Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


86 
III – БЎЛИМ. ДИДАКТИКА-ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ 
Таълим жараёни, унинг икки томонлама хусусияти, тузилиши (босқичлари) 
Ҳар қандай жараён – ҳаракатдир, моддий дунёдаги нарсалар ёки 
ҳодисаларнинг аста-секин ўзгаришидир. Ўқитиш жараёни ҳам авлодда ақлий 
кучларни ривожлантиришга ва аҳлоқий сифатларни шакллантиришга 
қаратилган ҳаракатдир. 
Билиш-таълим жараёнининг методологик асосидир. Билиш жараёни 
каби таълим жараёнида ҳам ўқувчи билмасликдан билишга, нотўғри ва 
ноаниқ билишдан тобора тўлиқроқ ва аниқроқ, чуқурроқ билишгача бўлган 
йўлни босиб ўтади. Бу жараёнда ҳиссий идрок этиш ҳам абстракт тафаккур 
ҳам амалда синаб кўриш ҳам бўлади.
Таълим – билиш фаоллиятининг тури сифатида педагогика фанида бир 
неча асосий маънони англатади. Яъни бу: ўқувчиларда билим малака ва 
кўникмаларни ҳосил қилиш; ўқувчиларни муайян даражада ўқимишли, 
маданиятли, тарбияли, ҳар томонлама етук бўлишига эришиш; уларни 
қобилиятларини ўстиришдан иборат.
Таълим-махсус тайёрланган кишилар ўқув раҳбарлигида ўтказиладиган 
ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, билим, 
қобилиятларини ўстирадиган, уларни дунёқарашини таркиб топтирадиган 
жараёндир. Таълим-инсоният тарбиясининг маълум томонларини, яъни 
ўқувчилар ижтимоий тараққиётининг ҳозирги талабларига мувофиқ 
даражада билим ва тарбияга эга бўлишларини таъминлайдиган фаолиятдир. 
Таълим жараёнининг мазмунини билим, кўникма ва малакалар ташкил 
этади. Таълим жараёни ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги 
фаолияти бўлиб, икки характерга эгадир (1-чизмага қаранг). 
1-чизма 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling