Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
Ўқув дастури 
Ўқув дастури маълумот мазмунини моддийлаштиришнинг ўзига хос 
даражаси бўлиб, улар ҳар бир ўқув предмети учун алоҳида – алоҳида 
тузилади. Ўқув дастури ўқув режаси асосида ишлаб чиқилган давлат 
ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Ўқув дастурининг кириш қисмида у ёки бу 
ўқув предметини ўқитишнинг мақсади, вазифалари, йўналишлари, дастурни 
амалга оширишга оид методик маслаҳатлар берилади. 
Дастурнинг асосий қимида ўқув предметларининг мазмуни, тушунча ва 
терминлар тизими, ўрганиладиган назарий ва амалий материаллар, улар 
орасидаги алоқадорлик, ўрганиладиган билимларнинг, кўлами, мазмуни қайд 
этилади. 
Ўқув дастурининг учинчи қисмида у ёки бу мавзулар бўйича 
шакллантириладиган малакаларнинг ҳажми белгилаб борилади. Дастурда ҳар 
қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум 
мавзулар орқали кўрсатилади.
Ўқув дастури қуйидаги бир қатор қоидаларга амал қилган ҳолда 
тузилади.
 1. 
Дастурнинг 
қатъийлиги
Ўқув 
дастурлари 
жамиятимиз 
тараққиётининг ҳар бир босқичида фан, техника, ишлаб чиқариш ҳамда 
ижтимоий муносабатлар соҳасида эришилган даражани акс эттириши лозим. 
Ҳамма ўқув фанларига оид дастурларнинг бир неча йиллар мобайнида 
қатъий бўлишига эришмоқ даркор. Дастурнинг қатъийлиги олий
дарсликлар ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эгаки, бу дасрликлар узоқ 
яшаши ва ўқув жараёнида узоқ фойдаланиши керак. 
1
Ызбекистон Республикаси Олий таълимнинг меъёрий щужжатлари. Т. 2001 й, 9 б. 


96 
2. Ўқув дастурида илмийлик қоидаси. Дастурга борлиқни аниқ, 
ҳаққоний акс эттирган, илмий жиҳатдан текширилган ишончли материаллар 
киритилади. Ўқув дастуридаги айрим эскирган масалалар ўқув фанларидан 
чиқариб ташланади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling