Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улотга тайёргарлик.
- Маш ғ улот учун керак б ў ладиган жи ҳ озлар
- Маш ғ улотнинг бориши
- Сич қ онча ва шол ғ ом” мужассам маш ғ улоти(жамоавий) Маш ғ улотнинг ма қ сади
Лой, пластилин, хамирдан “Сичқонча”шаклини ясаш. Машғулотнинг мақсади: Болаларни конуссимон, овалсимон шаклдан сичқонча ясашни ўргатиш. Ифодали образ чиқиши учун турли усуллардан фойдаланиш. Башарасини учли қилиш. қўшимча нарсалардан фойдаланиш, қулоқлари учун писта, думи учун арқонча, кўзи учун маржондан фойдаланиш. Болаларнинг шакл ва майда қўл моторикасини тараққий эттириш. Эртак қаҳрамонларига нисбатан қизиқиш уйғотиш учун уларни тасвирлашга эришиш. Машғулотга тайёргарлик. “Шолғом” рус халқ эртагини ўқиш. Унинг мазмуни тўғрисида суҳбатлашиш. Сабзавотларни томоша қилиш,унинг шаклини, рангини таъмини синаб кўриш. “Ажойиб халтача” таълимий ўйинини ўйнаш. Тарбиячи томонидан олдиндан тайёрланган тайёр шолғом шаклини кесиб қўйиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Кул ранг, ҳаво ранг. пушти, оқ. жигарранг рангдаги пластилин бўлаклари, ингичка арқончалар, шерст иплар дум учун, қулоқлари учун писта, кўзлари учун маржонлар, клеёнкалар ёки тахтачалар, қоғоз ва мато салфеткалар, қўғирчоқ театр қаҳрамонлари. Машғулотнинг бориши: Сичқонча ҳақида шеър айтиш мумкин. Полизда шолғом ўйнар Бобо ва буви ўйнар Набира ва Жучка ҳам Мушук ва сичқон ҳам ўйнар Топ-топ- топ- тўртта оёқ ҳам Созандалар ҳам ўйнар Тарбиячи болаларга бувага, бувига, набирага, Жучкага, мушукка шолғомни тортиб олиша ёрдам берган қувноқ сичқончани ясаб беришни таклиф этади. Ясаш усулларини кўрсатади ва ясаш ҳаракатларини тушунтиради. * “Кул ранг, ҳаво ранг, пушти ранг пластилин бўлагини оламан ва шарча ҳосил қилиш учун кафт орасида айланма ҳаракат қиламан.қаранглар – шарча ҳосил бўлди, у ҳали сичқончага ўхшамайди”. * “Шарчани сабзига ўхшатаман: кафтлар орасида тўғри ҳаракатлар қиламан. Бир томонини қаттиқроқ сиқаман. Ана энди сичқончага ўхшади”. * “Бармоқларим билан учли афтини чиқараман. Маржонлардан кўз ясайман,пистадан эса қулоқлар,тизимчадан думини ясайман- мана қандай чиройли ва қувноқ сичқонча чиқди”. Болаларга ясаган нарсани кўрсатади ва ясалган сичқонча ҳақидаги тасаввурларини аниқлаб олади: танаси сабзига, юзи- учли эканлигини, кўзлари маржонга ўхшашини, қулоқлари- пистага, думи арқончага ўхшашини айтади.. Болаларга хоҳлаган рангдаги пластилинни олиб эртакдаги сичқончани ясашларини таклиф этади. Болалар сичқончани турли қўшимча нарсалар билан тўлдириб ясайдилар. Машғулотнинг бошқа фаолиятлар билан боғлиқлиги. Ясалган шакллар билан эртак қаҳрамонларини ифодалаб ўйнаш. Ота- оналар учун болалар ишларидан кўргазма ташкил этиш. Конуссимон сичқонча шаклини ясаш.Юзи учли, қўшимча нарсалар билан тўлдирилган қулоқлари учун писта, думи учун- арқонча. кўзи учун маржондан фойдаланилган. “Сичқонча ва шолғом” мужассам машғулоти(жамоавий)
Эртак мазмуни асосида суҳбат уюштириш.Ҳайвонлар расмини томоша қилиш. Сичқон тўғрисида шеър ва топишмоқлар айтиш. Жамоавий композиция тузиш учун йиртиш йўли билан шолғомни, сичқонча шаклини ясаш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Турли рангдаги қоғозлар (ҳаво ранг,оқ, оч яшил,. оч жигарранг), болаларнинг ихтиёрига кўра тўқ яшил рангдаги қоғозлар, гуашь бўёғи, сув фломастер ёки рангли қаламлар, қоғоз, мато салфеткалар. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга “ Шолғом”эртаги асосида расмларни кўрсатади ва шолғомни тортиб олишга ёрдамлашган сичқонча расмини чизишни таклиф этади. Композиция асосини тузиш учун ҳаво рангли қоғозни кўрсатади. Тўқ яшил рангдаги қоғозни олиб бахрома билан йиртиб ёпиштиради, сўнгра катта шолғомни ва кичик сичқоннинг расмини чизиб сичқоннинг думини рангли қалам билан безайди. Болалар шолғомнинг катталигини, думалоқлигини, рангини сичқончанинг кичкиналигини, думининг ингичкалигини айтади. Тарбиячи болаларга фон ажратишга ёрдам беради. Ишнинг кетма- кетлигини эслатиб ўтади: 1. Олдин ўтни ёпиштирилади, катта шолғомнинг расми чизилади, сичқончанинг расми чизилади. Машғулотдан сўнг болалар расмларининг кўргазмаси ташкил этилади. Сичқонча ва шолғом”расми . Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling