Ш. А. Абдуллаева


Педагогик =обилият ва унинг турлари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Педагогик =обилият ва унинг турлари 
Билиш =обилияти
Тушунтира олиш =обилияти 
Кузатувчанлик =обилияти 
Нут= =обилияти 
Ташкилотчилик =обилияти 
Обрў орттира олиш =обилияти 
Тў\ри муомала =илиш =обилияти 
Келажакни кўра билиш =обилияти 
Ди==атни та=симлай олиш =обилияти 


169 
Бу педагогик қобилиятлар шахснинг ақлий томонини ҳам, эмотсинал-
иродавий томонини ҳам характерлаб беради. Бу сифатларнинг ҳаммаси бир-
бири билан ўзаро боғланган бўлиб, бир-бирига таъсир этади ва бир 
бутунликни ҳосил қилади. 
1. Билиш қобилияти – фаннинг тегишли соҳаларида оид қобилиятдир. 
Бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, 
балки анча кенг чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша 
кузатиб боради. Унга ниҳоятда қизиқади, тадқиқот ишларни ҳам бажаради. 
Баъзан ўқувчилар орасида: “уни профессор деявер” кўпинча биз у ўз 
соҳасида билмайдиган бирор нарса бормикин деб ўйлаб қоламиз каби 
иборалар учраб туради. 
2. Тушунтира олиш қобилияти – ўқитувчининг ўқув материалини 
ўқувчиларга тушунарли қилиб баён этиши, материал ёки муаммоларга аниқ 
ва тушунарли қилиб айтиб бериш, ўқувчиларда мустақил равишда фаол 
қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. 
қобилиятли ўқитувчи материални баён этиш жараёнида турли 
ўқувчиларнинг тушунтирилаётган материални қандай ўзлаштираётганларини 
қатор белгилар асосида тўғри аниқлаб олади ва зарурат туғилган ҳолларда 
баён қилиш усулини ўзгартиради. 
3. Кузатувчанлик қобилияти ўқувчининг тарбияланувчининг ички 
дунёсига кира олиш қобилияти ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик рухий 
ҳолатларни жуда яхши тушина билиш билан боғлиқ, бўлган психологик 
кузатувчанликдир. қобилиятли ўқитувчи унча катта бўлмаган ташқи 
кўринишлар асосида ўқувчининг ички ҳолатидаги жуда арзимаган 
ўзгаришларни ҳам фаҳмлаб олади. 
4. Нутқ қобилияти – нутқ ёрдамида шунингдек имо – ишора воситасида 
ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилиятидир. Бу 
ўқитувчилик касби учун жуда муҳимдир. Ўқитувчининг нутқи дарсда 
ҳамиша ўқувчиларга қаратилган бўлади. Ўқитувчи янги мавзуни 
тушунтираётган, ўқувчининг жавобини таҳлил қилаётган, маъқуллаётган ёки 
қаралаётган бўлади ҳам унинг нутқи ҳамиша ўзининг ички кучи, ишончи, у 
гапираётган нарсага қиқаётганлиги билан ажралиб туради. 
Фикрлар ифодаси ўқувчилар учун аниқ, содда, тушунарли бўлади. 
Ўқитувчининг баёни ўқувчилар фикри ва диққатини максимал даражада 
фаоллаштиришга қаратилади. Ўқитувчи узундан-узоқ жумлалар, мураккаб 
сўз бирикмалари, қийин, тумтоқ иборалар қўллашдан қочади. Ўринли юмор, 
ҳазил, енгилгина истедод нутқи ўқувчилар яхши қабул қиладилар. 
Ўқитувчининг нутқи аниқ, жонли образли, талаффузи жиҳатидан эркин 
ифодали, ҳис-ҳаяжонли бўлиб, унда стилистик, грамматик, фонетик 
нуқсонлар учрамаслиги лозим. 


170 
5. Ташкилотчилик қобилияти – биринчидан ўқувчилар жамоасини 
уюштириш муҳим вазифаларини ҳал этишга руҳлантиришни, иккинчидан ўз 
ишини тўғри уюшганлигини назарда тутади. 
Ўз ишини ташкил этиш деганда ишни тўғри режалаштира олиш ва уни 
назорат қила билиш назарда тутилади. Тажрибали ўқитувчиларда вақтни 
ўзига хос ҳис этиш вақтга қараб тўғри тақсимлай олиш, белгиланган 
муддатда улгуриш хусусияти ҳосил бўлади. 
6. Обрў орттира олиш қобилияти – ўқувчиларга бевосита имоционал 
иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда обрў орттира олишдир. Обрў фақат 
шу асосдагина эмас, балки ўқитувчининг фанни яхши билиши, 
меҳрибонлиги, назокатлиги ва ҳакозолар асосида ҳам қозонилади. Ўқувчилар 
қўполлик қилмайдиган, қўрқитмайдиган, тўғри талаб қўя оладиган 
ўқитувчини ҳурмат қиладилар. 
7. Коммуникатив – тўғри муомала қила билиш қобилияти. Болаларга 
яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан унда самарали ўзаро 
муносабат ўрната билиш педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради. 
8. Келажакни кўра билиш қобилияти-ўз ҳаракатларининг оқибатларини 
олдиндан кўришда, ўқувчининг келгусида қандай одам бўлиши ҳақидаги 
тасаввур билан боғлиқ бўлган шахсни тарбиялаб етиштиришда, 
тарбияланувчининг қандай фазилатларини аққий этишини олдиндан айтиб 
бера олишда ифодаланадиган махсус қобилият. Бу қобилият педагогик 
оптимизмга, тарбиянинг қадриятига, одамга ишониш билан боғлиқ бўлади.
9. Диққатни тақсимлаш қобилияти – ўқитувчи учун диққатнинг барча 
хусусиятлари ҳажми, ҳам унинг кучи, ҳам кўчувчанлиги, ҳам қилина олиши, 
ҳам тараққий этган бўлиши муҳимдир. 
қобилиятли тажрибали ўқитувчи материални баён қилиш мазмунини ва 
формасини ўз фикри ёки ўқувчи фикрини диққат эътиборида олди, толиқиш, 
эътиборсизлик тушкунлик аломатларини хушёрлик кузатиб боради, барча 
интизом буриш ҳолларини эътибордан кирмайди, ниҳоят шахсий ҳатти 
ҳаракатларини кузатиб боради. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling