Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

2. Синф фаоларини аниқлаш. Синф раҳбари дастлабки кунларданоқ 
ўқувчиларни жамоат топшириқлари орқали кузатиб боради. Уларнинг фаол 
онгли, ташаббускор, ташкилотчи болалар танлаб олинади. Шундай 
ўқувчилардан синф сардори, гуруҳ етакчиси, мухаррир, хар – хил 
тизмларнинг аъзо – 100 лари сайланади. Синф раҳбарлари синф фаоллари 
билан яккама-якка иш олиб бориш эмас, балки улар билан биргаликда турли 
кечалар, йиғинлар, тадбирларга тайёргарлик кўриш, улар билан боғлиқ 
масалаларни муҳокама қилиш керак.
3. Ўқувчиларни истиқболга чорлаш. Истиқлол – бу ёрқин, қизиқарли 
ва қувончли воқеалар манзилидир. Жамоа истиқболлари ўқувчиларда 
умумий кўтаринкиликни юзага келтиради. Синфда ёрқин ва жозибадор 
истиқболларнинг бўлмаслиги, бу жамоатда бир хиллик ва зирикарли 
ҳолатларни келтириб чиқаради. Истиқбол одатда, оддий, кундалик ишлар: 
синф хонасини жихозлаш, кутубхона ташкил қилиш, байрам мусобақаларига 
тайёргарликдан бошланиб, болалар қизиқишини янада ортирувчи 
истиқболлар: сайр-томошаларга чиқиш, кино-театрларга жамоа бўлиб бориш 
орқали давом эттирилади. Сўнгра ўқувчилар олдига унга қараганда 
мураккаброқ истиқболли вазифаларқўйилади: синф кечасини тайёрлаш, 
драматик тўгарак ташкил қилиш, олимпиадларда қатнашиш ва бошқалар.
 
4. Синфда ижобий анъаналарни қарор топтириш. Анъана-
кишиларнинг муайян тарихий шароитида вужудга келган ва авлоддан-
авлодга ўтиб борадиган ғоя, дунёқараш, урф-одат, тартиб ва хулқ-атвор 
меъёридир. қисқаси, анъана – бу язши урф – одат, жамоа ҳаётига мустаҳкам 
ўрнашиб қолган ижобий тажрибалардир. Синф жамоасининг фойдали иш 
фаолияти, агар у такрорланиб турса ва одат тусига кириб қолса, бу фаолият 
анъанага айланади. Масалан, турли байрамларни нишонлаш, мактабни 
битирганлар билан учрашувлар. Синф анъаналарини ривожлантириш 
қатъиян давлат қонунлари ва ахлоқий қоидаларга асосланиш керак. Ҳар 
қандай анъана синф ўқувчилари ва ота – оналар назаридан ҳам четда 
қолмаслиги керак.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling