Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқув режаси 
Таълим 
мазмунини 
ўзида 
акс 
эттирувчи 
асосий 
норматив 
ҳужжатларидан бири ўқув режасидир. Мактаб ўқув режаси – барча 
умумтаълим мактабларида бажарилиши шарт бўлган давлат ҳужжатидир. 
Унда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув предметлари тартиби 
ва миқдори, у ёки бу ўқув предметига ажратилган ўқув соатлари, ўқув 
йилининг бошланиши, давоми, якуни, таътиллари кўрсатилган бўлади. 
Мактабнинг ягона ўқув режаси халқ таълими вазирлиги томонидан 
тасдиқланади. Ўқув режаси деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун 
ажратилган соатлари ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат 
ҳужжатига айтилади. 
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланади. 
1. Ўқув режаси, ўқув-тарбия ишининг мақсад ва вазифаларига 
асосланади. Мақсад-илмий билимлар бериш, олган билимларини ҳаётда 
қўллай олишга ўргатишдир. 
2. Таълим тизимининг узлуксизлигига асосланади. (Яъни: бошланғич 
мактаб I-IV синфлар, тўлиқсиз мактаб - V-IX синфлар, умумий таълим 
мактабининг X-XI синфларининг ўзаро боғлиқлиги).
3. Тўлиқсиз ва ўрта мактабларда ўқувчиларга бир бутун тугал билим 
берилади. 


95 
4. Ўқув режасига киритилган фанларнинг ҳажми қайси синфда 
ўқитилиши, ажратилган соат, болаларнинг ёши ва билим савиясига қараб 
берилади. Фаннинг ҳажми, оғир-енгилиги, дидактик аҳамияти ҳам эътиборга 
олинади. Ўқув режасига киртилиган фанлар, биринчи навбатда, умуминсонй 
тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилгандир. 
Ўқув режасида таббий фанлар ва ижтимоий фанлар учун соатлар 
ажратилган, айрим фаанлар бўйича ўқувчиларнинг қизиқиши, хоҳишларини 
қониқтириш, қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган 
факултатив машғулотлар кўрсатилган бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий таълимнинг меъёрий ҳужжатларида 
ўқув режасига шундай таъриф берилади: «Ўқув режаси – олий таълимнинг 
муайян йўналиши ёки мутахассислиги бўйича ўқув фаолият турлари, ўқув 
фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчинллиги ва 
соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат»
1
. Олий таълимда 
бакалавр йўналишилари ва магистр мутахассисликлар учун алоҳида ўқув 
режалари тузилади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling