Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet1/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари
Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”.

Машғулотнинг мазмуни: Болаларни қалам, бўёқ билан расм солишга ўргатиш. қаламни тўғри ушлаш ва қаттиқ ботирмасдан қоғозда тўғри йўналтира олиш малакасини шакллантириш қалам ва бўёқ ортидан қолдирилган изларга болалар диққатини қаратиш. Чизиқларни бошқа нарсалар билан ўхшаш томонларини аниқлаш. Болаларда расм солиш хоҳишини таркиб топтириш.

Машғулотнинг бориши. Болаларга қалам, бўёқ, мўйқалам ва қоғоз бериб, қалам ва бўёқ билан қандай расм солиш мумкинлиги тўғрисида тушунча берилади. қаламни ўнг қўл билан ушлаб, чап қўл билан қоғозни ушлаш кераклиги айтилади .Бир неча чизиқларни намуна қилиб кўрсатиш мумкин. Болаларга қалам ва бўёқ билан чизишларига имкон яратиб берилади. Расм солиш жараёнида болаларнинг қандай расм чизаётганларини ва ниманинг расмини чизаётганларини сўралади.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Рангли қаламлар, мўйқалам, бўёқ ва альбом ҳажмидаги қоғоз.

Рангли ипчалар” расмини чизиш.

Машғулотнинг мақсади: Болаларни тўғри чизиқларни тепадан пастга, қўлни олмасдан бир текисда чизишларини илтимос қилиш. Болаларни қаламни тўғри ушлашга ўргатиш. Ранг ҳақидаги тасаввурларини бойитиб бориш.

Машғулотга тайёргарлик:қоғоз, рангли қаламлар.

Машғулонинг бориши: Болаларга рангли ипларнинг намуналарини кўрсатилади. Болалар диққатини ипларнинг тўғри йўналишда чизилганлигини болаларнинг қўллари билан кўрсатишларини илтимос қилади Болаларга рангли қаламни олиб қандай ушлаш кераклигини кўрсатишни таклиф этади; керак бўлса болаларнинг қўлларини тўғри ушлашларига ёрдам беради. Бошқа рангларни танлаб ишлатишларини рағбатлантириб боради. Машғулот охирида болалар диққатини солган рангли ипларига қаратади. Машғулот охирида болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этади.
Ихтиёрий лой билан ишлаш

Машғулотнинг мақсади: Болалар тасаввурларига лойнинг юмшоқлигини, ундан турли нарсалар ясаш мумкинлигини, катта бўлакдан узиб олиш йўли билан кичик бўлакларни ҳосил қилиш мумкинлигини айтиб ўтиш. Лой бўлакларини ва ажратилган бўлакларни тахтачага тартиб билан жойлаштириш ва лой билан эҳтиётлилик билан ишлаш лозимлигини айтиб ўтиш.

Машғулотга тайёргарлик: Ҳар бир болага етарлича лой бўлаклари, тахтача, ҳўлланган латта бўлаклари тайёрланади

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга лой бўлагини кўрсатади ва лойнинг хусусиятлари тўғрисида гапириб ўтади. У лойнинг юмшоқлигини, уни бармоқлари билан қисиш, ундан кичик бўлакларни чўзиб олиш йўли билан ажратиш мумкинлигини, кафт орасида юмалоқлаш мумкинлигини айтиб ўтади. Болаларга лойдан хоҳлаган нарсаларини ясаб беришларини сўрайди. Болаларга лой билан ишлашда эҳтиётлик билан иш тутиш, лой бўлакчаларини тахтачага тартиб билан жойлаштириш кераклигини айтади. Машғулот давомида болалардан нимани ясаганликларини сўраб билиб борилади.


Лой билан ишлаш“ Менинг шўх ва қувноқ коптокчам”
Машғулотнинг мақсади: Болаларда лой билан ишлаш машғулотига нисбатан қизиқиш уйғотиш. ўйнаш мумкин бўлган ҳажмли нарсаларнинг шаклини ясашга ўргатиш. Шарчани кафтлар орасида айланма ҳаракат қилиш орқали думалоқ шаклга келтириш. Иккала қўлни баравар ишлашларига аҳамият бериш. қўл кафтларини тараққий эттириш орқали майда қўл моторикасини ривожлантириш. Шарчани кафтлар орасида айланма ҳаракат қилиб думалоқ шаклга келтиришга ўргатиш.

Машғулотга тайёргарлик. Копток билан ўйналадиган турли ҳаракатли ўйинларни таклиф этиш. Турли рангдаги коптокларни кўриб чиқиш. Теннис коптокчасини думалоқлигини кўзни юмган ҳолда қўл билан ушлаб кўриш ҳаракати билан сезиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Болалар учун: лой бўлаклари, клеёнкалар, қоғоз ва матоли салфеткалар. коптокчалар. Тарбиячилар учун: 3-4 хил рангдаги коптокчалар, турли шарчаларнинг намунаси. ( битта ҳошияли. иккита ҳошияли, рангли коптокчалар), лой бўлаги. “Ўйинчоқлар” мавзусидаги расм.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи чиройли, ёрқин рангли коптокчани олиб ўйнайди ( юқорига ирғитади.) ва копток тўғрисида бирорта шеър ўқиб беради.

Менинг қувноқ шўх коптогим,

қаерларга шошасан,

Яшил, қизил, ҳаво ранг

Сенга етолмасмам, қаранг.


Сўнгра тарбиячи теннис коптокчасини болаларга беради ва кафтлари орасида ўйнашлари учун беради. Икки кафт орасида шарча шаклини ясаш учун айланма ҳаракат қилишга ўргатади. Болаларнинг қўл ҳаракатини аниқлайди ва назорат қилади.

Тарбиячи болаларга ўйинчоқлар бурчагидаги ўйинчоқлар ҳам копток билан ўйнашни хоҳлашларини айтади ва болаларга ўзларининг севимли ўйинчоқлари учун копток ясаб беришларини таклиф этади. 3-4та пластилин коптокчаларнинг намунасини кўрсатади ва коптоклар қандай ясалишини сўрайди. Болалар коптокдаги битта ёки иккита тасмалардан иборатлигини (параллел) безатилган коптокчаларни кўрсатади. Тарбиячи пластилиндан ясалган шарчани кўрсата туриб, катта пластилин бўлагидан қандай шарча бўлагини ясаш мумкинлигини кўрсатади. Болалар ўз фикрларини билдирадилар ва шаклни ясаш учун қандай усулдан фойдаланишларини айтиб берадилар. Тарбиячи болалар тасаввурларини аниқлайди, шарчани айланма ҳаракат қилиш билан кафтлар орасида думалоқлаш орқали шарчани ҳосил қилиш мумкинлигини айтади ва ҳаракатни пластилинсиз кўрсатишни илтимос қилади.

Сўнгра тарбиячи болаларга ўз хоҳишларича пластилин рангини танлаб олиш имкониятини беради ва чиройли коптокчаларни ясашни буюради ва уларни тизимчалар билан безашни таклиф этади.

Болалар копток шаклини ясай бошлайдилар. Тарбиячи болаларга лозим бўлган кафтлар орасидаги айланма ҳаракатларни кўрсатади, тавсиялар беради. (агар тизимча калта бўлса, уни кафтлар орасида думалоқлаб ёки пластилин бўлагини қўшиш орқали; агар тизимча узун бўлса, уни калталаштириш- стека билан кесиш, қандай қилиб безайсан дея сўраш ). “Сен коптокни безаш учун қандай тизимча рангини танлайсан, коптокчанг чиройли бўлиши учун нима қиласан?” каби саволлар билан мурожаат қилиш лозим.



Машғулотдан сўнг “Менинг қувноқ ва шўх коптокчам” мавзусида расм солиш ва болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этиш.

Коптокчани ясаш вариантлари : А) Кичик коптокча. Б) Катта коптокча. В) Тизимча; Г) Битта тизимчали коптокча. Д) Иккита тизимчали коптокча. Е) Кесишган тизимчали коптокча.Д)Параллел тизимчали коптокча.

Менинг қувноқ ва шўх коптокчам” мавзусидаги расм

Машғулотнинг мақсади: Болаларни ўйинчоқларнинг расмини чизишга нисбатан қизиқиш уйғотиш. Айлана шаклдаги икки хил рангдаги коптокчаларнинг расмини чизиш малакасини шакллантириш. Чизиқларни ҳалқа шаклида бирлаштиришга ҳаракат қилиш, айланани икки бўлакка бўлиб, уларни бўяшга ўргатиш. Гуашь бўёғи билан расмни бўяш малакасини шакллантириш. Кўз билан чамалаш координациясини тараққий эттириш.

Машғулотга тайёргарлик: Копток билан бажариладиган ҳаракатли ўйин ва машқлар( Коптокни икки қўллаб пастдан ва кўкракдан отиш, қўлдан- қўлга ирғитиш, думалатиш). Турли хил коптокларни қўл билан ушлаб кўриш, ранг ва шаклни идрок эта билиш. Пластилиндан ясалган коптокчани кўриб чиқиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Болалар учун:квадрат шаклдаги турли хил рангдаги ва ҳажмдаги 15x15, 20x20, 25x25 см. қоғозлар (хоҳишига қараб). Текшириш учун картон айланалар, гуаш бўёқлар, (ҳар бир бола учун икки хил рангдан), мўйқалам, сув; мўйқаламнинг сувини артиш учун матоли салфетка. Тарбиячилар учун: 25x25cмли квадрат шаклдаги оқ қоғоз; кўрсатиш учун иккига бўлинган 2та ярим айлана (кўк-қизил, кўк–оқ. яшил-қизил). мўйқалам, сув, салфетка, картон айлана, икки хил рангдаги копток.

Тавсия этиладиган ўқув-услубий қўлланмалар, кўргазмалар, расм солиш учун ўйинчоқларнинг расми.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга копток ҳақида шеър ўқиб беради.

Ариқлардан сакраб

Кўлмаклардан қайт,

қувноқ копток, рангли копток

Кимнинг коптогисан айт.

Болаларни етаклай

Келди копток думалаб.

қаранг дўстлари ҳам

Бирталай.
Тарбиячи болаларга 2-3 хил рангдаги коптокни кўрсатади ва уларни кўриб ўхшаш ва фарқини солиштиршни таклиф этади. Битта коптокни олиб қўл ҳаракати билан кўрсатади, болалардан коптокнинг шаклини аниқлаб беришларини сўрайди ва коптокнинг шаклини ҳавода кўрсатишларини, аввал бир қўли билан, кейин икки қўли билан ҳаракатларни қайтариб кўрсатишларини илтимос қилади. Сўнгра картон айланаларн олиб столга қўйиб аввал бармоқлари билан сўнгра қуруқ мўйқалам билан айлантириб чиқишни илтимос қилади. Тарбиячи мольбертга квадрат шаклидаги қоғозни олиб коптокни унинг устига қўяди ва шу коптокни қандай расмини солиш мумкинлигини сўрайди. Коптокни олиб мўйқаламни бўёққа ботириб олади ва айлана шаклини чизади (олдиндан айлананинг контурини оч рангда чизиб чиқади, яна коптокни кўрсатади ва коптокнинг икки хил рангда эканлигига болаларнинг диққатларини қаратади ва болалардан шундай расмни қандай солиш мумкинлигини сўрайди. Болаларнинг диққатини уларнинг рангларига қаратади:олдиндан тайёрланган айланани кўрсатиб ҳар хил рангдаги бир жуфт ярим айланани қўйиб кўрсатади. Олдинги айлана шаклига келиб уни иккига бўлади- ўртасидан чизиқ тортиб иккига бўлади, сўнгра бўяш усулини аниқлаб олади.Ишнинг давом этишини такрорлайди: “Квадрат шаклдаги қоғозни олиб, айлаанинг расмини соламиз, уни иккига бўламиз ва уни ҳар хил ранггга бўямиз”дейди.

Машғулот охирида болалар ишларининг кўргазмасини уюштириш мумкин. Ҳар хил рангдаги коптокнинг расмин чизиш:



А) Мўйқаламнинг ҳаракатини айланага муносиб қўл ҳаракати билан кўрсатиш.Б) Айланани иккига бўлиб уларни ҳар хил рангга бўяш.
Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling