Ш. А. Абдуллаева


Президент И.А.Каримов асарларида маънавий-ахлоқий


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Президент И.А.Каримов асарларида маънавий-ахлоқий
тарбиянинг талқин этилиши
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти маънавий-ахлоқий тарбияга 
катта эътибор бериб, ўзининг қатор асарларида шу масалага тўхталиб ўтади. 
Юртбошимизнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992), 
«Ўзбекистон буюк келажак сари» (1998), «Ўзбекистон келажаги буюк 
давлат» (1992), «Маънавий юксалиш йўлида» (1998), «Тарихий хотирасиз 
келажак йўқ» (1998) ва бошқа кўплаб асарларда маънавият ва ахлоқий 
тарбияга оид ғоялар кенг ёритилган. 
Келажаги буюк бўлган мустақил демократик, ҳуқуқий давлатни барпо 
этиш маънавий жиҳатдан етук, ахлоқан пок қилиб тарбияланган ёшлар 
қўлида бўлади. Шундай экан ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш
айниқса, ижтимоий ва маънавий соҳада қуйидагиларга эътибор қаратилиши 
лозимлиги юртбошимиз томонидан ҳам таъкидланади: 
- Инсонпарварлик ғояларига содиқлик; 
- Миллий истиқлол ғоясига содиқлик; 
- Маънавият ва ахлоқийликни қайта тиклаш; 


25 
- +адимги ва замонавий маданий бойликларни, адабиёт ва санъатни 
билиш ҳамда кўпайтириш; 
- Ҳур фикрлилик, виждон ва дин эркинлигиқоидаларини қарор 
топтириш; 
- Ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш; 
- Халқимизнинг миллий, тарихий ва маданий анъаналарини, маънавий 
тажрибасини таълим ва тарбия тизимига узвий равишда киритиш; 
- Ижоднинг барча турларини ривожлантириш. 
Президентимиз маънавиятни ақл-ахлоқ, онгли амалий фаолиятда 
шаклланиши ва ривожланишини таъкидлаб «Маънавият – тақдирнинг эҳсони 
эмас. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан 
ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак»
1
- деб уқтиради. 
Юртбошимиз маънавиятни жамият тараққиётида ҳал қилувчи куч деб 
билади. У ўзининг «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг 
пойдевори» асарида шундай дейди: «Сир эмаски, ҳар бир давлат, ҳар қайси 
миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати 
ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан, балки биринчи навбатда ўзининг юксак 
маданияти ва маънавияти билан кучлидир»
2

Таълим-тарбия масаласи жамият тараққиёти билан бевосита 
боғлиқлигига юртбошимиз алоҳида эътибор бериб, таълим-тарбия ислоҳоти 
зрурлигини асослаб беради ва: «Маънавий ва ахлоқий покланиш, имон, 
инсоф, диёнат ор-номус, меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний 
фазилатлар ўз-ўзидан келмайди, ҳаммасининг замирида тарбия ётади»
3

дейди. 
Мамлакатимиз раҳбари «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида 
«Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, 
олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва 
тараққиёт қарор топади»
4
, - деб таъкидлайди. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling