Ш. А. Абдуллаева


Ўқувчилар маънавий, ахлоқий тарбиясининг мазмуни. Ахлоқий


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
Ўқувчилар маънавий, ахлоқий тарбиясининг мазмуни. Ахлоқий 
тарбияни амалга ошириш йўллари 
Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий – ахлоқий 
нигизлари хисобланган умуминсоний қадириятларига садоқатлилик, 
маънавий меросни мустахкамлаш ва ривожлантириш ўз имкониятларини 
эркин рўёбга чиқариши ватанпарварлик фикрлар педагоглар маънавиятининг 
асосини ташкил этади. Чунки олий мактаблардаги ўқувчилар талабаларнинг 
ижтимоий ахлоқий қиёфаси, таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини 
ўқувчиларнинг маданияти, маънавияти ва унинг билимига боғлиқ.
Ўқувчиларнинг маънавияти унинг одоби, хулқи маданиятидан ташкил 
этади. Маънавият эса ақлий, ахлоқий, хуқуқий, иқтисодий ва сиёсий 
билимлар замирида шаклланади. Маънавият инсон онгини акс эттирувчи 
барча ижобий рухий интиликтуал фикрлар мажмуасидир. Ўқувчи инсон 
сифатида шакллана бориши жараёнида унинг тарбияси одоб, ахлоқ, манавият 
маданият элементларининг унда қанчалик мужассамлашганлиги билан 
белгиланади. (24-чизма қаранг): 
24-чизма
Ахлоқ эса ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, инсонларни ўзига, 
оиласига, дўст биродарларга жамоа аъзоларига ва табиатга бўлган 
муносабатини тартибга солувчи хулқ, одоб. қонун қоидалар мажмуидир. Ана 
шу хулқ одоб қонун қоидаларни ўқувчиларнинг онги ҳаёти турмиш тарзига 
сингдириш учун кўрсатилаётган тасир ахлоқий тарбия дейилади.
“Ахлоқ тарбияси инсонни ахлоқий баркамолликка етказиш ва унинг 
бажарият жамиятга фойдали инсон қилиб тарбиялашдан иборатдир... 
болалар сувга ўхшайдилар. Сув қайси рангдаги идишда бўлса ўша 
рангда товлангани каби, болалар ҳам қандай мухтда бўлсалар ўша мухднинг 
шундай одат ва ахлоқни қабул қиладилар. Ахлоқий тарбиянинг энг буюк 
сифати шундай иборатки болалар кўпроқ яхши ва ёмон ахлоқни ўз уйларидан 
кўчадан ўртоқларидан мактабдаги ўқувчилардан қабул қиладилар”
1
– деб 
ёзади буюк мутафаккирларимиздан бири Абдурауф Фитрат.
Ахлоқий тарбия мазмунини асосан қуйидагиларда ўз ифодасни топади:
1
Ахатова Д. Абдурауф Фитрат. Ызбек педагогикаси анталогияси. Тузувчилар: С.Очил, К.Хошимов. – Т., 
«Ы=итувчи», 1999 йил, 55-б. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling