З.Фрейд бўйича психосексуал ривожланиш босқичлари
1. Орал босқич туғилгандан 1 – 1.5 ѐшгача.
Бу даврда гўдак оғиз ва лаб соҳаларининг стимуляциясидан қониқиш
ва лаззат олади.
2. Анал босқич (1 – 1.5 ѐшдан 3 ѐшгача) чиқарув функцияси орқали
қониқиш олади.
3. Фаллик босқич (3 ѐшдан 5 – 6 ѐшгача) эроген зона гениталий соҳасида
жойлашган (Эдипов комплекс ѐки электро комплекси).
4. Латент босқич (5 – 6 ѐшдан 12 ѐшгача). Бунда жинсий майллар иккинчи
даражага ўтиб, ўзини намоѐн қилмайди.
5. Генитал босқич (12 ѐш ва ундан юқори) жинсий майллар пубертат ва
ўсмирлик даврида яна 1 даражага ўтади.
Психодинамик назария.
Америка психологи Э.Эриксон инсон умрини 8 та даврга ажратади ва
улар ўзига хос, бетакрор хусусиятларга эга деб ҳисоблайди.
1 – давр. Илк гўдаклик (туғилгандан 1 ѐшгача). Бу даврда ташқи дунѐга
―Онгсиз ишонч‖ туйғуси вужудга келади. Бунинг асосий сабаби ота-онанинг
меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги ва жонкуярлигидир. Агар гўдакда бу ишонч
пайдо бўлмай қолса, она болага ѐмон муносабатда бўлса, вояга етганда
умидсизлик вужудга келади.
2 – давр. Кечки гўдаклик (1 ѐшдан 3 ѐшгача). Ярим мустақиллик ва
шахсий қадр-қиммат туйғуси шаклланади. Бу эса ўз танасини бошқариш
учун кенг имконият яратиб, интизом, маъсулият, жавобгарлик, ҳурмат
туйғулари таркиб топишига замин ҳосил қилади. Аномал ривожланиш:
иккиланиш, қобилиятга шубҳаланиш, ҳаѐтга мослашмаганлигини ҳис қилиш.
3 – давр. Илк болалик (3–5 ѐшгача). Аномал ривожланиш: инсонларга
бефарқлик, ташаббуснинг сустлиги, бошқа болаларга ҳасад, беқарорлик.
Ташаббус туйғуси, қандайдир ишни бажариш майли таркиб топади, гуруҳий
ўйинлар, тенгқурлари билан мулоқатга киришиш муҳим аҳамиятга эга.
4 – давр. (5–11 ѐшгача). Бу давр мақсадига эришиш учун интилиш,
уддабуронлик ва тиришқоқлик билан характерланади. Салбий томонлари –
онг ҳаѐтнинг барча қирраларини қамраб ололмайди, муаммоларни ҳал
қилишда ақл заковат даражасининг пастлиги, билимларни ўзлаштиришдаги
қолоқлик. Аномал ривожланиш: шахсий камчиликларни ҳис қилиш,
конформлик, пассив меҳнат вазифаларидан қочиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |