Ш. А. Абдуллаева
Дидактик жараён педагогик технология асоси сифатида
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Дидактик жараён педагогик технология асоси сифатида
Дидактик жараён педагогик технологиянинг асосини ташкил қилади, ёҳуд у белгилаган вақт ичида (тарбия) мақсадига эришиш учун ЎЭ мазмунини ўқувчиларга узатиш йўлларини аниқлаб беради. В.П.Беспалков ўқитиш жараёни, дидактик жараён ҳақида: «Ўқитиш жараёни «классик қоида»га бўйсунади. Яъни ўқитувчи синфга кириб дарс мавзусини эълон қилади ва дарҳол унинг мазмунини баён қилишга киришиб кетади. Дидактик жараён эса ҳар бир дарс (маъруза)ни бошлашдан олдин ўқувчилар диққатини жалб қила оладиган фаолият босқичи – мотивацияни 186 вужудга келтиришдан бошланади. Ана шу мотивация босқичи ўқув-билиш фаолиятининг калити ҳисобланади», деб фикр билдиради. Ўқитиш жараёни тузилиши: ЎЖқЎФ+ЎқФ; ЎФ – ўқувчи бажарадиган ўқув фаолияти; ЎқФ – ўқитувчи бажарадиган ўргатувчилик фаолияти. Бундан шундай хулоса чиқади: ўқувчининг хусусий ўқув фаолияти ва унга ҳамоҳанг бўлган ўқитувчининг ўргатувчилик фаолиятидан ташқари ҳеч қандай ўқитиш жараёни мавжуд бўлмайди. Дидактик жараён ўзаро боғлиқ қуйидаги компонентлардан ибоарт: Мотивация – (М), ўқувчининг ўқув-билиш фаолияти – (ЎФ) ва уни педагог томонидан бошқариш – (Б). ДЖқМ+ЎФ+Б Педагогик тизимда таълим мақсади ва дидактик жараён ўртасида алоқадорлик мавжуд: Яъни ҳар бир мақсадга маълум бир жараён орқали эришилади ва ҳар бир жараёндан мақсадга эришиш кўзда тутилади. Дидактик жараёнда иккита тамойилга амал қилинади: 1. Дидактик жараёнда табиий мувофиқлик тамойили. Бунда ўқувчиларнинг интиллектуал ривожланиши ва ўзлаштириш тажрибаларининг табиий механизми ўзлаштиришига мос келиши тушунилади. Ўқув меҳнатига қизиқиши, ўқиш хоҳиши даражасини таълим- тарбияда шу тамойил ифодалайди. 2. Дидактик жараёнда интенсивлик тамойили. Дидактик жараён тез ва юқори даражада, қисқа вақт ичида дидактик масалани ечишни тақозо этади. Дидактик жараённи интенсивлаштириш тамойилининг индикатори тезлик ҳисобланади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling