Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Бобур яратган асарлар 
“Бобурнома” 
“Муфассал” 
“Хатти Бобурий” 
“Мубаййин” 
Рубоийлар, \азаллар, 
тую=лар, маснавийлар… 


157 
Адиб фан ва маърифатни юқори дараждада қадрлайди. Илм, адабиёт 
санъат аҳиллари билан яқин алоқада бўлади, уларга ҳомийлик қилади. 
Илм ва билимдонликни улуғлайди. У камтарлик, ўзини тута билиш, 
эзгулик, вафодорлик, бошқаларга яхшилик қилиш сифатларини улуғлаш, 
ёвузлик, зулм, қабихликни қоралайди. Бобурнинг педагогик қарашларидаги 
бош масала Ватанга чексиз муҳамматдир. 
«Бобурнома»да ўзбек, тожик, афғон, ҳинд ва бошқа халқларнинг касб-
кори, урф-одати, маданияти, дини, адабиёти, турмуш тарзи ҳақида кенг 
маълумотлар берилади. 
Алишер Навоийнинг таълим-тарбия тўғрисидаги қарашлари ва 
уларнинг аҳамияти 
Буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) фан ва санъатнинг 
турли соҳалари: адабиёт, тарих, тил билимлари, мусиқа, ҳаттотлик, тасвирий 
санъат, 
меъморчилик 
ривожланиш 
билан 
бирга 
таълим-тарбия 
такомиллашишига катта эътибор беради. У ўзининг «Ҳамса», «Маҳбуб ул 
қулуб» каби таълимий ахлоқий асарларида, шунингдек «Муножат», 
«Вақфия», «Мажолисун нафоис», «Муҳокаматул ул-луғатайн», «+ирқ ҳадис» 
асарларида тарбияга оид қарашларини ифода этади. 
Унинг 
педагогик 
қарашлари 
инсонпарварлик 
ғояси 
билан 
суғорилгандир. У халқ бахтини орзу қилади, халқ манфаатини ўз 
манфаатидан устун қўяди: 
Юз жафо қилса менга бир қатла фарёд айламам, 
Елга қилса бир жафо юз қатла фарёд айларам. 
ёки 
Одами эрсанг демагил одами 
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами. 
Алишер Навоий инсон камолотида илмнинг ўрнини муҳим деб 
билади. У илмни инсонни, халқни нодонлик, жаҳолатдан қутқарувчи омил 
сифатида таърифлайди. Илм олишни инсоний бурч деб билади. У илмда 
барча фанларни ўрганишни тарғиб этади. 
Навоий илм-фанни юксалтириш учун Ихлосия мадрасасини ташкил 
этди, унинг ёнидан мактаб очиб, ўз вакфидан маблағ ажратди. Мадрасада 
қаттиқ интизомга амал қилинишини назорат қилди. 
Адиб устоз-мураббийларга ҳам катта талаблар қўяди, уларни аввало 
ўзлари билимли ва тарбияли бўлишлари лозим дейди. Шу билан бирга 
устозларнинг меҳнатини жуда қадрлайди: 
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, 
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила
1

Шоирнинг «Ҳамса»сига кирган «Хайратул аброр» достони ва 
«Маҳбубул қулуб» асарлари ахлоқий дидактик асарларидан ҳисобланади. 
1
Алишер Навоий. Мащбуб ул =улуб. Т., /./улом номидаги «Адабиёт ва санъат» нашриёти. 1983 й. 98 б. 


158 
«Ҳайратул аброр» муқаддима қисмига оид бир неча боблардан 
ташқари 20 мақолат, ҳар бир мақолатга оид 20 шеърий ҳикоядан ташкил 
топган бўлиб, мақолатнинг ҳар бирида Навоий ўз даври учун зарур бўлган 
бирор ижтимоий сиёсий ёки ихлоқий масалани қўяди, уни ўз давридаги 
ҳаётдан, ижтимоий табақаларнинг аҳволидан келиб чиқиш ва атрофлича 
таҳлил қилади ва унга инсоний муносабат билдиради. «Ҳайратул аброр»даги 
масалаларни 3 туркумга ажратиш мумкин: 
1. Фалсафий масалалар. 
2. Ижтимоий-сиёсий масалар. 
3. Ахлоқий-таълимий масалалар. 
Асарнинг 5-мақолати инсоний фазилатлардан бири –сахийликка 
бағишланади, сахийлик қоидаларини кўрсатиб беради. У сахий инсонни 
шундай таърифлайди: «Ей хушёр одам, сен шундай одамни сахий деб билки, 
бахт-давлат унинг бошини юқори кўтариб, аҳволи яхши бўлса ҳам, ёмон 
бўлса ҳам бировдан молу амал тамаъ қилмаса…у қўлида бор нарса билан 
қўли қисқа одамни хурсанд қилади…бировнинг ярасини кўрса малҳамини 
аямайди»
2

6-мақолат тарбияга бағишланади. Болага дастлаб яхши исм қўйиш, 
сўнгра яхши муаллимга бериш, яши тарбия беришни маслаҳат беради. 
болаларни эса ота-онани ҳурмат этишга чақиради:
3
Бошни фидо айла ато қошига, 
Жисмни қил садқа ано бошига. 
Икки жаҳонингга тиларсен фазо, 
Ҳосил эт ушбу иккисидан ризо. 
Тун-кунингга айлагали нур фош
Бирисин ой айла, бирисин қуёш. 
Навоийнинг «Маҳбуб ул қулуб» асари асосида инсонпарварлик, 
халқпарварлик ғояси ётади. У инсон ҳақида қайғуради, унинг дардини 
чекади. Инсонийликка ярашиқли фазилатларни мадҳ этади, унга зид бўлган 
иллатларни нафратлайди. Асар уч қисмдан иборат: 
2
 
Алишер Навоий. Щайратул аброр. Т., /./улом номидаги «Адабиёт ва санъат» нашриёти. 1989 й. 256 б. 
3
O`sha asardan. 76
.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling