Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Ахло= категориялари
Одоб Назокат Хул= Маънавият Маданият 63 1. Жамиятга, ватанга муҳаббат ва садоқатни тарбиялаш турли ҳилдаги муносабатлар шахснинг ватанпарварлиги, фуқарони етуклиги, байналминаллик каби фазилатларда акс этади, унинг мақсадлари ватан бойликларини кўпайтириш, мустахкамлаш ва химоя қилишга қаратилган амалий ишларида намоён бўлади. 2. Меҳнатга ахлоқий муносабатни тарбиялаш. Бу ахлоқий муносабат шахснинг меҳнат жараёнига намоён бўладиган киши онгида меҳнатнинг хаётдаги ролини аниқлашда хусусий меҳнатига тайёрлик, меҳнатсеварликда ифодаланади. 3. Атрофдаги кишиларга ахлоқий муносабат. Шахснинг ташкилотчилик, кўпчилик манфаатини ўз шахсий устун қўйишидир. 4. Шахснинг ўзига, ўз хулқига ахлоқий муносабатни шаклланиши. Бу ўқувчини онгли интизом руҳида тарбиялашдан иборатдир. Мактабда ўқувчиларга ахлоқий тарбия беришда хилма-хил усуллар қўлланилади. - дарс, таълим жараёнида ахлоқий тарбияни қўшиб олиб бориш; - аҳил, иноқ уюштирилган интизомли жамоа орқали ахлоқий тарбия бериш; - тўғри режалаштирилган тарбиявий тадбирларни ташкил этиш. Мактабда ижобий эмотционал шароит яратиш орқали. Масалан, пишиқчилик куни, наврўз байрами; Барча ўқувчиларнинг мактабдаги умумий ва ягона тартиб бўйича риоя қилиш орқали; Турли тушунтириш, уқтириш, сухбат, мунозара жазолаш усулларидан фойдаланиш орқали; Тарбия соатлар, одобнома дарслари савиясини ошириш орқали; Меҳнат илғорлиги илм фан ҳодимлари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар уюштириш орқали; Мактабда турли кечалар, олипиада, фистивал, мусобақалар ўтказиш, турли ахлоқий, маърифий-радио эштиришларидан фойдаланиш; Дарс ва тарбиявий тадбирлар жараёнида миллий қадирият ва маърифатимиз акс этган асарларни ўқиб ўрганиш орқали. Мактабда ахлоқий тарбия дарс жараёни, синфдан ва мактабдан ташқари турли ишларда олиб борилади. Болалар ёшига савиясига қараб “Инсон гўзаллиги нимада?”, “Ахлоқ ва қонун”, “Она юртининг омон бўлсин”, “Инсон одоби билан”, “Жаннат оналар оёғи остида” ва бошқа турли суҳбатлар, мунозаралар ўтказиш мумкин. Шарқ қадириятлари миллий ананаларни дарс ва тадбирлар жараёнида ўқувчиларга ўргатиб боради. Мактабда меҳнат илғорлиги, фахрийлар, хурматли қариялар билан учрашувлар, адабий кечалар, мусобақалар ўткаиш, турли жихатлардан фойдаланиш мумкин. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling