Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Ўқувчиларга ягона талаблар қўйиш. Синф жамоасининг жипслашувида муҳим аҳамият касб этади. Ягона талаблар ўқувчиларда жавобгарлик муносабатини, юксак ўзаро талабчанликни тарбиялашга, уларда юксак ахлоқий одатларни таркиб топтиришга, мустахкам анъаналар яратишга ёрдам беради. Ягона талабларни ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг ўзаро, синф раҳбари, ўқитувчилар, ота-оналар қатнашишлари мумкин. Тарбияда мактаб, оила, жамоатчилик ҳамкорлиги. Мактабнинг оила билан ҳамкорлик шакллари Оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги ҳозирги кунимизнинг энг долзарб масалаларидан биридир. Болаларни комил инсон қилиб тарбиялашда мактабнинг оила ва жамоатчилик билан алоқаларини қўйиш муҳим ва шартдир. Шунинг учун ҳам ота-оналар педагогик методик ташвиқотларни олиб бориш, мактаб ота-оналар иштирокини таъминлаш айниқса муҳимдир. 73 Мактабдаги кўп сифатларга оилавий тарбия орқали асос солинади. Лекин оиланинг ўзи комил инсонни тарбиялай оладими? Мактаб тарбияси оилавий тарбияни тўлдиради. Ота-оналар билан алоқалари тузилиши мактаб тарбия ҳам, оиланинг ҳаётий тарзида ҳам салбий таъсир кўрсатади. Мактаб маҳалла қумиталари орқали айрим оилаларга, таъсир кўрсата олади. Айниқса, Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 16 майдаги 162-сонли қарори билан маҳалла педагог лавозимининг ташкил этилиши, бу алоқаларни янада ва самарали бўлишига олиб келмоқда. Маҳалланинг ва ота-оналар билан ҳамкорлиги янада кучаймоқда. Педагогика худуддаги ёшлар ва вояга етмаганлар орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида катта ишлар олиб бормоқда. Мактабнинг ота-оналар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш хақида мактабларда ота-оналар қумиталари ташкил этилади. Унга мактаб директори рахбарлик қилади. Хар бир синфда ҳам ота-оналар қумитаси ташкил этилади. қумиталар ўқув йили бошида бутун ўқув йили учун тузилади. 2003 йилда Республикамизда ота-оналар қумитаси хақида янги Низом қабул қилиниб, тарбивий ҳамкорлик мазмун-моҳияти бойитилди. Ота-оналар қумитаси ота-оналар йиғилишида 3-5 кишидан иборат қилиб сайланади. Синф ота-оналар қўмитаси раиси мактаб жамоасига аъзо қилинади. Мактаб ота-оналар қўмитаси аъзолари сони мактабни катта- кичиклиги, ўқувчилар сони, иш шароитига қараб ота-оналар умумий йиғилиш қарори билан белгиланади. қўмита аъзолари мактабнинг муҳим масалаларини ҳам этишда кўмаклашади. Мактабнинг оила ва жамоатчилик билан ҳамкорлигини ташкил этиш борасида синф раҳбарларининг ўрни каттадир. Мактабнинг оила билан ҳамкорлик шакллари қуйидагилар (30-чизма) 30 – чизма Ота-оналар учун маслаҳатлар ҳам уюштириш мумкин. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling