Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Катталар билан эмоционал муносабат шу ѐшдаги болаларнинг


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Катталар билан эмоционал муносабат шу ѐшдаги болаларнинг 
асосий етакчи фаолияти бўлиб, бола психик тараққиѐтининг асоси 
бўлиб ҳисобланади. Катталарнинг доимий равишда бола билан бирга 
бўлишларига унга ўз диққатларини қаратишларига одатланиши, унинг 
ўйинчоқларга нисбатан қизиқишининг сусайишига олиб келиши мумкин. 
Тарбиянинг тўғри олиб борилиши боланинг катталар билан бўладиган 
муомала-муносабатини предметлар, ўйинчоқлар билан муносабатининг 
алмашинишига олиб келади. Катталар ѐрдами билан бажариладиган барча 
хатти-ҳаракатлари боланинг келгуси психик ривожи учун асос бўлади. 
Катталарнинг болага нисбатан эмоционал муносабати, уларнинг 
гапларига боланинг ўз диққатини қаратиши, жавоб қайтаришга ҳаракат 
қилиши, баъзи сўзларни ѐдида сақлаб қолиб, эмоция билдириши, диққат, 
хотира, нутқ ва бошқа билиш жараѐнларининг ривожланишига замин 
бўлади. Икки ойлик давридан бошлаб болада оддий рангларни ажратиш, 3-4 
ойлигидан бошлаб, эса предметларнинг шаклини ажратиш лаѐқати юзага 
кела бошлайди. 


Гўдак бола 2 ойлик вақтидан бошлаб, ўз онасининг юзини ва овозини 
ўзгаларникидан ажрата бошлайди. 2-3 ойликдан бошлаб эса, онасининг 
табассуми ва кулгусига табассум ва турли ҳаракатлар билан жавоб 
қайтаради. 
3-4 ойлигидан бошлаб, болалар яқинларига ўз ҳаракатлари билан кўриш, 
эшитиш ѐки гапиришни хоҳлаѐтганлигини кўрсатадилар. 8 ойлигидан 
бошлаб эса, бола ўзгача муҳит ва бегоналар қўлига тушса, ўз хавотирини 
йиғиси орқали намоѐн этади. Бу хавотир 14-18 ойлигида аста-секинлик 
билан камая бошлайди. 
2-3 ойлик болаларда юзага келадиган нарсаларни ушлай олиш 
ҳаракатларининг шаклланиши уларда предметларнинг шакли ва ҳажмини 
идрок қилишларини ривожланишига олиб келади. Бир ѐшга етган болада 
атроф муҳитни билишга қизиқиши ва ривожланаѐтган билиш фаоллиги 
кўзга ташланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling