Ш. А. Абдуллаева
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик мулоқат бошқариш услублари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демократик услуб
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик мулоқат бошқариш услублари Психологияда ўқув раҳбарларнинг ўз жамоаси аъзолари билан муносабат техникаси таҳлил этилиб, турли типдаги ижтимоий – психологик портретлари ишлаб чиқилган. Ўқув раҳбарларнинг мулоқатни бошқариш услублари: авторитар, демократик, либерал услуб тарзида берилган. Мана шу услубларни педагогик мулоқатда ўқитувчи ўқув раҳбарлиги услуби тарзида қуриш мумкин. Авторитар услуб. Ўқитувчи гуруҳнинг фаолият йўналишини шахсан ўзи белгилайди, ким-ким билан ўтиради, ким билан ишлайди ўқитувчи ўзи ҳал қилади. Бундай услубда иш юритувчи ўқитувчи ўқувчилар ташабусига йўл бермайди. Ҳамкорликнинг асосий шакли – буйруқ, кўрсатма, инструксия, огоҳлантириш. Ҳатто камдан кам билдирилган миннатдорчилик ҳам камситиш шаклида бўлади. «Сен бугун яхши жавоб бердинг. Сендан буни кутмовдим» каби. Ўқувчи хатосини кўрса, уни тузатиш ўрнига устидан кулади. У йўғида иш секинлашади ёки бутунлай тўхтаб қолади. Демократик услуб. Ўқитувчи фаолият мақсадини ҳар бир ўқувчи онгига етказишда, иш боришини ҳал этишга ҳаммани фаол иштирок этишга 174 ундайди. Ўзининг вазифасини фақат назорат ва мувофиқлаштиришда эмас балки тарбиялашда деб билади, ҳар бир ўқувчи рағбатлантирилади, унда ўзига ишонч пайдо бўлади, ўз-ўзини бошқариш ривожланади. Демократик услубда бошқарувчи ўқитувчи болаларни индивидуал қобилият ва қизиқишларни ҳисобга оиб вазифаларни оптимал тарзда тақсимлашга ундайди. Фаолликка рағбатлантиради, ташаббусни қувватлайди. Мулоқатнинг асосий шаклда илтимос, маслаҳат, ахборот тарзида бўлади. Либерал услуб. Ўқитувчи жамоа фаолиятига аралашмасликка ҳаракат қилади, фаоллик кўрсатмайди, маслаҳатларга формал қарайди, турли таъсирларга тез берилади. Жавобгарликдан ўзини олиб қочади. Энг яхши услуб-демократик услуб. Миқдорий кўрсаткичлар авторитар услубдан кам бўлиши мумкин, лекин ишлаш иштиёжи ўқув раҳбар йўғида ҳам давом этади. Ижодкорлик юқори бўлса жавобгарлик ҳисси, ўз жамоаси учун фахрланиш ривожланади. Бу ёмон услуб – либерал бўлиб, бунда ҳам иш кам бажарилади, ҳам сифат ёмон бўлади. Авторитаризм ўқитувчи етукмаслигини, унинг ахлоқий ва сиёсий тарбиясизлигини кўрсатади, педагогик маданияти паслиги билан характерланади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling