Ш. А. Абдуллаева


Ўқувчиларнинг иқтисодий ва меҳнат тарбияси


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқувчиларнинг иқтисодий ва меҳнат тарбияси,
уларни касбга йўллаш 
1
Миллий исти=лол \ояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., «Ызбекистон», 2000, 37-б. 


57 
Болаларга мактабда ва оилада иқтисодий тарбия бериш масаласи 
педагогиканинг муҳим вазифаларидан биридир. Бозор иқтисодиёти 
шароитида ёшларда иқтисодий тафаккурни тарбиялаш айниқса муҳимдир. 
Иқтисодий тарбия ўқувчиларда тежамкорлик, меҳнатсеварлик, 
ташаббускорлик, ишбилармонлик, иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳақида 
фикрлай олиш қобилиятини камол топтиришдир. Иқтисодий тарбия мазмуни 
Шарқ мутафаккирлари томонидан доимий бойитиб келинган. Ал-Хоразмий, 
Фаробий, Ибн Сино асарларида иқтисодий тарбия ва уни болаларга бериш 
ҳақидаги муҳим фикрларни кўриш мумкин. 
Болаларни 
ишбилармонлик, 
тежамкорликка 
ўргатиш 
оиладан 
бошланади. Ўқувчилар мактабда турли фанларни ўқиш жараёнида ҳам 
иқтисодий билимларга эга бўладилар. Давлатимизнинг моддий ва маънавий 
ошиши борасидаги иқтисодий қонунлар билан ўқувчилар табиий фанларни 
ўрганишда танишадилар. Жамиятшунослик дарсларида халқ фаровонлигини 
юқори даражага кўтариш учунқандай иқтисодий вазифалар бажарилиши 
лозмилигини ўрганадилар. 
Меҳнат дарсларининг ҳам иқтисодий тарбия беришдаги ўрни каттадир.
Бугунги кунда умумий таълим мактабларининг 8-9 синфларига 
«Иқтисодий билим асослари» дарси киритилган. География дарсларида ҳам 
иқтисодий тарбия берилади. Дарсдан ташқари машғулотларда, турли 
тарбиявий тадбир ва тўгаракларда ҳам иқтисодий тарбия бериш мумкин. 
Меҳнат тарбияси болаларда меҳнат қилиш истаги ва интилишини 
таркиб топтириши, уларни жамиятимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилишга 
амалий тайёрлаш лозим. Бунинг учун болаларда меҳнатга муҳаббат, меҳнат 
аҳлига чуқур ҳурмат ҳисларини тарбиялаш керак. Ўқувчиларга турли дарслар 
жараёнида ва дарсдан ташқари тадбирларда меҳнат тарбияси бериш мумкин. 
Айниқса, меҳнат дарсининг меҳнат тарбияси беришдаги ўрни жуда каттадир. 
Меҳнат, меҳнаткашлар ҳақида суҳбатлар, мунозаралар, меҳнат фахрийлари 
ва илғорлари билан учрашувлар, мактабларда ўтказиладиган ҳосил 
байрамлари, Наврўз байрами ва бошқалар орқали ҳам меҳнат тарбияси бериш 
мумкин. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling