Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улотга тайёргарлик
- Маш ғ улотнинг бориши
- Б ўғ ирсо қ эртаги асосида “ Б ўғ ирсо қ й ў лка б ў йлаб юмалаб кетаяпти” расмини м ў й қ
- Маш ғ улот учун керак б ў ладиган жи ҳ озлар
- Маш ғ улотнинг бориши.
- Лойдан ёки пластилиндан“Б ўғ ирсо қ ” эртаги асосида б ўғ ирсо қ ни ясаш Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Расм,ёпиштириш элементлари ор қ али “Б ўғ ирсо қ ” эртаги асосида мужассам маш ғ улот . Маш ғ улотнинг ма қ
- Маш ғ улот учун жи ҳ озлар
- Чиройли чипор гилам” расмини б ў ё қ билан чизиш
Расм “Рангли қаламлар” Машғулотнинг мазмуни: Болаларни чизиқларни тепадан пастга қараб чизиш. Чизиқларни тўғри, тўхтамасдан чизишга ҳаракат қилиш, бўёқни мўйқаламга тўғри ола билиш, уни бўёққа бутунлайича ботириб олишга, ортиқча сувни олиб ташлашга, мўйқаламни сувда яхшилаб ювиб ташлашга, мато билан мўйқаламни артиб ташлаш малакасини эгаллаш. Ранг билан таништиришда давом этиш, Болаларнинг эстетик жиҳатидан тараққий эттириш. Машғулотга тайёргарлик: Альбом қоғозининг ярмиси ҳажмидаги қоғоз. Тўрт хил рангдаги бўёқ (ҳар бир столга икки хил рангдаги бир- бирига мос келадиган бўёқлар), мўйқалам, сув, мато бўлаклари. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болалар билан биргаликда рангли қаламларни кўриб чиқади ва болаларнинг диққатини рангли қаламларнинг чиройлилигига, ёрқинлигига қаратади. Болаларга шу қаламларни бугун расмини чизишларини айтади. Доскада мўйқаламнинг учи билан чизиқларни равон чизиш йўлларини кўрсатади ва ҳавода ҳам шу мўйқалам билан чизиш йўлини чизиб кўрсатади. Хоҳлаган болалардан бирини чақириб, рангли қалам расмини чизиб беришни такрорлаб кўрсатишни таклиф этади, мўйқаламни расм солгандан кейин сувда қандай қилиб ювиш, мато билан қандай артиб қуритиш лозимлигини кўрсатади, шундан кейингина бошқа рангни мўйқаламга олиш кераклигини кўрсатади. Сўнгра болаларга рангли қаламларни чизишни таклиф этади. Машғулот давомида қийналган болаларга индивидуал ёрдам беради. Машғулотдан сўнг ҳамма расмлар кўриб чиқилади, чиройли ва озода чизилган расм эгаларини рағбатлантирилади. Бўғирсоқ эртаги асосида “ Бўғирсоқ йўлка бўйлаб юмалаб кетаяпти” расмини мўйқалам билан чизиш Машғулотнинг мақсади: Болаларни халқ эртаклари, қўшиқ айтиб йўлка бўйлаб кетаётган бўғирсоқнинг расмини чизишга қизиқиш уйғотиш Турли хил расм чизиш технологияларини: гуаш бўёғи билан айлана ва овал шаклини чизиш(фломастер билан узун илмоқли тўлқинсимон чизиқлар орқали йўлни тасвирлаш, Кўргазмали-образли тафаккурини, тасаввурини ривожлантириш.Тасвирий фаолият орқали ўз таассуротларни ва тасаввурларини ифодалашда эртак қаҳрамонларидан фойдаланишга ўргатиш. Машғулотга тайёргарлик: “Бўғирсоқ” рус эртагини болаларга ўқиб бериш.Эртак қаҳрамонларининг тасвирларини кўриб чиқиш. Бўғирсоқ образи билан яқиндан таништириш.Айлана шаклини чизиб кўрсатиш. Ҳавода шу усулни такрорлаш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Болалар ўз хоҳишларига қараб турли рангдаги қоғоз тасмалар(оқ, оч-яшил ранг, ҳаво ранг), гуаш бўёғи, мўйқаламлар, сув учун стаканлар, фломастерлар, рангли қаламлар, қоғоз ва мато салфеткалар. “Бўғирсоқ халқ эртаги ” қаҳрамонлари. Машғулотнинг бориши. Тарбиячи болаларга бўғирсоқ ҳақида шеър айтади.. “Бўғирсоқжон – бўғирсоқ Сени пиширдилар товада Дераза олдига қўйиб Совутдилар ҳавода Бўғирсоқ қулоқсиз эса қочиб кетди индамай, Думалаб- думалаб кетди Худди коптокдай Арчалар орасидан Думалади бўғирсоқ Ҳайвонларни лол қолдирди, Саргузаштларга бой бўлди. Шундай дея тарбиячи узун оч яшил рангдаги ёки ҳаво рангли қоғозли тасмани олади ва йўлкачани тўлқинсимон ёки тўғри қилиб чизиб кўрсатади. Шу йўлкадан бўғирсоқ ҳамманинг ажабга қолдириб, саргузаштлар томон думалаб кетишини кўрсатиб беради Бўғирсоқ нимага ўхшашлигини сўрайди, уни қанақа чизиш йўлларини кўрсатади. Болалар бўғирсоқни коптокка, олмага, апелсинга, мандаринга, шарга, қуёшга ўхшатишади. Машғулотдан сўнг бўғирсоқнинг кейинги саргузаштлари ҳақида шеър ўқиб беришлари мумкин. Тўполончи бўғирсоқ. қўшиқ айтиб қуёндан, Бўридан ва айиқдан қочиб кетди ногаҳон. қўшиғини эшитиб Уни қўйдилар емай Фақат айёр тулкивой Еб қўйибди эшитмай. “Бўғирсоқ йўлкачадан думалаб кетаяпти”расми Бўғирсоқ образини айлана ёки овал шаклидан фойдаланиб чизиш. Йўлкачани тўлқинсимон ёки гажаксимон чизиқлар орқали тасвирлаш чизиқ, ранг, шаклдан тўғри фойдаланиш . Лойдан ёки пластилиндан“Бўғирсоқ” эртаги асосида бўғирсоқни ясаш Машғулотнинг мақсади: Болаларни бир бутун лойни қўллар билан кафтлар орасида айланма ҳаракат билан юмалоқлашни ўргатиш.Тартиб билан ишлашга, тайёр ишланмаларни тахтачага қўя билишга ўргатиш. Болаларда лой билан ишлашга нисбатан муҳаббат ҳиссини уйғотиш. Машғулотга тайёргарлик:Болаларга “Бўғирсоқ” рус халқ эртагини айтиб бериш Эртак қаҳрамонлари билан болаларни яна бир бор таништириш. Бўғирсоқнинг ашуласини такрорлаш. Тасвирий фаолият машғулотида болалар томонидан солинган расмларни кўриб чиқиш. Машғулотнинг бориши:Тарбиячи бугун болалар билан “Бўғирсоқ” эртаги асосида бўғирсоқ шаклини ясашлигини айтиш. Думалоқ шаклидаги бўғирсоқни ясаш усулини кўрсатиш. Лой бўлагини кафтлар орасига қўйиб айланма ҳаракатлар билан думалоқ шаклни ҳосил қилишни ўргатиш. Худди шу ҳаракатларни ҳавода кўрсатиб бериш ва болалар билан шу ҳаракатларни бажариш. Кимнинг ясаган шакли ўхшамаса, болалар билан биргаликда бажариб кўрсатиш. “Расм,ёпиштириш элементлари орқали “Бўғирсоқ” эртаги асосида мужассам машғулот. Машғулотнинг мақсади: Апликация ва расм элементларидан фойдаланган ҳолда бўғирсоқ образини яратиш: тайёр айлана шаклини ёпиштирган ҳолда қолган аъзоларни қалам билан чизишда давом этиш. Деразани жиҳозлаш вариантларини кўрсатиш- пардаларни, ромларини безаш учун нақшлардан фойдаланиш. Ранг, шакл ва композиция тузиш ҳиссини уйғотиш. Машғулотга тайёргарлик: “Бўғирсоқ” рус халқ эртагини ўқиб бериш. Мазмуни билан таништириш. Бўғирсоқ образини тасвирлаб бериш.Бўғирсоқни сўз орқали тасвирлаш: “думалоқ, қип-қизил, шўх”. Бўғирсоқни совитиш учун токчага қўйилган вақтини расмда томоша қилиш. Шар ва овал шаклини кўриб чиқиш. Ҳар бир бола учун дераза токчасини тайёрлаш; қоғозни уч буклаган ҳолда нақшлар билан безаш.. Машғулот учун жиҳозлар:. Бутун гуруҳ болалари учун турли рангдаги ва 5-10см ҳажмдаги дераза токчалари ва бўғирсоқнинг сариқ рангдаги шакллари, токчани безаш учун нақшлар, фломастер ёки рангли қаламлар, елим, елимлаш учун мўйқалам, клеёнкалар, мато ва қоғоз салфеткалар, “Бўғирсоқ” эртаги асосида расмлар Машғулотнинг бориши: Тарбиячи “Бўғирсоқ ” эртаги асосида бир лавҳа ўқиб беради. У бўғирсоқни совитиш учун токчага қўйилган бўғирсоқнинг тасвирини кўрсатади. Токчанинг безатилишига болаларнинг диққатини қаратади. Олдиндан тайёрланган токчани тарбиячи очиб, ёпиб кўрсатади Сўнгра тайёр қирқилган бўғирсоқни ёпиштириб чиқади.Тарбиячи болаларга токчаларни танлаб олиб, бўғирсоқни унга ўтказиб, бўғирсоқнинг бошқа аъзоларини расмини чизиб, бўғирсоқ зерикиб қолмаслиги учун токчаларни безаб кўрсатишларини айтади. Тарбиячи токчаларни безаш усуллари билан таништиради: * *Ромларни тизимчалар, айланалар, гуллар билан безаб кўрсатиш; *Токчага тизимча,учбурчак,айланалардан ташкил топган нақшларни ёпиштириш. * Фломастерлар билан чиройли пардаларнинг расмини чизиш * қоғоз пардаларни ёпиштириш; “Бўғирсоқни токчага совутиш учун қўйдилар” “Чиройли чипор гилам” расмини бўёқ билан чизиш Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling