Ш. А. Абдуллаева


Ҳозирги босқичда жаҳон ривожланган мамлакатларида таълим-тарбия


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ҳозирги босқичда жаҳон ривожланган мамлакатларида таълим-тарбия 
 
Мустақилликка эришганимиздан сўнг таълим соҳасини ислоҳ қилиш 
борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бунда «ривожланган демократик 
давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи 
юқори малакали кадрлар тайёрлаш»
1
га алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
«Таълим тўғрисида»ги +онун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастурида» таълимимиз тизими ва мазмуни халқаро стандартлар талабларига 
1
И.А.Каримов. Жамиятимиз мафкураси хал=ни-хал=, миллатни-миллат 
=илишга хизмат етсин. Баркамол авлод орзуси. Т., «Шар=» 1999 й. 39-40 б
.
2
Абдулла Авлоний. Туркий гулуцон ёхуд ахло=. Т. 1994 й
.
1
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Баркамол авлод –Ызбекистон тара==иётининг пойдевори. Т., «Шар=» 
1998 й., 39 б
.


163 
жавоб берадиган ҳолда ташкил тилиши талаб этилади. Бу қонун 
ҳужжатларида таълим-тарбия соҳасида халқаро ҳамкорликни янада 
кучайтириш чоралари белгилаб берилди. Юртбошимиз ўз нутқлари ва 
чиқишларида ҳам бунга оид қатор кўрсатмалар берди. Масалан, Олий 
Мажлис IX сессиясида: «Олий ўқув юртини ислоҳ қилаётганда уларнинг 
бошқа давлатлардаги олий ўқув юртлари билан алоқасини мустаҳкамлаш 
зарур. Ўз домлаларимиз билан чекланиб қолмай, четдан ҳам домлалар 
чақиришни йўлга қўйишимиз керак»
2
,-деб таъкидлади. 
Шундай таълим соҳасидаги халқаро алоқалар кучайиб бораётган бир 
пайтда бўлғуси ўқитувчилар ва умуман барча таълим ходимлари ҳам жаҳон 
педагогикасини, айниқса ривожланган давлатлар таълим тизимининг ўзига 
хос жиҳатларини билишлари муҳим аҳамият касб этади. 
Ривожланган хорижий давлатларда таълимнинг мамалакат ички 
сиёсатига фаол таъсир этадиган ижтимоий жараён эканлиги, эътироф 
қилинган ҳақиқатдир. Уларда ўқув дастурларини такомиллаштириш ва қайта 
қуришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги пайтда ўқув дастурларига 
интеграсиялаштирилган курсларни киритиш тўла амалга оширилади. 
Ривожланган давлатларда иқтидорли болаларга эътибор ортиб бормоқда. 
Улар учун ўқув дастурлари ўзига хос услубда тузилган. 
Амирика +ўшма Штатларида таълим тизимининг қуйидагича: 

3-5ёшгача болалар учун мактабгача таълим муассасалари

1-8 синфлар учун бошланғич мактаблар (6-13 ёшда ўқийдилар); 

9-12 синфлар учун ўрта мактаблар (14-17 ёшлилар). У қуйи ва 
юқори босқичдан иборат; 

олий таълим, бу 2 ёки 4 йил ўқитиладиган коллежлар ҳамда 
университетларда амалга оширилади; 

университет ва бошқа олий ўқув юртлари таркибида ташкил 
этилган аспирантура ёки доктарантура
1

А+Шда мажбурий таълим 16 ёшгача амал қилади. Ўқув юртлари 
давлат, жамоа, хусусий ва ва диний муассасалар ихтиёрида бўлиш мумкин. 
Ўқув йили 180 кун, дарс 45-50 минут. Ўқувчилар таътилда ишлайдилар. 
А+Шда таълим тизимига энг кўп маблағ ажратилади. Болаларнинг 95-
99 %и бошланғич ўрта таълимга жалб қилинган. 
Бу йерда 3 ёшгача болали аёлларга моддий имтиёзлар берилмайди. 3-5 
ёшда хусусий ёки давлат боғчаларига борилади. 
Олий таълим 4 босқичда амалга оширилади: кичик мутахассис, 
бакалавр, магистр, доктор. Биринчи босқични мамлакатимиздаги ўрта махсус 
ўқув юртларига тенглаштириш мумкин. Бу 2 йиллик коллеж, кейин II босқич 
4 йиллик коллеж ва университетлардир. Буни битирганлар 1-даражали 
2
Баркамол авлод –Ызбекистон тара==иётининг пойдевори. Т., «Шар=» 1998 
й., 12 б.Туркий гулустон ёхуд ахло=. Т. 1994 й

1
Ж./.Ё`лдошев. Хорижда таълим. Т., «Шар=» 1995 й, 15 б.


164 
бакалавр бўлади. III-босқич-магистр мактаби, ўқиш 1-2 йил, IVбосқич-
докторантура, ўқиш 3-4 йил. 
А+Шда кўплаб чет эллик талабалар ҳам ўқийди. (350 мингдан ортиқ). 
Ривожланган мамалакатлардан бири Япониядаги таълим соҳасига 
қисқача шарт берадиган бўлсак, қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин. 
1947 йил «Таълим ҳақида қонун» қабул қилинган. Япония таълим тизими 
тузилиши: -болалар боғчалари, -бошланғич мактаб, -кичик ўрта мактаб, -
юқори ўрта мактаб, -олий таълим тизимига кирувчи ўқув юртлари. 
Болалар боғчаларига 3-5 ёшлилар қабул қилинади. Уларнинг 59,9 % 
хусусий, 49,8 %и туман кенгашлари, 0,3 %и давлат тасарруфидадир
2

Мажбурий таълимга 6-15 ёшлилар жалб этилади. 6 йиллик бошланғич ва 3 
йиллик кичик ўрта мактабда ўқийдилар, 9 йиллик бу таълим мажбурийдир. 
Ўқиш ва дарсликлар текин. Хоҳловчилар хусусий мактабларда таҳсил 
олишлари мумкин. 
Юқори босқич ўрта мактабнинг кундузги, кички, сиртқи бўлимлари 
бор. 95 % бола кундузи таълим олади. Ўқиш ихтиёрий 3 йиллик. Олий 
таълим тизимига коллежлар университетлар киради. Булардан ташқари турли 
«ихтисос мактаблари» ҳам бор. 
Япония мактабларида ўқиш 1 апрелдан бошланиб, кейинги йил 31 
мартда ниҳоясига етади. Ўқув йили 240 кун, дарслар 7 соат. Ўқитувчилар 4 
йиллик дорулфунун ва 2 йиллик коллежларда тайёрланади. Болаларнинг 
ахлоқий тарбияси доимо эътиборда бўлади. 
Японияда 460 та университет бўлиб, уларда 1 млн 43 минг талаба 
таҳсил олади. 
Олий маълумотли мутахассислар сони жиҳатидан Япония 2-ўринда 
туради. Минг ишчига 190 та олий маълумотли мутахассис тўғри келади. Бу 
А+Шда минг кишига 294, Буюк Британияда 138, Франсияда 115 нафардир. 
Тараққий этган мамалакатлардан бири бўлган Франсия таълим тизими 
бой ва қадимий тарихга эга. Ҳозирда амал қилаётган қонун 1989 йил қабул 
қилинган. Давлат, хусусий ва оралиқ, мактаблар бор. Хафталик соат 26 соат, 
дарс 60 минут, синфда 35-40 ўқувчи бўлади.
Мактабгача тарбия- 6-11 ёшли болалар жалб этилади. Бу мактаб 
мажбурий ва бепулдир. Ўқиш 5 йил ва 3 босқичга бўлинади. Дастурларда 
ўқув предметларининг барчасига 3 босқич бўйича аниқ, алоҳида-алоҳида 
талаблар қўйилган. 
Ўрта таълим 11 ёшдан бошланиб, коллеж ва литсейларда давом этади. 
Икки босқичда берилади. 
1-босқич (11-15 ёш) 4 йил бўлиб, энг кичик синф 6-синф, 5-4 ўрта, 3-
синф катта синф хисобланиши 6-5 синфларда умумий ўрта таълим берилади: 
4-3 синфларда ўқувчилар қобилияти ва мойиллигига қараб билим берилади. 
2-босқич 15-18 ёш, ўқиш 3 йил давом этади. 3-синф кичик, 4-синф 
ўрта ва яккаланувчи синфларга бўлинади. 
2
Ыша жойдан. 29 б. 


165 
Олий таълим Франтсияда университетлар ва турли олий мактабларга 
берилади. Университетлар 3 сиклда билим беради.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling