Машғулотнинг мақсади: Болаларни чизиқларни чапдан ўнгга томон мўйқаламни қоғоздан узмасдан йўналтириш; бўёқни мўйқаламни яхши ботириб олиш, расм солгандан сўнг мўйқаламни яхшилаб ювиш, мато салфетка билан яхшилаб артиш, бўёқни олдинги бўёққа теккизмасликка ўргатиш. Рангни идрок этиш, ранг тўғрисидаги тушунчаларини кенгайтириш.
Машғулотга тайёргарлик: Квадрат шаклидаги қоғоз. Тайёр ишланган 4-5 та йўл-йўл гилам намуналари.
Машғулотнинг бориши:Тарбиячи болалар диққатини икки хил рангдаги чизиқларнинг йўналишига қаратади. Йўл-йўл гиламчаларни чизиш йўлларини кўрсатади; аввал бир хил рангдаги чизиқларни чапдан ўнгга, сўнгра иккинчи хил рангдаги чизиқларни бир- биридан узоқ бўлмаган масофада чизади
(ҳаракатларни тўғри йўналтириш, ўз вақтида мўйқаламни бўёққа ботириб олишга ўргатиш), сўнгра мўйқаламни яхшилаб ювиб, матога яхшилаб артиш лозимлигини ва бошқа бўёқни мўйқаламга олиб бошқа рангдаги чизиқларни чизиш малакасини шакллантиради. Машғулот охирида ҳамма расмларни кўриб чиқади, ранглар мутаносиблигини аниқлайди, гиламчалар жуда чиройли чиққанини таъкидлаб ўтади. Машғулот охирида болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этади.
“Барглар шамолда учаяпти” аппликация машғулоти .
Машғулотнинг мақсади: жамоавий композиция тузишга қизиқиш уйғотиш. Турли рангдаги тайёр шаклларни ҳаво ранг фонга қўйиш, қулай жойга жойлаштириб тартиб билан ёпиштиришга ўргатиш.
Йиртиб ёпиштириш техникаси билан таништириш (қоғозни кичкина бўлакчаларга бўлиб йиртиш). Очиқ ранглар билан таништириш. Шакл, ранг, композиция тузиш ҳиссини ривожлантириш. Табиатнинг чиройли ҳодисаларига нисбатан қизиқиш уйғотиш.
Машғулотга тайёргарлик. Табиатдаги табиат ҳодисаларини кузатиш. Куз барглари билан ўйнаш. Куз баргларидан букет тайёрлаш. “қандай дарахтнинг барги” таълимий ўйинини ўйнаш.
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:
2-3 ҳаво рангли қоғоз. Тарбиячи томонидан 3 тадан ҳар бир болага кесиб қўйилган тайёр баргларнинг шакли, йиртиб ишлаш учун сариқ. қизил. тўқ сариқ рангли қоғоз, елим, елим учун мўйқалам, мато ва қоғоз салфетка, клеёнка, сайр вақтида болалар томонидан терилган куз барглари.
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Куз фаслига монанд расмлар.
Машғулотнинг бориши.
Тарбиячи куз тўғрисида шеър ўқийди. Сўнгра тарбиячи куз баргларидан олиб ҳаво ранг қоғоз устидан сочиб юборади. Болаларни болалар билан биргаликда куз тўғрисида композиция яратишга чақиради. Шамол кузги баргларни шохлардан узиб айлантириб, ҳавода учаётган сариқ. қизил, тўққизил каби турли хил баргларни тасвирлашга таклиф этади.
Болалар ҳаво ранг фонга тайёр баргларни жойлаштиради ва тартиб билан елимлайдилар. Агар вақт қоладиган бўлса турли рангдаги қоғоз бўлагини бериб йиртиш орқали барглар ҳосил қилиб уларни умумий ишга жойлаштириш мумкин.
Машғулотдан кейин кузги барглар билан таълимий ўйин ўйнаш мумкин.
Рангли қоғозларни йиртиш йўли билан тайёр барглардан ҳаво ранг фонда аппликация композициясини ҳосил қилиш.
“Бизнинг боғда барглар тўкилаяпти” декоратив расм солиш
Do'stlaringiz bilan baham: |