Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Фалсафий дунёқарашнинг ўзига хос хусусияти у дунёни қандай 
бўлса, шундайлигича, ҳеч бир ёт нарсани аралаштирмай муболағасиз 
тушунтиради, у кишиларга табиат, жамият, инсон тафаккурини 
ривожлантиришнинг энг муҳим қонуниятлари ҳақида бир бутун, яхлит 
маълумот бериб, мифологиядан фарқли равишда инсонни қуршаб олган 
моддий оламни ҳеч ким томонидан яратилмаганлигини, абадийлигини, 
инсоният жамияти тараққиёти сабаблари ва моҳиятини ўзига хос 
хусусиятиларини,қонунитятларини илмий асосда тушунтириб беради. 
Фалсафий дунёқараш кишиларда олам ҳақида бир бутун тўғри, яхлит 
дунёқарашни шакллантиришдан ташқари барча фанлар учун дунёни 
билишдаги методологик қурол ҳамдир.
1
Мифологик ва диний дунёқараш 
ҳиссий аъзоларимиз орқали эришилган маълумотлар асосида шаклланса
фалсафий дунёқараш ҳиссий ва ақлий аъзоларимиз туфайли илм-фан 
ёрдамида тўплаган билимлар йиғиндисидир. Фалсафий дунёқараш 
кишиларга табиат, ажмият, инсон тафаккури ривожланишининг умумий 
қонуниятлари ҳақида маълумот беради. Шу билан бирга у инсонни қуршаб 
турган оламни, дунёни ва унинг тараққиёт қонунларини билиш 
мумкинлигини, билиш эса мураккаб зиддиятли жараёндан иборатлигини 
таъкидлайди. 
Дунёқараш педагогик жараёнда ҳам асос бўлиб хизмат қилади. 
Билимларни эгаллаш мураккаб жараён бўлиб, у инсондаги энг аввало 
физиологик жиҳатдан баркамоллликни, яъни 5 асосий сезги органларини бус-
бутун бўлишини ҳамда билим олиш учун тинимсиз машқ қилишни талаб 
этади. Инсон тафаккури воситасида илм эгаллайди, илм туфайли дунёи 
билади ва уни бошқаради, абиатни ўзига мослаштиради. 
Илмий 
дунёқарашни 
шакллантиришда 
аввало, 
мактабларда 
ўқитиладиган табиий-илмий, аниқ фанларнинг, шу билан бирга бадиий 
адабиётнинг халқ оғзаки ижоди, эртак, ҳикоя ва қиссаларнинг аҳамияти 
беқиёсдир. 
Илмий дунёқарашни амалга оширишда киши нарса ва буюмларнинг, 
воқеа ва ҳодисаларнинг кўриниб турган ифодасмига эмас, балки уларнинг 
ички моҳиятига, мазмунига қараб баҳо бериш керак. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling