Ш. А. Абдуллаева
Синф раҳбари – синф тарбиявий ишларининг ташкилотчиси
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Синф раҳбари – синф тарбиявий ишларининг ташкилотчиси
Синф раҳбари вазифасини, асосан фан ўқитувчилар бажаришади. Шунинг учун хар талаба, хар бир бўлғўси ўқитувчи тарбиявий ишларни синф раҳбари фаолиятини чуқур ўрганиб чиқиши зарур бўлади. Синф раҳбари синфдаги барча тарбийвий ишларни ташкилотчи синфда тарбиявий ишларни ташкил этади, ўтказади ва унинг натижасини таҳлил этиб боради. Синф раҳбари ўқувчиларга давлатимиз ички ва ташқи ҳаётда содир бўлаётган воқейликкларга қизиқиш уйғотиб, уни касб-корга боғлаб олиб бориши лозим. Ўқувчиларни теварак атрофдаги ҳаёт билан, кундалик воқея-ходиса билан, кундагик воқея-ходисалар билан оғзаки таништирибгина қолмасдан, балки уларни болалар ва ўсмирлар уюшмаси ёки “Камолот” ташкилоти харакатларида фаол қатнаштириш зарур. Синф раҳбари болалар хулқ-атворидаги салбий хусусиятларни бартараф қилишда моҳир педагог сифатида фаолият кўрсатади. Уларда тўғрилик, ҳалоллик, ирода ва қатъийлик хислатларини тарикиб топтиришда таъсир кўрсатади. Синф раҳбарларининг ўқувчиларга кўрсатадиган тарбиявий таъсир кучи кўп жихатдан унинг маънавий камолотига боғлиқдир. Синф раҳбари ўз ўқувчиларига сингдириши лозим бўлган: илмлилик, одиллик, тўғрилик, поклик, жамоатчилик, ғамхўрлик, сезгирлик, ижодкорлик, жўшқинлик, орасталик каби юксак маънавий сифатларни аввало ўзи эгаллаб олган 1 +ызиев З. Синф ращбари ишини ташкил этиш ва режалаштириш. Т., 1997 йил, 148-б. 84 бўлиши лозим. Синф раҳбарининг педагогик махорати ва педагогик одоби ҳам тарбия жараёнида муҳим ўрин тутади. Синф раҳбари хар бир ўқувчисини хар томонлама чуқур ўрганиб чиқиши, синф жамоасини ташкил этиши ва жапслаштириши жамоага педагогик раҳбарлик қилиши, оила ва жамоатчилик билан ҳамкорликда тарбиявий ишлар ташкил қилиши керак бўлади. Синф раҳбари синфдаги барча ишларни, жумладан тарбиявий ишларни ҳам режалаштиради. Режа асосида эса ўқувчиларга ақлий, ахлоқий, ватанпарварлик, ҳуқуқий, иқтисодий, меҳнат, нафосат, экалогик, жисмоний тарбия бериш, ўқувчиларни шахсий озодаликка ўргатиш борасида тарбиявий ишлар олиб боради. Синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилади, бунда ақлий, ахлоқий, ватанпарварлик, ҳуқуқий ва бошқа тарбиялар бўйича белгиланган ишлар ва тадбирлар, касб танлаш ишлари, синфдан ташқари ўқишни ташкил қилиш, ўқилган асарлар юзасидан суҳбатлар ўтказиш, синфда адабий кўргазма ташкил қилиш, синфда кўргазмали ташвиқот ишларини олиб бориш (синф бурчаги, деворий газеталар, плакатлар чиқариш, синфни мазмунли безаш, экалогик бурчак ташкил қилиш ва бошқалар) ишларини амалга оширади. Умуман олганда синф раҳбари хар томонлама етук, комил бола тарбиялаш ишида ўзининг муносиб хиссасини қўшади. Бу борада И. А. Каримовнинг “Тарбиячи авваламбор ўзи ҳар жихатдан тарбияланган бўлиши кеарк”, деган фикрларини унутмасгимиз керак. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling