Ш. А. Абдуллаева
Педагогик технология концепциясининг ривожланиш тарихи
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Педагогик технология концепциясининг ривожланиш тарихи
Инсоният тарихида яшаш учун кураш, илмий техникавий тараққиёт, ҳаётнинг келгуси қирраларини белгилаб олишга уринишлар доимо бўлиб тургани каби, педагогик технологиянинг ҳам ўз ўтмиши ва келажаги бўлиши табиий ҳолдир. 1 Сайидахмедов Н. Янги педагогик технология мощияти. «Хал= таълими», 1999й, 1-сон, 98-б. 2 Очилов М. Янги педагогик технологиялар. Ы=ув =ылланма. +арши, «Насаф», 2000 й, 13-бет. 182 Индивидуал таълим ўқув-тарбия жараёнининг энг қадимий ташкилий шакли бўлиб, у даставвал антик Юнонистонда пайдо бўлган эди. Ўқитувчи ўқувчи билан ишлаб, таълимни бевосита ташкил этган, бошқарган, назорат этган. Ўқитувчи матнларни ўқиб берган ёки уларга ўқитиб сўзлатган. +оида ва таърифларни ёдлаш, жисмоний машқларни бажариш, мусиқа асбобларида у ёки бу куйни ижро этиш йўллари билан болалар ҳаёти, санъат, нотиқлик, жисмоний маданиятга оид билимларни ўзлаштириш. Кейинчалик индивидуал таълим ўрнини гуруҳлар асосида ўқитиш эгаллаган. Ўрта асрларга келиб қоидаларни ёдлаш, бир хил типдаги машқларни бажариш, оғзаки савол-жавоб, юқори поғоналарда эса маъруза, мунозара таълимининг етакчи усулларига айлана бошлаган. Бу ҳолат аста- секин синф-дарс тизимини (Я.А.Коменский таълимоти) кейинчалик эса илғор педагогик технологияларни шаклланишига олиб келди. XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида хорижий мамлакатларда кўплаб педагогик назариялар вужудга келди. Уларнинг айримлари таълим- тарбия тизимини яхшилашга, ўқувчилар фаолиятини оширишга қаратилган эди. Шу даврларда «Янги мактаблар» деган педагогик оқим пайдо бўлиб, унинг асосчиси сифатида француз педагоги Э.Демолен майдонга чиқди. Бундай мактаблар Англия, А+Ш, Франция, Белгия, Швицария каби кўплаб давлатларда очилди. Женевада «Янги мактабларнинг халқаро бирлашмаси» тузилди ва унда янги мактабларга қўйилган талаблар белгилаб берилди. Бу мактаблар хусусия бўлиб, унда ҳақ тўлашга қодир кишиларнинг болалари ўқитилган. Янги мактабларда иш яхши йўлга қўйилган, тўлиқ жиҳозланган кабинет ва лабораториялар ташкил этилган, «эркин ва фаол» методлар қўлланилган. Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари бўлган. Мактабларнинг амалий педагогик лабораторияси бўлиб, «болаларнинг миясини ёдлаб олган билимлар билан тўлдириш орқали таълим бериш ўрнига уларнинг фикрлаш қобилиятини умумий ўстириш йўли билан таълим беришга» ҳаракат қилинган. Ўқувчиларга қандай қилиб кузатиш, фаразлар топишни, ўз таҳминларини текшириб кўришни ўргатганлар. Бундай мактабларда ўқитиш далилларга ва тажрибага таянишга, болаларнинг ташаббускорлиги ва мустақиллигини тарбиялашга асосланган эди. XIX аср охирларида Германияда педагог Вилгелм Август Лай (1862- 1926) «иш ҳаракат педагогикаси»га асос солди. Унинг ғояларида ҳам ўзига хос ижобий томонлари, янгиликлари бор эди. Лай педагогик жараёнда ифодалаш, тасвирлашга катта аҳамият берди, чунки унинг фикрича, мана шундай ифодалаш ёки тасвирлаш жараёнида ўқувчилар ўз фаолликларини кўрсатиш имкониятига эга бўладилар, ҳаракат қиладилар. Унинг фикрича, тасвирлашнинг ҳар қандай турлари: расм солиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, ҳар хил нарсаларнинг моделини ясаш, чизмачилик, драматизация, ашула, рақслар, шунингдек, ўсимлик ҳамда ҳайвонларни парвариш қилиш тажрибаларни ўтказиш, оғзаки ва ёзма ишлар ва шу кабилар таълим жараёнидаги «ифодалаш» воситаларидир. Лай фикрича, ҳамма дарслар ана шу қоидалар асосига қурилиши лозим. 183 XIX асрнинг охирида Германия, Англия, А+Ш да экспериментал педагогик кенг ёйилган. Экспериментал педагогика болаларни ақли истеъдодини тадқиқ қилиш учун «тестлар методи» дан кенг фойдаланди. Экспериментал педагогиканинг йирик намоёндаларидан немис педагоги Эрнст Мейман (1865-1915) ва А+Ш педагоги Эдуард Торндайк (1874-1949) эдилар. Боланинг ақлий истеъдодини белгилайдиган тестлар билан бир қаторда, яна унинг улгуришини анийлайдиган тестлар ҳам белгиланди. Тест усули XX асарнинг 40-50 йилларида фақат А+Ш дагина эмас, балки Англия, Франсияда ҳам кенг ёйилди. Лекин бу педагогика собиқ иттифоқда қабул қилинмади, чунки у бихевиоризм таълимотига асосланган эди. Бу йўналишнинг психологиядаги энг муҳим қоидаси организмнинг кўрсатгич билан унинг кузатгич жавоби ўрталаридаги алоқа бир маънолигини сўзсиз тан олинишидир. бу таълим жараёнини тажриба-синов тарзида ўргатишга ҳам, бу жараённи бошқаришга ҳам бир хилда даҳлдордир. Яқин кунларгача бихевиоризм мағкуравий сиёсатига кўра буржуа фани ҳисобланиб, инкор этиб келинди. Ҳозирги кунда эса бихевиоризмнинг моҳияти тўғри талқин этилиб, унинг аҳамияти кенг ёритила бошланди, тизимда катта юз берди. Бу ўзгаришлар ҳукуматнинг 30-йилларда қабул қилган қатор қарорлари (1932 йил 25 августдаги «Бошланғич ва ўрта мактабларнинг ўқув программалари ва режими ҳақида» ги, 1933 йил февралдаги «Бошланғич ва ўрта мактаб дарсликлари ҳақида» ги, 1934 йил 15 майдаги «Мактабларда тарих ва география ўқитиш тўғрисида»ги ва бошқалар) билан боғлиқдир. Бу қарорларга ўқув жараёнидаги камчиликлар: ўқув материалларни ҳаддан ташқари кўплиги, бунинг натижасида айрим ўқув фанлари юзаки ўтилаётганлиги, баъзи фанлар, айниқса, математика, физика ва кимё дастурлари орасида боғланинг йўқлиги, соддалашиб кетганлиги кабилар кўрсатилди. Ўқитишда кўргазмали қуроллардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Асримизнинг 40-50 йилларида ўқув жараёнига техник воситалар (радио, кино) нинг жорий этилиши педагогик технологияга тенглаштирилди. Фақат 60 йилларнинг ўтрасида, 70 йилларда бу тушунча мазмуни чет эл педагогик нашрларида (А+Ш, Япония,Англия, Италия, Венгрия) ва халқаро конференцияларда кенг муҳокама этила бошлади ва профессор М.Саидахмедов таъкидлашича унинг икки йўналиши кўрсатилган. Биринчи йўналиш педагогик технологияни «ўқитишнинг техник воситалари» ни қўллаш сифатида белгиласа (М.Кларки, Хокридж – Буюк Британия; К.Чедуик, Д. Фини – А+Ш; С.Г.Шаполенко – Россия) иккинчи- «ўқув жараён технологияси» сифатида қаралди ( Т.Самакато – Япония; Т.А. Илина - Россия) 1 . Т.С.Назарованинг қайд этишича, педагогик технология 70-йилларнинг бошларида А+Шда юзага келган бўлиб, унинг асосчиси таниқли олимлар 1 Н.Саидахмедов. Янги педагогик технология мощияти. «Хал= таълими», 1999й, 1-сон, 99-б. 184 Б.Блум, Д.Каратвол, Н.Гронлунд, Ж.Керрол, Ж.Блок, Л.Андерсин ва бошқалардир 2 . А+Шда 1971 йил Коммуникация ва технология Ассосиасияси ташкил топди. 1961 йилда «Педагогик технология» журнали, 1971 йилдан аудио визуал таълим, аудиовизуаллик коммуникация баёни номли журналлар чоп этила бошланди. Англияда – 1967 йил Педагогик Технология Миллий Кенгаши ташкил топди. 1964 йилдан «Педагогик технология ва дастурли таълим», 1970 йилдан «Педагогик технология» номли журнал чоп этила бошланди. Японияда 1965 йилда Умумяпония Педагогик технология марказий кенгаши ташкил этилди. 1965 йилдан педагогик технология тадқиқотлари бўйича журналлар чоп этила бошланди. Собиқ иттифоқ - 1965 йил мактаб жиҳозлари ва ўқитишнинг техник воситалари илмий тадқиқот институти ташкил этилди. Италияда 1971 йил педагогик технология миллий маркази ташкил этилди ва шу йилдан «Педагогик технология» номли журнал чоп этила бошланди. Венгрияда 1973 йил ўқитиш технологияси давлат маркази ташкил этилди. Мустақил Ўзбекистонимизда педагогик технология муаммоларини ечиш, унинг истиқболларини белгилаш бўйича Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Олий таълим муаммолари институти 1997 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling