Ш. А. Абдуллаева


Ўқувчиларни ватанпарварлик ва байналмилал руҳда тарбиялаш


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқувчиларни ватанпарварлик ва байналмилал руҳда тарбиялаш 
Ўқувчиларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялашда 
ахлоқий тарбиянинг ўрни ўзига хос ва жуда муҳим. Ахлоқий тарбиянинг 
мазмунида жамиятга, Ватанга муҳаббатни тарбиялаш ва байналмилалликни 
тарғиб қилиш биринчи ўринда туради. Ватанга муҳаббат ва садоқат 
шахснинг ватанпарварлиги, фуқаро етуклиги байналмилаллик каби 
фазилатларда акс этади, унинг мақсадларида Ватан бойликларини 
кўпайтириш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган амалий ишларида 
намоён бўлади. Ватанпарварлик ва байналмилаллик ахлоқий тарбияда 
алоҳида ўрин тутади. Ҳадиси шарифларда ҳам «Ватанни севмоқ 
иймондандир», «Ватан остонадан бошланади» деб бежиз айтилмаган. 
Ватан ўзи нима? Ватан (арабча «ватан» - она юрт ) деганда – 
кишиларнинг яшаб турган, уларнинг авлод ва аждодлари туғили-ўсган жойи, 
ҳудуди, ижтимоий муҳити, мамлакати тушунилади. Киши улғайган сари, 
унинг Ватан ҳақидаги тушунчаси ҳам кенгаяди. Натижада тили, эътиқоди, 
урф-одатлари ап миллий сифатлари бир бўлган авлодлар яшаётган жуғрофий 
муҳит Ватанни ифода этади.
Ватанпарварлик – кишининг ўзи туғилиб ўсган, камол топган жой, 
замин, ўлкага бўлган меҳр-муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган 
ижтимоий 
ва 
маънавий-ахлоқий 
хислатлари, 
фазилатларидир. 
Ватанпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий-ахлоқий 
қадриятлар асосида шаклланади. Ватанга муҳаббат туйғуси болага она сути 
билан, алласи билан киради. Бу азиз туйғу бир умр унутилмайди. Шунинг 
учун ҳам ватанпарварлик тарбияси ҳамма замонларда улуғланган. 
Ватанпаварлик шахсни ахлоқий шакллантиришнинг энг муҳим 
таркибий қисми ҳисобланади. Мактабда ватанпарварликни шакллантириш 
қуйидаги мезонлар асосида ташкил этилади: 
- Ватанга муҳаббат ҳисси; 
- Миллий ғурур; 
- Давлатимизнинг миллий истиқлол мафкураси ва уни илмий идрок 
этиш; 
- Давлатимиз рамзларига садоқат; 
- Миллатлараро маданий муомала (байналмилаллик). 
Ватанпарварлик ҳиссини ҳар бир фандан дарс ўтиш жараёнида, 
айниқса, ижтимоий-гуманитар фанларни (Тарих, Инсон ва жамият, Давлат ва 
ҳуқуқ асослари, Адабиёт) ва мустақилликдан кейин таълим жараёнига кириб 
келган «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Маънавият асослари», «Конституция 
асослари», «Миллий истиқлол ғояси» ва бошқа кўплаб фанларни ўқитиш 
жараёнида шакллкнтириш ижобий самара беради. 
Ўқувчиларда ватанпарварлик ва байналмилаллик туйғуларини 
шакллантиришда дарсдан ташқари тарбиявий тадбирларнинг ва синф 
раҳбарининг ўрни ҳам ўзига хосдир. «Ватан тарихини билмай туриб, уни 
тўла севиб бўлмайди», «Ватан остонадан бошланади», «Ватан – ягонадир, 


54 
Ватан – биттадир» ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб мавзуларда беллашувлар, 
тарбиявий соатлар, кўрик танловлар ўтказиш билан ҳам Ватанга муҳаббат, 
истиқлол ғояларигасадоқатни тарбиялаш мумкин. Юқори синф ўқувчилари 
билан эса тарбиявий ишларни ташкил этишда сиёсий ахборотларнинг ўрни 
салмоқлидир. Болалар бунда мамлакатимиз ва чет элдаги сиёсий воқеалар 
билан танишиб борадилар. 
Байналмилаллик ахлоқий қоида сифатида ватанпарварликни 
бойитади, ўз миллий қобиғига ўралиб қолишга йўл бермайди. Барча халқлар 
билан дўст бўлиб, тинчлик ва тараққиёт учун курашга чорлайди. 
Ўқувчиларни ватанпарварлик ва байналмилаллик руҳида тарбиялаш уларда 
инсонпарварлик ҳиссини улғайтиради, турли миллат ва элатлар билан дўст-
иноқ яшашга ўргатади. 130 дан ортиқ турли миллат ва элатлар яшаб-
истиқомат қилаётган Ўзбекистон шароитида эса байналмилал тарбия янада 
муҳимроқ аҳамият касб этади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling