Ш. А. Абдуллаева


Абдулла Авлонийнинг маърифий-ахлоқий қарашлари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Абдулла Авлонийнинг маърифий-ахлоқий қарашлари
Абдулла Авлоний (1878-1934) Тошкентда ҳунарманд оиласида дунёга 
келди. Мактабда, сўнгра Абдумаликбой мадрасасида ўқиди. Ёшлигидан 
шеърлар ёзди. 1904 йили Мирободда янги усулдаги мактаб очди. 1907 йили 
унинг муҳаррирлигида «Шаҳрат» газетаси чиқа бошлади. 1909 йили
«Жамияти хайрия» ташкил қилиб, болалар ўқиши учун сармоядорлик орқали 
мактабларга тарқатди. Мавлоний мактабининг довруғи кенг тарқалди, чор 
ҳукумати талаби билан ўлка мамурияти мактабни 1908 йил ёпди. 
Шундан сўнг, 1909 йили Авлоний Дегрез маҳалласида мактаб очди. 
Дарсликлар ёзишга киришди. 1909-1917 йилларда унинг «Биринчи 
муаллим», «Иккинчи муаллим», «Туркий гулустон ёҳуд ахлоқ», «Мактаб 
гулустони», «Адабиёт ёҳуд миллий шеърлар» тўпламлари нашр этилди. 1917 
йилдан сўнг ҳам турли ўрта махсус ва олий ўқув юртларида педагогик 
фаолият билан шуғулланди. «Меҳнат қаҳрамони» унвони, «Ўзбекистон халқ 
маорифи зарбдори» номига сазовор бўлди. 
Унинг «Биринчи муаллим»ини алифбе, «Иккинчи муаллим»ини –
астоматия деб шартли равишда аташ мумкин. Китобларда тарбияга алоҳида 
эътибор қаратилган. «Биринчи муаллим»га «Мактаб», «Бахтли ва бахтсиз 
бола», «Яхшилик ерда қолмас», «+аноат», «Иттифоқ» каби ҳикоя ва шеърлар 
кирган, уларни охирида тарбиявий аҳамиятга молик мушоҳада юритилган. 
Дарсликларга халқ оғзаки ижоди намуналари, замон руҳи билан суғрилган ва 
ўқувчиларга мослаштирилган ҳикоя, ривоятлар киритилган. 
«Иккинчи муалим»га «Сахийлик», «Бахтлилик», «Ақлли бола», 
«Кампир ила чўл ялпизи», «Тамаъ боласи» каби ҳикоялар киритилиб, уларда 
хушфеъллик, ақл ва донишмандик шарафланади, қўполлик, баднафслик 
бахиллик ҳавга олинган. 
1913 йилда ёзилган «Туркий гулустон ёхуд ахлоқ» ахлоқий ва таълим-
тариявий асар бўлиб, унда «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан 
қайтарувчи бир илм ахлоқ» ҳақида фикр юритилади.
Авлоний бола камолотида тарбиянинг роли жуда катталигини 
тушунади ва тарбия «ё ҳаёт, ё мамот, масаласи» деб билади. Бу фикрга 
юртбошимиз ҳам алоҳида муносабат билдирганлар: 
«Мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё 
нажот-ё ҳалокат, ё саодат –ё фалокат масаласида деган фикрини кўп 
мушоҳада қиламан.


162 
Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз 
учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда ҳам биз учун 
шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир»
1

Абдулла Авлоний ўзининг «Туркий гулустон ёхуд ахлоқ» асарида 
баракамол инсоннинг ахлоқий тарбиясига алоҳида эътибор бериди.
Ахлоқ «Инсонни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир 
илмдир. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулларнинг ёмонлигини далил 
ва мисоллар билан баён қиладиган китобни ахлоқ дейдилар. Ахлоқ илмини 
ўқиб, ер юзида нима иш қилмоқ учун юрганини билур. Киши ўзидан 
хабардор бўлмаса илмни, яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши 
ишларнинг қадрини, қимматини билмас»
2

Абдулла Авлоний ахлоқий фазилатларни икки турга бўлган эди, яхши 
хулқлар: меҳр-шавқат, муҳаббат, садоқат, олийжаноблик, иффат, ҳаё, дўтлик, 
меҳрибонлик, сабр-қаноат, сахийлик. Ёмон хулқлар: ғазаб, бузуқлик, 
сафохат, ялқовлик, хасислик, таъмагирлик кабилардир. 
Абдулла Авлоний ахлоқий тарбиянинг бош масаласи инсоннинг 
Ватанга муҳаббатидир деб ҳисоблади ва ҳар бир ёш қалбида Ватанида 
яшашга, унинг бахтидан қувонишга, шодлигига шерик бўлишга ўргатмоқ ва 
уни эътиқодига айлантирмоқ лозимлигини таъкидлади. Ватанни севган 
хақини ардоқлайди, чунки «Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини 
кўрсатадиган ҳаёт кўзгуси-тил ва адабиётдир», деб миллий тил ва адабиётни 
ўрганишга алоҳида эътибор берди. 
Абдулла Авлоний болаларнинг ақлий талимига ҳам алоҳида эътибор 
беради: фикрлаш иқтидорини эгаллаш олийжаноб ғоялар томон интилишдир, 
деган эди. Абдулла Авлоний болалар фикрининг «қуввати, зийнат кенглиги» 
жиҳатдан муаллимларни «диққатларга суянган, виждонларига юкланган» 
вазифалардир дейди. 
Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулустон ёхуд ахлоқ» асари ҳар бир 
хонадонга қут-барака келтирувчи, инсонларни яхши йўлга бошловчи 
асардир. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling