Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Жазо 
усули 
Тушун-
тириш 
Уялтириш 
Қаттиқ 
огоҳлантириш 
Танбеҳ 
бериш 
Ҳайфсан 
бериш 


45 
Ҳозирги шароитда кишиларнинг онги, дунёқарашида янгича фикрлаш 
юсини мустаҳкамланмаса, мустақилликнинг ғояси, мазмуни ва моҳияти 
уларга тушунтирилмаса катта ўзгариш содир бўлмаслиги мумкин. Шунинг 
учун ҳам ҳозирги муҳим масала халқнинг онгидаги эскича дунёқарашни 
ўзгартириш, иқтисод, сиёсат, маданият жабҳаларида янгича фикрлашни 
ўргатиш мустақилликни мустаҳкамлаш шароитида ўз ҳақ-ҳуқуқларини 
англаш ва нохуш ҳолталарни ҳаётга кириб қолмаслигига унга қарши 
курашишга ундашдан иборат. Бу эса илмий дунёқарашнинг таркибий 
қисмларидандир. 
Ақл ҳар бир инсонга хос туғма хусусият бўлиб, мия соғ бўлса, ақл ҳам 
яхши ишлайди, аксинча мия касалланган бўлса ақл паст, заиф бўлади. Ақли 
заиф киши дунёни билишда, олдинги авлодлар томонидан яратилган 
илмларни ва мавжуд билимларни ўзиникига айлантириб ўзлаштира олишда 
қийналади. Илм ва билим бир нарса эмас, илм мавжуд, бор, яратилган нарса, 
билим эса киши томонидан билиб олинадиган, ўзиники қилиб олинадиган 
нарсадир. Ақл, дид ва илм назарияга – фаросат, тамиз, билим амалиётга, 
тажрибага тааллуқлидир. Тафаккур ва тил ҳақидаги муаммо билиш билан 
чамбарчас боғлиқ бўлиб тасаввур, тушунча, ақл, идрок тафакку жами бир 
бўлиб онг деган фалсафий тушунчани беради.
Сезги – кишини ўраб олган моддий дунё, предмет ва ҳодисаларининг 
онгимизда акс этишидир. Ҳиссий билиш сезгидан ташқари, ҳиссий қабуллаш, 
тасаввур каби шаклларга эга бўлиб, улар ҳам воқеа ва ҳодисаларни чуқурроқ 
билишга хизмат қилади. 
Шундай қилиб, билиш илмий дунёқараш жонли кузатишдан абстракт 
тафаккурга ва ундан амалиётга ўтиш орқали амалга ошади. 
Илмий дунёқараш ижтимоий-тарихий ҳодиса сифатида доим ворислик 
асосида ривожланади. Ўтмиш дунёқарашлари янги давр дунёқарашларининг 
илдизини ташкил этиб, уни ҳаётбахш озуқа билан таъминлаб туради. 
Дунёқараш қотиб қолган, ҳеч қачон ўзгармайдиган ўлик ғоялар 
йиғиндиси эмас. Жамиятнинг ўзгариши билан уҳам доимо ривожланиб, 
мазмунан ўзгариб туради. Буни биз ўз жамиятимиз ҳаётидан яққол кўриб 
турибмиз. Мустақиллик туфайди эндиликда умуминсоний ва миллий 
қадриятларимизга асосланган, ҳозирги давр талабига жавоб берадиган янги 
мафкура яратилмоқда ва унинг асосида кишиларда янгича тафаккур, 
дунёқараш шаклланиб ривожланмоқда. 
Дунёқарашнинг доимо ўзгариб ривожланиб туриши унинг тарихий 
турларининг – мифологик, диний ва фалсафий қарашларнинг алмашувида 
намоён бўлади (17-чизмага қаранг). 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling