага мустақил равишда топшириқлар, тестлар тузишга оид саволлар берилган. “Фалсафа” фани бўйича ишлаб чиқилган ушбу сессия оралиғи вазифалари сиртдан ўқиётган талабаларнинг янгича фалсафий дунёқараш ҳамда тафаккур тарзини шакллантириш, ижодий, мустақил, эркин фикрлаш кўникмаларини ҳосил этишда услубий қўлланма вазифасини бажаради деган умиддамиз. “Фалсафа” фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг “Фалсафа” фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларни келгуси ўқитувчилик фаолиятида керак бўлган асосий режалаштирувчи (ўқув – меъёрий) ҳужжатлар мазмуни билан таништириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган. Талабалар “Фалсафа” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқларини бажариш жараёнида қуйидаги топшириқлар билан, адабиётлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқишади, айримларини ўзлари мустақил бажаришни ўрганишади. Download 23.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling