Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Илк ѐшдаги болаларнинг етакчи фаолият тури - предметларни
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ Бу нима»
- 3.4.Илк ѐшдаги болаларнинг ақлий тараққиѐти
Илк ѐшдаги болаларнинг етакчи фаолият тури - предметларни
ўрганиш, предметлар билан манипулятив ҳаракат ҳисобланади. Гўдаклик давридаги болаларга нисбатан, илк болалик давридаги болалар атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан кўпроқ қизиқиш билан қарайдилар. Агар, гўдак бола қўлига ушлаган нарсани оддий ҳаракатлар билан кузатса, 2-3 ѐшдаги бола шу предмет қисмларини диққат билан ўрганганидан сўнггина, ўз амалий фаолиятида ишлата бошлайди. Болани дастлаб, айни шу предметларнинг қўлланиш вазифаси, моҳияти қизиқтириб, у ўз саволига жавоб олиш мақсадида кўпинча катталарга “Бу нима?» деган савол билан мурожаат қиладилар. 1-3 ѐшдаги бола шаклланишда психик ривожланишнинг ўта аҳамиятлилигини инобатга олган ҳолда, айрим психологлар (Р.Заззо) инсон туғилганидан то етуклик давригача бўлган психик ривожланиш асосининг тахминан ўрталари, 3 ѐшга тўғри келади, деган мулоҳазани билдирадилар. Бу ѐшдан бошлаб, болалар предметларни ўрганиш оламига қадам қўядилар. У энди катталар билан нутқ орқали муомала-муносабатда бўла олади ва содда ахлоқ қоидаларига амал қила бошлайдилар. Катталар билан бўладиган мулоқоти туфайли бола атроф ҳаѐт ҳақида кўпроқ маълумот олади. Нутқ - бу ѐшларда нафақат мулоқот, балки бола тафаккурининг ривожланиши ва ўзини-ўзи, шунингдек, билиш жараѐнларини бошқариш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. 3.4.Илк ѐшдаги болаларнинг ақлий тараққиѐти Илк болалик давридан бошлаб бола уни ўраб турган предметларнинг хусусиятларини ва улар орасидаги оддий боғлиқликларни англашга ҳаракат қилади. Бу давр ақлий ривожланишнинг асосини, идрок ва тафаккур ҳаракатларининг янги кўринишларини ташкил этади. 1 ѐшли бола предметларни изчил, тизимли равишда кўриб чиқа олмайди. У асосан предметнинг қандайдир бир кўзга ташланиб турадиган белгисига ўз эътиборини қаратади ва предметларни шу белгиларига кўра танийди. Кейинчалик янги идрок ҳаракатларининг эгалланиши боланинг предметли ҳаракатларини бажаришдан кўз билан чамалаб, ҳаракат қилишига ўтишда намоѐн бўлади, энди у предметнинг бўлакларини ушлаб кўрмасдан, балки чамалаб идрок эта олади. 2,5-3 ѐшли бола катталарнинг кўрсатган намунаси, ранги, шакли ва катталигига кўра, айнан шундай предметларни чамалаб, идрок этган ҳолда тўғри топа олади. Болалар аввал шаклига, сўнгра катталигига ва ундан кейингина рангига қараб ажрата оладилар. Бу жараѐнда бола бир хил хусусиятга эга бўлган жуда кўп предметлар мавжудлигини тушуна бошлайди. Лекин, бола расм чизишни бошлаш даврида предметларнинг рангини эътиборга олмайди ва ўзига ѐқадиган ранглардан фойдаланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича 2,5-3 ѐшли бола 5-6 та шаклни (доира, квадрат, учбурчак, тўғрибурчак, кўпбурчак) ва 8 хил рангни (қизил, олов ранг, сариқ, яшил, кўк, сиѐҳранг, оқ, қора) идрок этиши мумкин. Ранг ва шаклларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилиши жиҳатидан ҳар хил нарсаларда турлича намоѐн бўлиши сабабли, бу ѐшдаги болалар уларни идрок этганлари билан номларини аниқ билишлари ва ўз нугқларида ишлата олишлари бирмунча қийинроқ. Катталарнинг бу ѐшдаги болалардан ранг ва шаклларни эслаб қолишларини талаб этишлари нотўғридир, бунинг учун мос давр 4-5 ѐшлар ҳисобланади. Бола 3 ѐшигача ўзлаштирган сўзлар асосан предмет ва ҳаракатларнинг номларини билдиради. Номлар асосан унинг вазифасини англатади, бунда предмет ѐки ҳаракатнинг ташқи кўриниши ўзгарса ҳам унинг номи ўзгармайди. Шунинг учун ҳам бола предметларнинг номларини ишлатилишини вазифаларига боғлаган ҳолда тез ўзлаштиради. Идрок ўсса, хотира такомиллашади. Хотира боланинг тараққиѐти учун катта аҳамиятга эгадир. Илк ѐшдаги болаларда ихтиѐрсиз диққат устунлигича қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаѐтган бўлса ҳам, хонага биров кириб қолса, унинг диққати ихтиѐрсиз шу эртакдан чалғийди. Диққатнинг кўп чалғиши бу ѐшдаги болалар диққатининг характерли хусусиятидир, чунки психик ҳаѐт доимий равишда ташқаридан бўладиган янги ўзгарувчиларга муҳтож бўлиб туради. Аммо объектга бўлган қизиқиш қанча аниқ ва равшан бўлса, боланинг ихтиѐрсиз диққати шунча барқарор бўлади. Ихтиѐрсиз диққатнинг келгуси тараққиѐти қизиқишларнинг бойиб боришига боғлиқдир. Бу ѐшдаги болаларда ихтиѐрий диққат эндигина вужудга кела бошлаган бўлади. Уч яшар боланинг хаѐл образлари теварак-атрофдаги предметларнинг таъсирида туғилади ва маълум мақсадга бўйсунади. Бола қўғирчоқни кўриб бўлгандан кейин, уни кийинтиради ва «ухлашга» ѐтқизади. Борди-ю, шу он «айиқча»ни кўриб қолса, диққатини қўлидаги қўғирчоқ қолиб, ана шу «айиқча»га қаратади ва у билан «ўрмонга сайр қилишга» кетади. Болада тажриба ортиб бориши билан хаѐл ҳам бойиб боради. Кичкина болаларда хаѐл анча ривожланган бўлади. Лекин бола хаѐлдаги образ билан борлиқдаги идрок қилаѐтган нарса ва предметларни аралаштириб юборади. Шу сабабли бола хаѐлига таъсир этувчи воситалар ичида эртаклар муҳим ўрин эгаллайди. Илк болалик ѐшидаги боланинг хаѐли предметлар билан қилинадиган ҳаракатларга боғлиқлиги билан фарқланади. Бу ѐшдаги болаларда нутқ ва тафаккур хусусиятлари ўз ҳаѐтининг биринчи йилида содда ассоциация, яъни ҳар хил тасаввурларни бир-бири билан боғлаш қобилиятига эга бўлади. Масалан, у сутли шишани кўриши билан хурсанд бўлади. Вақт ўтиши билан боланинг ассоциацияси мураккаблашиб бораверади. Бола бир ѐшга тўлай деганда, онасининг кўчага киядиган кийимини олиб келаѐтганини кўриб, хурсанд бўлади. Врачнинг текширишидан ѐмон таъсирланган болалар халатли одамлардан қўрқа бошлайдилар. Бола ўз ҳаѐтининг иккинчи йилида фазо муносабатларини аниқлай бошлайди, хонанинг ичидаги предметлар орасида ўзини тўғри тутиш малакасини эгаллаб боради. Боланинг ѐши улғайиши билан унда теварак-атрофга бўлган қизиқиш ортади. Кичкинтойдаги синчковлик ва ҳар нарсага қизиқувчанлик унинг келгуси ҳаѐтида жуда муҳим роль ўйнайди. Бола ҳамма нарсани ўзи кўришни ва эшитишни истайди. Лекин боланинг ҳаѐти ва ривожланиши учун кўриш ва эшитиш сезгилари асосида вужудга келадиган таассуротларгина эмас, балки ҳид ва мускул-ҳаракат сезгилари орқали оладиган таассуротлар ҳам жуда муҳимдир. Илк болалик даврининг бошларига келиб, болада биринчи тафаккур операциялари юзага келади. Буни бола бирор предметни олишга ҳаракат қила олганидан сўнг, уни синчиклаб ўрганишида кўришимиз мумкин. Уларнинг тафаккурлари, асосан, кўргазмали-ҳаракатли бўлиб, у атроф оламдаги турли боғлиқликларни ўрганишга хизмат қилади. Ўзидан узоқроқ турган коптокни бирон-бир узунроқ нарса билан итариб юбориш мумкинлигини кўрган бола, энди мустақил равишда диван тагига кириб кетган коптокни таѐқча ѐрдамида олиш мумкинлигини тафаккур эта олади. Бу даврдаги болалар тафаккурида умумлаштириш катта ўрин тутади. Умумлаштиришда нутқ муҳим аҳамият касб этади. Масалан, соат дейилиши билан бола қўл соатини ѐки девордаги осма соатни ҳам тушуниши мумкин. Лекин, улар турлича бўлганлиги боис, уларда умумийликни топиш бола учун қийинроқ ҳисобланиб, бу борада фикрлаш 2-3 ѐшли болалар маълум бир предметларнинг ўрнига уларнинг ўрнини босиши мумкин деб ҳисоблаган бошқа нарсалардан ҳам фойдаланадилар. Масалан, ўйин жараѐнида бола чўпни қошиқ ѐки термометр ўрнида, ѐғочдан ясалган кроват ѐки машина ўрнида фойдаланиши мумкин. Бола икки ѐшларга бориб, амалий тафаккурдан биринчи марта фойдалана олади, учинчи ѐшида эса баъзи таниш ҳаракатлардан қонкрет масалаларни ҳал қилишда мустақил фойдалана бошлайди. Масалан, бу ѐшдаги бола вазадаги тугмачани қўли билан солиб, ололмаса, у вазачани тўнтариб олаверади. Тафаккурнинг бу бошланғич шаклини баъзан «қўл тафаккури» ҳам дейилади. Тафаккурнинг бу шаклии бола ақлий тарққиѐтининг келгуси босқичи учун жуда зарурдир. Уч ѐшли болаларда ҳукмнинг оддий турларини кўриш мумкин. Бу ҳукм турлари доимо фақат ўзи бевосита идрок қилаѐтган ва якка предметларга тааллуқли бўлади. Бола 2,5 ѐшга етганда саволлар бера бошлайди. Аввал саволлар кўпроқ предметларнинг номи тўғрисида бўлса, кейинчалик саволлар асосан предметларнинг қандай мақсадларда қўлланилиши ва нималарга ишлатилиши тўғрисида (масалан, бу нима?, бу билан нима қилинади?, бу нималарга ишлатилади? каби) бўлади. Ҳозирги замон, ўтган замон ва умуман вақт тўғрисидаги аниқ тасаввур тушунчаси фазовий тасаввурларга нисбатан анча кеч пайдо бўлади. Бола предметлар билан кўпроқ алоқа қилиши, улар билан муносабатда бўлиши ва уларнинг хусусиятларини текшириб кўриши керак. Бу билан унда дастлаб айрим предметлар ва ҳодисалар ҳақида тасаввурлар тўплана боради ва кейинчалик шулар заминида умумий тасаввур ва тушунчалар ҳосил бўлади, мантиқий тафаккур ривожлана бошлайди. 2-3 ѐшли бола кўп нарсани кўришни, кўп нарсани билишни ва тушунишни истайди, бу унинг қизиқувчанлик ва синчковлик хусусиятидан келиб чиқади. У ҳамма жойга «тиқилади», катталарга ҳалақит бериб, уларнинг тинкасини қуритиб жуда кўплаб саволлар беради. Катталар мана шу саволларнинг ҳаммасидан болаларда тафаккурни ўстириш ва теварак-атрофдаги оламни турли тушунишни тарбиялаш мақсадида фойдаланиши ғоят муҳимдир. Бола ўз саволларига тушунарли жавоб олганидан кейин, бу маълумотларни ўз ўйинларида акс эттиради ва шу йўл билан уларни хотирасида мустаҳкам сақланиб қолади. Бола теварак- атрофдаги оламни катталарнинг тушунтириши билан бир вақтда кузатса, атрофдаги оламни яхшироқ тушуна бошлайди, нарса ва ҳодисаларни солиштиради, уларнинг айримлари ўртасидаги ўзаро боғланишларни ва бунинг сабабларини аниқлайди. Мана шунинг ўзи болада анча умумлашган тафаккур пайдо бўлаѐтганидан дарак беради. Бола тафаккурининг ривожланиши нутқнинг ўсиши билан мустаҳкам боғлангандир, нутқнинг ўсиши тафаккурнинг ривожланишига ѐрдам беради, чунки сўз нарса, предмет ва ҳаракатлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Ўз навбатида, тафаккурнинг ривожланиш даражаси сўз захирасининг ошишига, умуман, нутқнинг ўсишига ѐрдам беради. Бу ѐшдаги болаларнинг яна бир муҳим ютуғи, она тилини ўзлаштириб олишларидир. Бир ѐшдан уч ѐшгача бўлган давр нутқнинг жадаллик билан ўсиш даври ҳисобланади. Нутқ бола ҳаѐтининг иккинчи йилида икки босқичда таркиб топади. Дастлабки босқич биринчи ѐшнинг охиридан бир ярим ѐшгача бўлган давр бўлиб, болада бу даврда асосан катталарнинг унга мурожаат қилиб айтган гапини тушуниш қобилияти ўсиб боради. Боланинг луғат бойлиги айниқса бир ѐшдан кейин, яъни юришни ўрганиб, тобора кўп предметларга дуч кела бошлаган давридан бошлаб тез ўса боради. Бола предметларнинг номини тез билиб олади. Бола икки ѐшга тўлганда, ҳаракатларнинг ҳам номларини билиб олади. Бу ҳаракатларга боланинг ўзи бажарадиган ѐки катталар томонидан бажарилган, номи айтилган ва бола кузатиб борган ҳаракатлар киради. Бу «пассив» нутқ ҳисобланади, чунки бола сўзларни тушунади-ю, лекин уларни талаффуз қила олмайди. 3 ѐшлар арафасида предметларнинг вазифаларини тўла ўзлаштирган болалар, ўз ўйинларида, шу предметлардан мақсадсиз фойдаланиб қолмай, балки уларни ўз вазифаларига кўра ишлатадилар. Боланинг нутқи у 1,5 ѐшга етгунгача бирмунча секинлик билан ривожланади. Бу давр ичида у 30-40 та сўздан, то 100 тагача сўзни ўзлаштиради, лекин уларни амалиѐтда жуда кам қўллайди. 1,5 ѐшдан бошлаб эса, унинг нутқи жадал ривожлана бошлайди. Энди бола предметларнинг номларини айтишларини сўрабгина қолмай, балки бу сўзларни ўзи талаффуз этишга ҳам ҳаракат қилади. Нутқининг ривожланиш даражаси жадаллашади. 2 ѐшларнинг охирларига бориб, бола 300 тагача, 3 ѐшларнинг охирларига бориб эса, 500 дан то 1500 тагача сўзни ўз нутқида ишлата олади, Шунингдек, сўзларни ҳам аниқ талаффуз этиб, жумлаларни тўғри туза оладилар. 1,5 - 3 ѐшлар нутқнинг ривожланиши учун сензитив давр ҳисобланади. Бола билан сўзлашаѐтганда катталар сўзларни аниқ талаффуз этишлари ва боладан ҳам аниқ талафузни талаб этишлари лозим. Бир предметни бошқаси ўрнида қўллаш мумкинлигини англаш, бола учун атроф-оламни билиш, ўрганишидаги аҳамиятли бурилиш ҳисобланади ва у дастлабки тасаввурларини юзага келтиради. Бу ѐшдаги болалар энди, аста-секинлик билан катталар айтиб бераѐтган эртак, воқеа ѐки ҳикояларни, шунингдек расмда чизилган нарсаларни тасаввур эта оладилар. Эртакларни эшитиш жараѐнида бола эртак каҳрамонларини кимгадир ўхшатишга ҳаракат қилади, баъзида эса у ўзи мустақил эртак ѐки ҳикояларни тўқий олиши ҳам мумкин. Илк болалик даврида хотира билишдаги асосий вазифа ҳисобланиб, у билишнинг барча кўринишларини ривожланишида иштирок этади. Бу даврда боланинг хотираси жадал ривожланади. Боланинг ҳаѐтий тажрибаларни ўзлаштиришида дастлаб ҳаракатли, эмоционал ва образли хотира иштирок этади. Бу борада ҳаракатли ва эмоционал хотира устунлик қилади. Хотира бу ѐшда асосан ихтиѐрсиз бўлади. Бу даврдаги болаларга кўп китоб ўқиб бериш натижасида улар эртак, шеър ва ҳикояларни эслаб қоладилар, лекин бундай эслаб қолиш боланинг умумий ақлий ривожланишидан ҳам, хотирасининг индивидуал хусусиятидан ҳам далолат бермайди. Бу илк болалик давридаги болаларнинг барчасига хос бўлган нерв тизимининг умумий эгилувчанлиги натижасидир. Ўзи ва атроф ҳаѐти ҳақидаги воқеа ва ҳодисаларда кетма-кетлик борлиги учун ҳам уларни ҳали тўлиқ равишда хотирасида сақлаб қола олмайди. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling