Ш. А. Абдуллаева
Соғлом авлодни тарбиялашда жисмоний тарбиянинг аҳамияти
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсон со\лигини са=лашнинг мущим омиллари
Соғлом авлодни тарбиялашда жисмоний тарбиянинг аҳамияти
Ёш авлодни ҳар томонлама етук комил инсонлар қилиб тарбиялашда жисмоний тарбияни ўрни жуда муҳимдир. Чунки бобокалонларимиз комил инсон хақида гапиришар эканлар, комилликни уч босқичдан иборатдир деб ҳисоблашган: 1. Жисмоний саломатлик. 2. Ахлоқий поклик. 3. Ақлий етуклик. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз мустақиллигидан сўнг ёш авлодни жисмоний тарбиясига, соғлигига алоҳида эътибор қаратила бошланди. 2001 йилнинг “Соғлом авлод йили” деб аталиши ҳам бежиз эмас чунки ҳаёт тажрибаси “соғлом танда-соғ ақл” эканлигини аллақачон исботлаган. Жимоний тарбияга эътиборни кучайганлини мактаблар орасида “Умид ниҳоллари”, коллеж ва литций талабалари иштирокида “Баркамол авлод”, олийгоҳ талабалари ўртасида “Унверсияда” спорт мусобақаларининг ташкил этилганлиги ва мунтазам равишда ўтказиб келинаётганлигида, ёки спортнинг кўплаб турлари бўйича Ўзбекситондан олимпиада ва жахон чемпионлари етишиб чиқиб Ўзбекистон номини бутун дунёга танитаётганида ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари барча мактабларда, айрим оилавий мусобақаларни ўтказиб бориш ҳам йўлга қўйилиб борилмоқда. Жисмоний тарбия ёш авлодни тарақий эттиршда муҳим восита ҳисобланади. Йирик алломаларимиздан бири Ибн Сино биринчи бўлиб жисмоний тарбиянинг илмий-педагогик жиҳатидан бир бутун тизимни яратди. Жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш, уйқу баданни тоза тутиш тартибига риоя этиш инсон соғлигини сақлашда муҳим омиллардан эканлигини ҳам илмий, ҳам амалий жихатдан асослаб берган эди. (26- чизма) Инсон со\лигини са=лашнинг мущим омиллари Жисмоний маш=лар Баданни тоза тутиш Тў\ри ов=атланиш Кун тартибига риоя =илиш Уй=у 66 26- чизма Тўғри ташкил этилган жисмоний тарбия, шахснинг меъёрий жисмоний тарақиётини таъминлайди, саломатликни мустахкамлайди, ёшларни меҳнатга, турмишга тайёрлайди. Болаларни жисмоний чиниқтиришда маъсулият катта. У жисмоний тарбия ўқиши билан ҳамкорликда болалар мунтазам равишда эрталабки бадан тарбия қилишга одатлантириш мактабда жисмоний тарбия бўйича амалга ошириладиган тадбирларга жалб этиш. Болаларни чиниқтириш масаласини фақат жисмоний тарбия дарсларида ҳал этиб бўлмайди. Жисмоний тарбия бўйича олиб бориладиган ишлар дарсдан ташқари вақтларда, синф ва мактаблардан ташқари ташкил этилган тадбирлар жараёнида амалга оширилади. Синф раҳбари ўқувчилар ўртасида “Спорт тинчлик элчиси”, “Спортчилар орамизда”, “Донолар спорт хақида”, “Ўзбек спортчилари бизнинг фахримиз” каби мавзуларда суҳбатлар, синф рахбари машхур спортчилар билан учрашувлар ташкил этади. Призидентимизнинг “Футболни ривожлантириш тўғрисида”ги фармони ёшларни бу спорт турига қизиқтирди. Синф рахбари, ўқитувчилар ўз ўқувчилари даврасида доимо мазкур спорт тури машхур футболчилар, ўзбек футболини босиб ўтган шонли мустақилд давлатимиз учун бугунги кунда спортчилар хаводек зарурлиги хақида атрофлича гапириб бериши керак. Ўқитувчи спорт тўгаракларига болаларни жалб этиши лозим. Жисмоний тарбия бу соф спорт мусобақаларидан иборат эмас. Бу орқали болаларда кўплаб ахлоқий-иродавий хислатлар таркиб топган. Жисмоний машқларни бажариш давомида болаларда боларда ирода, чаққонлик тарбияланади. Уларнинг соғлиги тикланади. Иш қобилиятлари ақлий фаоллиги оширилади. Жасурлик, мардлик, қаътийлик, мустақиллик каби ижобий хулқ меъёрлари таркиб топади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling