Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий истиқлол мафкурасида комил инсон тарбияси
Ызбекистонни
ривожлантиришнинг маънавий-ахло=ий негизлари 27 ёш авлодга етказиш ва буни етказишнинг янада самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Инсоннинг ўзи ва ўз оиласининг бахт-саодати йўлида меҳнат қилишга шахсан тайёр эканлиги унинг ички имкониятларини ташкил қилади. Шахс имкониятлари жуда чуқур асосларга эгадир. Ўтказилаётган ислоҳотлар республика фуқароларининг меҳнатсеварлиги, ишбилармонлиги ва фидоийлигини намоён этишда уларга янги имкониятлар очиб беради. Миллий истиқлол мафкурасида комил инсон тарбияси Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси, ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсад ва муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган, асрий орзу-истакларини амалга оширишга хизмат қиладиган ғоялар тизимидир. «Миллий мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масалалар, жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч- қувват берадиган пойдевор бўлиб келган. У ҳар бир кишининг оиласи, жамият, эл-юрт олдидаги бурч ва масъулиятини қай даражада адо этаётганини белгилайдиган маънавий мезондир» 1 . Миллий истиқлол мафкурамизнинг бош ғояси – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Унинг асосий ғояларига қуйидагилар киради: Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик. Миллий истиқлол мафкурамизнинг асосий ғояларидан бири комил инсон ғояси бўлиб, у ҳам миллий ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзодга хос энг юксак маънавий ва жисмоний баркамолликни мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олижаноб ғоядир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўзда тутилган асосий мақсадлардан бири ҳам инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан боғлиқ бўлган узлуксиз таълим, яъни мактабгача таълим, умуминсоний ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртларидан кейинги таълим тизими орқали ҳар томонлама етук – комил инсонни шакллантиришдан иборатдир. Комиллик уч босқичдан иборат бўлиб, улар қуйидагилардир: 1. Жисмоний саломатлик. 2. Ахлоқий поклик. 3. Ақлий етуклик. Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқ. Бундай халқ ва миллат таназзулга маҳкум. Комил инсон ғояси азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, унинг маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб келган. Зардўштийликнинг муқаддас 1 Миллий исти=лол \ояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т. «Янги аср авлоди», 2001, 131-б. 28 китоби «Авесто»да ҳалол меҳнат комилликнинг асосий мезони сифатида талқин этилган. Комил инсон ғояси ислом фалсафасидан озиқланиб янада кенгроқ маъно-мазмун касб этган. Ибн Сино, Беруний, Фаробий, Навоий каби мутафаккирларнинг комил исонни тарбиялаш ҳақидаги фикрлари жамият тараққиётига янги ва маънавий имкониятлар излаш мақсадлари билан боғланган, Фаробий фозил шаҳар аҳолиси ҳақидаги ғояларини илгари сурар экан, шахснинг маънавий камолотини адолатли жамият қуришнинг асосий шарти деб ҳисобланган. Профессор М.Маҳмудов юртбошимизнинг «Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат қилсин» асарида комил инсон шахси контексти қараладиган юздан ортиқ дескриптор 1 мавжудлигини айтиб, уларни қисқартирилган ҳолда келтиради. Булар: 1) ўзини англаш; 2) ўзлигини англаш; 3) анъаналарини англаш; 4) халқнинг орзу-истакларини билиш; 5) жамият олдидаги мақсадни тушуни; 6) ягона миллий байроқ остида бирлашиш; 7) халқ ва давлат хавфсизлиги тўғрисида қайғуриш; 8) ватанни севиш; 9) эл-юртга садоқат; 10) инсонпарварлик ҳисси; 11) одамийлик фазилатлари; 12) ўтмиш ва келажак ўртасидаги ворислик; 13) улуғ аждодлар меросини эгаллаш; 14) миллий қадриятларни билиш; 15) умумбашарий қадриятларни эгаллаш; 16) юрт бирлиги тўғрисида қайғуриш; 17) ўз-ўзига мақсад қўя билиш; 18) таълим-тарбия бирлиги; 19) таълим- тарбиянинг онгни ўзгартириши; 20) онг, тафаккурнинг жамиятни ўзгартириши; 21) мустақил фикрлаш; 22) иқтисодий-сиёсий иқлим ўзгариши; 23) инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши; 24) иймони бутунлик; 25) соғлом фикрлилик; 26) зеҳн-заковатли ёшларни тарбиялаш ва шакллантириш 2 . Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling