Ш. А. Абдуллаева


Педагогик назорат ва педагогик одоб ахлоқ


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
Педагогик назорат ва педагогик одоб ахлоқ 
 
 
Ёш авлодни буюк анъналаримизга юксак маънавий қадриятларимизга 
содиқ ва порлоқ келажак эгалари эканлигига қатъий ишонч рухида 
тарбиялаш бевосита ўқитувчининг зиммасига юкланади. Бу эса аввало, 
ўқитувчининг ўзи маънавий баркамол, билимли, одобли бўлишини талаб 
этади. 
Ўқитувчилик касбини педагогик одобнинг зарур талабларидан бири 
ҳисобланади. Ўз касбини севган кишини бутун куч ғайратини қалб қори ва 
дил ҳароратини бу ишга бағишлайди ва ўз фаолиятида яхши натижаларга 
эришади. Шунингдек болаларни севиш, уларга меҳр – муҳаббатли бўлиш, 
ўқитувчилик касби ўқитувчи ахлоқий қиёфасида жуда муҳим аҳамият касб 
этади. Ўқитувчининг болаларга бўлган меҳрибонлиги талабчанлиги ва 
қаттиққўлликни ҳам тақозо этади. 
Ўқитувчи ҳалоллик, ростгўйлик, одамийлик, камтарлик каби 
фазилатларга эга бўлиши педагогик одобнинг муҳим талаб қоидасидир. 
Муаллим деярли ҳар куни ўқувчилар билан учрашади, савол-жавоб қилади, 
уларни яхши хулқ, эзгу ишларини маъқуллайди, билимни баҳолайди, ножўя 
ҳатти-ҳаракати учун танбеҳ беради. 
Хуллас, яхши ўқитувчи бўлиш учун бўлажак муаллим юксак педагогик 
одоб маданиятини эгаллаши зарур. Бунинг учун бўлажак ўқитувчи педагогик 
одобнинг талаб ва қоидаларини билиб, ўзлаштириб олиши тажрибада 
педагогик фаолиятда қўллаши, ўзининг дунёқараши ва ахлоқий тажрибаси 
билан бойитиши лозим, фикрлаш ва ҳис этиш турмушда синаб кўриш 
натижасида педагогик одобнинг талаб ва қоидалари ўқитувчининг шахсий 
эътиқодига, ахлоқий фазилатларига айланади. 


175 
Ҳақиқатдан, ўқитувчи ёшларга таълим – тарбия берувчи киши. 
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги қонуннинг 5-моддасида 
«Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга 
эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга», деб 
таъкидланган. Чунки, ҳукумат таълим соҳасига қўяётган вазифаларни 
бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. 
Ҳар қандай мутахассис одоб, ахлоқ, намуналарига эга бўлиши табиий, 
лекин педагогик одоблилик жисм ва ашёларга ўз-ўзига муносабатда ҳақиқий 
мезон ролини бажарувчи қобилиятга эга бўлишлик, айнан ўқитувчи шахсида 
мужассамлашади. Педагогик этнопсихологик ҳис-туйғулари, миллий 
характер хусусияти, хулқ, фаолият, муомала қоидалари, қонуниятлари, 
ҳодисалари, механизмлари, воситалари ва кўникмаларидан меъёрий равишда 
мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланишда ўз аксини топади: 

эмоционал ҳис-туйғулар, кечинмалар стресс ва эффектив ҳолатларда 
ўз-ўзини тўғри тута олишда; 

хулқ атвор малакаларини амалиётда оқилона қўллашда; 

бачкана қилиқлар, ортиқча ҳаракатлар қилишдан ўзини тийишда; 

нутқ маданиятидан ташқари чиқмасликда, шахсиятига тегадиган 
иборалар ишлатмасликда, қўпол ва дағал сўзлар қўлламасликда; 

ҳиссий, ақлий билиш жараёнида муайян меъёрларга асосланишда, 
манманликни намойиш этмасликда; 

ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоалари билан, ота-оналар ҳамда 
нотаниш кишилар билан муносабатга киришишда расмий, қатъий 
ишбилармонлик услубларига асосланишда ва ҳоказо. 
Педагогик назокат ўқитувчига мулоқотни ижодий ҳиссиётлар асосида 
қуришга, болалар билан психологик мулоқатга киришишда ёрдам беради. 
Ўқитувчи педагогик назокат талабларига амал қилиб ўзида мулоқатнинг 
демократик услубни шакллантиради, ўқитувчилар билан ҳақиқий мулоқат 
маданиятига эришади. 
Педагогик назокат ўқитувчига болалар билан мулоқатда низолардан 
қочишга, ўзаро муносабатни ҳамкорлик асосида қуришга ёрдам беради. 
Назокат (такт) сўзи таъсир этиш маъносини ҳам билдиради. Бу 
кишилар ўзаро муносабатини бошқаришга ёрдам берувчи ахлоқий 
категориядир. Тактик хулқ инсонпарварлик тамойилига асосланиб мураккаб 
қарама-қаршилик ҳолатларида ҳам кишига ҳурмат сақлаб қолишини талаб 
қилади. 
Назокатли бўлиш барча кишиларга қўйилган ахлоқий талаб, айниқса 
педагогларга жуда муҳим. Педагогик такт ўқитувчининг касбий сифати ва 
маҳоратини бир қисмидир. 
Педагогик назокат-ўқитувчининг мақсадга мувофиқ йўналтирилган 
педагогик таъсир ўлчови бўлиб ҳисобланади. Мулоқатнинг маҳсулдор 
услубини ўрнатиш кўникмаси бўлиб, ҳурмат эркалаш, талабчанликни ҳам 
талаб этади. Педагогик назорат ўқитувчи хулқининг мослашувчанлиги – 


176 
тактикани талаб этади. Чунки ўқитувчи болалар олдида турлича назокатни 
талаб қилувчи турли ролларда чиқади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling