Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet11/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Пахтали таёқчалар билан дўл расмини чизиш.
Машғулотнинг мақсади:Болаларни булутни ва дўлни тасвирлашга ўргатиш. Пахтали таёқча орқали оралиқни ўзгартирган ҳолда доғларни ҳосил қилиш. Ранг ва ритмни ҳис этиш.

Машғулотга тайёргарлик: Табиат ҳодисалари тўғрисида суҳбат уюштириш. Ёмғир, қор, дўл ҳақида гапириб бериш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Ҳаво ранг қоғоз, пахтали таёқчалар, оқ ва бошқа оч ранг гуашь бўёқлари, қоғоз ва мато салфеткалар, сув, турли техникавий воситалардан фойдаланган ҳолда ишланган намуналар.

Машғулотнинг бориши. Дўл тўғрисида шеър ўқиш мумкин.

Тарбиячи болаларга булутлардан дўл ёғаётган расмни солишни таклиф этади. Болаларнинг таклифларини эшитади ва турли намуналарни кўрсатади. Шакли ва ранги турлича ва дўлнинг онда-сонда ва кўп ёққан расм намуналарини кўрсатади. Болалар буларнинг ҳаммаси пахтали таёқчалар орқали солинганини айтадилар. Тарбиячи аввалига болаларнинг диққатини булутларнинг рангига оч кўк, дўлнинг оқлигига қаратади. Дўлнинг қандай ёғиб ўтганлигига ва қандай жойлашганлигига болаларнинг диққатини қаратади. Болалар қоғозларни танлаб олишади дўл расмини чизишади.



Пахта таёқчалари билан булут ва дўлни тасвирлаш Булутларда доғлар бир- бирига яқин жойлашган, дўл эса бир- биридан узоқда жойлашган.


Ёмғирмужассам машғулот


Машғулотнинг мақсади:Булут, ёмғирни ни аппликация воситасида тасвирлаш, фонга тайёр шаклларни ёпиштириш, қоғознинг йиртилган бўлакларини ёпиштириш. Ёмғирни рангли қалам билан чизиш.

Машғулотга тайёргарлик. Табиат ҳодисалари тўғрисида суҳбат уюштириш, ёғингарчиликннг турлари тўғрисида ёмғир, қор, дўл ҳақида тушунча бериш. Булут ва дўл расмларини томоша қилиш. Булут ва дўлни пахтали таёқчалар билан ифодалаш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:

Фон учун оч ҳаво ранг қоғоз, тарбиячи томонидан рангли қоғоздан йиртиб олинган қоғоз бўлаклари, елим ва мўйқалам, рангли қаламлар, қоғоз ва мато салфеткалар.

Машғулотнинг бориши:Тарбиячи момақалдироқ тўғрисида шеър ўқиб беради. У болаларга ҳаво рангли қоғозни кўрсатиб бу осмон эканлигини тушунтиради ва болаларга осмонга булутларни ёпиштириб чиқишни ва ёмғир расмини солишни таклиф этади. Турли шаклдаги булутларни болаларга кўрсатади. Ишлаш тартибини тушунтиради.

* Тайёр булут шаклини ҳаво ранг осмонга ёпиштиради;

* қоғозни йиртиш йўли билан булут момиқ бўлиши учун устига турли хил рангли қоғозларни ёпиштиради.

Рангли қалам билан ёмғирни штрих чизиғи билан тасвирлайди ёки ёмғирни ифодалаш учун вертикал ёки оғишган чизиқларни чизади..

Болалар ўз хоҳишларига қараб булутларни танлаб оладилар ва композицияни яратишга киришадилар. Машғулот охирида болаларга ёмғир тўғрисида шеър ўқиб бериш мумкин.

Машғулотдан кейин болалар ишларининг кўргазмаси ташкил этилади.



Булутни аппликация йўли билан ифодалаш:тайёр йиртилган қоғозларни булутнинг устига ёпиштириш, ёмғирни рангли қаламлар билан чизиш



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling