Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний тарбия мазмуни
- Ўқувчиларга эститек тарбия бериш мазмуни ва йўллари
Жисмоний маъданият жисмоний тарбиянинг таркибий қисми билан
биргаликда, жисмоний маданият инсон ва жамият учун маданиятни ҳам ажралмас қисми. Жисмоний маданият ишлари ёки оддий спорт соҳаларидаги, кулублар, гуруҳлар ёки мусобақаларда ва хокозоларда намоён бўлади. Синф рахбари ҳам ўқувчиларнинг жисмоний камолот ишлар олиб боради, унинг мазмуни қуйидагича: Жисмоний тарбия мазмуни Жисмоний камолот Жисмоний тарбия маданияти Спорт ишлари Жисмоний маълумот 68 - Оилавий ҳаёт гигийенаси ҳамда жисмоний тарбия ишларини ташкил топтириш; - Соғлом бақувват шахсни тарбиялашат шахсни тарбиялаш; - қиз ва ўғил болаларни ҳаётга тайёрлаш; - Зарарли одатлардан сақланишга ўргатиш; - Маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлиги концепциясини ҳаётга тадбиқ қилиш. Жисмоний тарбия бериш бўйича олиб бориладиган ишлар жисмоний тарбия дарсларида, дарсдан, синфдан ва мактабдан ташқари ишларда ҳам амалга оширилиш лозим. Ўқувчиларга эститек тарбия бериш мазмуни ва йўллари Хар томонлама ютук комил инсонни шакллантиришда эстетик жихатларини ўрни ҳам ўзига хосдир. Эстетик анча кенг аҳамиятга эга бўлиб, шахснинг табиат ва жамиятдаги гўзалликларни назарда идрок этишга ўргатади. Эстетик тарбия ўқувчиларда эститек билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни ҳамда, эстетик хис туйғу, қизиқиш, баҳо бериш каби хислатларни тарбиялаш масаласини ўз ичига олади, эстетик тарбиянинг мохияти асосан қуйидагиларни ўз ичига олади. - воқийликдаги гўзалликларни идрок этиш ва завқланиш; - асарларни тўғри тушина билиш ва баҳолаш; - қобилият ва истидодларни намоён этишга интилиш; - табиатда, инсоний муносабатларда, турмушда гўзаллик учун мустақил курашиш; - татибсизликка муросасиз бўлиш. Гўзаллик хақидаги билимлар ҳаёт воқийлиги, ранг-баранглиги, турларини ҳамда санъат ўзлаштириш жараёнида таркиб топади. Ўқувчилар ҳаёт, табиат манзалари ва хил жанрдаги санъат ранг, тасвир, ҳайкалтарошлик, амалий санъат, асарлари билантанишиб борадилар ва шу баробаринда билим оладилар. Асосий эстетик категория – гўзаллик тўғрисидаги ўраб турган теварак атрофдаги турмуш чечак, ўйинчоқлар, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, саранжом ховли, санъат, ашула, чиройли суръат воситасида эгаллайдилар. Билим ва тушунчалардан ўқувчилар ўз ишлар фаолиятини ва табиат ходисаларини кузатадилар. Мазмунига ўқувчиларни халқимизнинг бой таништириш, ўқувчиларнинг эстетик онги ва бадиий динини ўстириш, ўқувчиларнинг бадиий ҳаваскорлигининг эстетик даражасини оширишини ҳам китиритиш мумкин. Ўқувчилар эстетик тарбия жараёнида эстетик малака ва кўникмаларини ҳам эгаллашлари лозим. Мусиқа фаолиятига доир ижрочилик, қўшиқ айтиш, мусиқа асбобларини чалиш кабиларни эгаллаб олишлари кўзда тутилади. 69 Эстетик тарбия воситалари (28-чизма) – ўқувчиларнинг эстетик ривожланишларини таъминлаш мақсадида теварак – атрофдан танлаб олинган турмуш, табиат, санъат эстетикаси ва болларнинг бадиий фаолияти, таълим жараёни ҳисобланади. 28 – чизма Оила гўзалликнинг биринчи мактабидир. Оила аъзоларнинг ўзаро муносабатлари, уйнинг жихозлари, уларнинг уйғунлиги, тартиби, саранжом – саришталик, мактабнинг, синфнинг безатилиш кабилар барчаси бевосита болалар эстетик дидига таъсир этади. Табиат – энг муҳим эстетик тарбия воситасидир. Ўқувчиларни табиат қўйнига экскурсиялари улар диққатини табиат гўзаллигига қаратиш имконини беради. Ўқувчилар табиатшунослик дарслари нафақат табиий билимларни ўзлаштирадилар, балки табиатда гўзаллик яратишни амалда қўллаб кўрадилар. Кўкаламзорлаштириш, кўчатлар экиш ҳам болада эстетик кўникма – малакаларини шакллантиради. Санъат турлари асосий тарбия воситаларидир. Эстетик тарбия беришда ашула ва мусиқанинг роли ҳам ниҳоятда каттадир. Шу билан бирга бадиий адабиёт ҳам эстетик тарбия беришда ишкониятларга эга. Адабиёт дарси эса ўқувчиларда эстетик кўникма ва кечилмаларининг ёрқинлигини, чуқирлигини таъминлайди. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling