Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
Ҳомила босқичи(9- 38 ҳафта)
Ҳомила босқичи охирги ва энг узоқ давом этадиган босқич бўлиб, тўққизинчи ҳафтасидан бошлаб, туғруқ билан тугалланади. Бу вақтда ҳомиланинг тана ўлчамлари катталашади ва организм тизимлари фаолият юрита бошлайди. 4 ойликдан ҳомиланинг оғирлиги 113,4 граммдан 226,8 граммгача етади. Охирги 5 ойда ҳомиланинг оғирлиги 1984,5 граммдан 2268 граммгача ўлчамлари катталашиб боришини кўриш мумкин. 1. Тухумдон ва уруғдон дифференциацияси 2. Қон томир тизимининг фаолияти 3. Ҳомила ҳаракатининг онага сезилиши. 4. Ҳомила бошида соч қопланишининг ҳосил бўлиши . 5. Сўриш ва ютиш фаолияти. 6. Бош миянинг махсус фаолияти. 7. Ҳомиланинг ҳаѐтчан даври. 8. Оғирлигини тезда кўпайтириб олиши. 9. Туғруқ. Бу даврда организм учун муҳим бўлган нерв, нафас олиш ва овкат ҳазм қилиш каби органларнинг шаклланиши тугалланади. Бу даврнинг энг муҳим ҳодисалари қуйидагилардан иборат. • Уруғланишдан 5-6 ойдан сўнг ҳомиланинг қошлари, киприклари ва сочлари пайдо бўлади. Эмбрионал даврнинг охирига бориб, эркак эмбрионда уруғдон, қиз эмбрионда тухумдонлар ривожланади. Учинчи ойда уруғдонда ташқи жинсий белгилар ривожланишига таъсир кўратувчи гармонлар синтез қилишни бошлайди: қиз эмбрионда бу гармон синтезланмайди ва ўхшаш ҳужайралардан жинсий органлар ҳосил бўлади. • 4 -ҳафтада ҳужайралар қавати найсимон бўлиб ўралади. Найнинг бир учи кенгайиб, ундан бош мия ҳосил бўлади, қолган кисмидан орқа мия шаклланади. Ҳомила босқичи бошланишига келиб, бош мия таркибида турли тузилмалар бўлиб, организм функцияларини бошқаради. Бу босқичда миянинг барча соҳаларини ўсиши амалга ошади, хусусан, одам хулк- атворининг кўплаб муҳим турларини бошқарувчи бош мия пўстлоғининг хусусиятлари ҳам ривожланади. Бу ўзгаришлар ҳомиланинг 22 ва 28 ҳафталар ўртасида ривожланаѐтган органларнинг кўпчилик тизими ишончли равишда фаолият юрита бошлайди, шунинг учун ҳомила ҳаѐтининг бу даври ҳомиланинг ҳаѐтчан даври деб аталади. Бу вақтда ҳомила бола кўринишини олади. Вақтидан аввал туғилган болаларнинг нафас олиш органларида муаммолар туғилиши мумкин. Шунингдек, улар тана ҳароратини доимий тарзда бошқариб туролмайдилар. Чунки, уларда тери ости қаватидаги ѐғ қавати мавжуд бўлмайди .Бу қават ҳомиланинг 8 - ойида ҳосил бўлади. Ҳозирги замон неонатал ѐрдамнинг имкониятлари ѐрдамида эрта туғилиб қолган болалар яшаб қолиши мумкин. Ҳомила босқичида хулк -атвор пайдо бўлади, ҳомилада фаоллик даври кўринади. Кўпчилик оналар ҳомила ҳаракатчанлиги ва тинч вақтларини айтиб беришлари мумкин. Ҳомиланинг кўз ва қулоқлари таъсирларга жавоб беради, юраги тезроқ уришни бошлайди, кўзлари ѐруғликка пирпираш билан жавоб беради. Бундай маълумотлар шундан далолат берадики, она қорнидаги охирга ойлар ҳомилани мустақил ҳаѐтга, яъни, она организмидан ташқи ҳаѐтга тайѐрлаб беради, бу ўзгаришлар ҳомиладор аѐл ўзининг бўлажак фарзандига соғлом атроф-муҳитни таъминлагандагина амалга ошиши мумкин. Соғлом бола туғилиши учун бўлажак оналарга врачлар асосий 5та тавсияни таъкидлаб ўтадилар: 1. Ҳомиладор аѐл даволовчи врач кўригидан мунтазам ўтиб туриши, ҳар ойда, ҳомиладорликнинг охирида ҳар ҳафтада врач қабулига бориб туриши шарт. 2. Ҳомиладор аѐл тўғри овқатланиш тартибига роия қилиши шарт. Асосий озуқа 5та асосий маҳсулотлар гуруҳидан: ѐрмалар, мева ва савзавотлар, сут маҳсулотлари, гўшт ѐки дуккакли ўсимликлардан тайѐрланган озуқалар бўлиши керак. Барча витаминлар, минераллар ва темир моддалардан иборат таомларни тановул қилишлари керак. 3. Алкогол ва кофеин тутувчи ичимликларни истеъмол қилиш, чекиш тавсия этилмайди. Бирор бир дори-дармон ѐки тиббий муолажани қабул қилишда аввал врач билан маслаҳатлашишлари керак. 4. Ҳомиладорлик даврида бадан тарбия билан шуғулланиш зарур. Агар ҳомиладор аѐл яхши жисмоний ҳолатда бўлса, тана қўшимча оғирликни кўтаришда қийинчиликка учрамайди. 5.Ҳомиладор аѐл ўзининг толиқиб қолишига йўл қўймаслиги, айниқса, ҳомиладорликнинг охирги ҳафталарида, махсус машғулотларга қатнашиши зарур. У ерда аѐлларни туғруққа ва янги туғилган чақалоқларни парвариш қилишни ўргатадилар. Бола ҳаѐтининг ҳар бир ойи унинг жисмоний ва психик им- қониятларининг шаклланишидаги муҳим даврдир. Икки, уч ойлик бола ҳам янги туғилган чақалоқдан анча фарқ қилади, уч яшар бола эса ўз тараққиѐти билан бир яшар боладан бирмунча устун туради. Илк болалик даврда боланинг шахси, характери, хулқ-атвори маълум даражада таркиб топади. Шу сабабли боланинг маълум даврдаги ривожланиши хусусиятларини таҳлил қилганда, бу ривожланишнинг олдинги босқичларда қандай бўлганлигини билиш керак. Бу фақат боланинг ривожланиш жараѐнини такомиллаштириш ва тезлаштириш учун эмас, балки ана шу жараѐннинг бола кучига яраша ва ѐш имкониятига мос келадиган бўлишини таъминлаш учун ҳам керакдир. Педагогик тажрибаларга ва мавжуд психолого-физиологик текшириш натижаларига асосланиб мактабгача ѐшдаги болаларнинг психик тараққиѐти қуйидаги ѐш босқичларига ажратилади.(Бунда бола туғилгандан тортиб, то мактабда ўқий бошлагунча бўлган давр ҳисобга олинади.) 1.Туғилгандан бир ѐшгача: чақалоқлик даври (ҳаѐтининг биринчи ойи); ҳаѐтининг биринчи йили - гўдаклик даври. 2. Бир ѐшдан уч ѐшгача: илк болалик даври. 3.Уч ѐшдан етти ѐшгача: мактабгача бўлган давр. Бола психикаси тараққиѐтининг мана шу кўрсатилган даврлари умуман қабул қилинган бўлса ҳам, бу даврларни абсолют давр деб ҳисоблаш мумкин эмас. Ёш даврларига ажратишда қатъий чегара йўқ. У ҳеч ким йил фаслларининг алмашинув ойи ва соатини кўрсата олмаганидек, одам ҳаѐтининг даврлари ўртасидаги чегарани ҳам аниқ ажратиш мумкин эмас. Шунинг учун юқоридаги даврларга ажратишни абсолют деб бўлмайди. Бола туғилди. Она организми билан анатомик боғланиш узилган бўлса-да, бола мустақил ҳаѐт кечира олмайди, чунки бола она билан физиологик жиҳатдан боғлангандир, она уни ўз сути билан боқади. У янги, ўзгача муҳитда яшай бошлайди. Бола ҳаѐтининг биринчи кунлари туғилганидаги оғирлигини йуқотади. Бунга ташқи дунѐ шароитига мослашиш даврида энергиянинг кўплаб сарфланиши сабабдир. Бола организмининг, маълум вақт ўтиб, туғилган давридаги оғирлигига тенг келиши унинг ташқи муҳитга, янги шароитга мослашганлигидан дарак беради. Одатда чақалоқнинг оғирлиги 10—12 кун ўтгач, асли ҳолига келади. Янги туғилган бола анатомик-физиологик томондан ҳали етилмаган бўлиб, катта киши организмидан ўзига хос томонлари билан фарқ қилади. Янги туғилган бола суяк-мускул тизимининг тез ўсиши билан катталардан кескин фарқ қилади. Уларнинг мускул ва мускул тўқималари жуда бўш бўлади. Мускуллар аста-секин қота бошлайди. Олдин бўйин мускуллари (бола бошини тута бошлайди), кейин тана мускуллари (бола ўтира олади), ундан кейин эса оѐқ ва қўл мускуллари етилади, предметлар билан ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлади, бола юра бошлайди. Янги туғилган боланинг суягида оҳак ва бошқа тузлар кам бўлиб, у асосан тоғай тўқималаридан иборатдир. Бош суяклар бола 2-3 ойлик бўлгандагина бир-бири билан туташиб кетади. Бош суягининг пешона ва тепа қисмлари тепасида катта лиқилдоқ деб аталадиган оралиқ бўлиб, у қалин парда ва тери билан қопланган бўлади. Бу оралиқ бир-бир ярим йилдан кейингина суяк билан қопланиб кетади. Янги туғилган бола нерв тизимининг юксак қисми — бош мия ярим шарлари ташқи кўринишдангина катталар миясига ўхшайди. Аслида чақалоқнинг боши катта кўринса-да (мия оғирлиги бутун тананинг сакқиздан бирини, катталарда эса қирқдан бирини ташкил этади), ҳали тараққий этмаган бўлади. Танасининг умумий оғирлиги 3-4 килограмм бўлгани ҳолда, миянинг оғирлиги 300 граммдан ошади. Чақалоқ миясидаги нерв ҳужайралари, «ариқчалар» ва «излар»нинг сони катта кишилар миясидан фарқ қилмайди, аммо бола мияси тузилиш жиҳатидан бир шаклда бўлиб, «излар» аниқ кўринмайди, нерв ҳужайралари тармоқларининг миқдори кам бўлади. Нерв толаларининг бир-биридан етарли даражада ажралмаганлигидан ташқи оламдан келаѐтган ўзгаришлар бошқа нерв марказларига ҳам таъсир этади, бош мия ярим шарларида ҳеч қандай аниқ ва барқарор ўзгариш жойлари пайдо бўлмайди. Унинг учун чақалоқ ташқи қўзғовчилар таъсирига қўл, оѐқ ва бошини тартибсиз ҳаракат қилиб жавоб беради. Миянинг энг «қадимий» бўлимлари нафас олиш, қон айланиши, эмиш, ютиниш каби жараѐнларни таъминлайди. Бу нерв толалари боланинг яшаши учун етарли миқдорда (нерв толаси) миелен қобиғи билан қопланган. Чақалоқ бола бизга энг ожиз зотдек туюлади. Шунга қapaмай, худди шу ѐшнинг ҳам кучли томони бўлиб, бу жиҳати билан гўдаклар катталардан устун туради,—деб таъкидлайди профессор Е. А. Аркин. Унинг фикрича, боланинг кучи унинг ўсиш энергиясида намоѐн бўлади. Бола танасининг оғирлиги ҳаѐтининг биринчи йилида уч баробар кўпаяди, бўйга нисбатан етти ойлик бола жуда тез ўсади ва сакқиз ойлик бўлганда, бўйи икки баробар ортади, ўттиз ойга етганда тўрт марта ортади. Болалар ҳар ойда 2 сантиметр ўсади. Унинг мия оғирлиги ҳар куни 1,5 граммдан кўпаяди. Миянинг ривожланиши суръати ҳақида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, етти ойлик боланинг мияси 2 марта кўпайса, 2-3 ѐшга келиб, унинг оғирлиги уч марта ортади. Миянинг катталиги деярли 20 йил мобайнида ортиб боради, катта ярим шарларнинг устки «излари» мураккаблашиб боради.Болаларнинг ўсишидаги бу қадар улкан жадаллик вегетатив нерв тизимига, бир қатор ички секреция безлари (бўқоқ бези ва бошқалар)га боғлиқ. Ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган махсус гармонлар қонга ўтиб, организмнинг ўсиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Гўдакларнинг бу қадар тез ўсиши ушбу даврнинг ўзига хос томонини ифодалайди. Шунинг учун бу даврда боланинг ўсишига ва ривожланишига таъсир этадиган барча нарсалар яхши бўлиши, сифатли овқат, соф ҳаво, қуѐш нури етарли миқдорда бўлиши керак. Боланинг нерв фаолияти икки хил таъсирда ўз ифодасини топади. Буларнинг биринчисига шартсиз ѐки туғма рефлекслар, иккинчисига эса шартли рефлекслар киради. Шартсиз рефлекслар боланинг туғилиш пайтига келганда, анча етилган бўлади, бунинг натижасида қон айланиш, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш сингари энг зарур вегетатив функциялар амалга оширилади. Масалан, қорни очган чақалоқнинг лабига бир нарса тегиши биланоқ, унда эмишни билдирувчи ҳаракатлар пайдо бўлади, бу овқатланиш рефлекси, яъни шартсиз рефлексдир. Юқорида қайд қилинганидек, туғилиш даврида бош мия катта ярим шарлари оғирлиги, ҳажми ва функцияси жиҳатидан ривожланган даражада бўлмаса ҳам,бош мия мавжуд шартсиз рефлекслар заминида янги туғилган бола билан ташки муҳит ўртасида энг зарур алоқалар ўрнатиш имкониятини берадиган элементар шартли рефлекслар ҳосил қилишга қодирдир. Бола ҳаѐтининг биринчи кунларидан бошлаб индивидуал ҳаѐт кечириш жараѐнида ташқи муҳит билан алоқа вужудга келади. Бола ҳаѐтининг иккинчи ойида унда барча сезги органларига хос шартли рефлекслар ҳосил бўлади. Лекин тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, бола ҳаѐтининг бу давридаги рефлекслар заиф ифодаланган ва беқарор бўлади. Боланинг ўсиши ва ривожланиши жараѐнида эгаллаѐтган реакциялари барқарор бўла боради, тез пайдо бўла боради ва анчагина дифференциялашади. Модомики, болада шартли рефлекслар ҳаѐтининг биринчи ойларида пайдо бўлар экан, бола тарбиясини ҳам ҳаѐтининг биринчи ойларидан бошлаб тўғри ташкил этиш лозим. Бу эса боланинг ривожланиши ва хулқ-атворида салбий хусусиятлар келиб чиқмаслигининг олдини олади, бола тараққиѐтининг нормал бўлишини таъминлайди. Марказий нерв тизимининг руҳий бўлимлари ролининг ортиб боришини асосий нерв жараѐнлари — қўзғалиш ва тормозланишнинг ифодаланишида аниқроқ кўриш мумкин бўлади. Одатда тормозланиш икки турда: ички ва ташқи турга ажратилади. Ички тормозланишнинг энг ѐрқин ифодаси уйқудир. Тормозланишнинг ташқи ифодаси болани тарбиялаш туфайлигина ҳосил бўлади. Бунинг учун асосий озуқа (масалан, сут) билан бирга, болага яна бошқа қўшимча (доимо сут ичириладиган шишачани алмаштириб қўйиш) ҳам таъсир этади. Чақалоқ туғилгандан бошлаб унинг атрофидагилари ҳар томонлама қўллаб- қувватлайдилар. Улар бола организмини жисмоний парвариш билан таъминлайдилар, ўргатадилар, тарбиялайдилар, инсоний психологик ва ахлоқий жиҳатларни ўзлаштиришга, жамиятда яшаш шароитларига мослашувига ѐрдам берадилар. Болани ота-оналар ва катталар томонидан қўллаб қуватлаш, туғилишидан бошлаб, токи бола катта бўлиб, мустақил ҳаѐт тарзини кечира олгунча давом этади. Чақалоқ туғилгандаѐқ амалда қўллашга тайѐр бўлган сенсор ва ҳаракат малака инстинктларига эга бўлади, бу унинг оламга мослашиб олиб ўз ривожланишида тезгина ўсиб кетишга ѐрдам беради. Чақалоқда туғилганидан бошлаб, масалан, кўпгина муракккаб ҳаракатлар, асосан организмни етилиш жараѐнида генетик берилган дастур асосида, шунингдек, рефлектор, яъни бу ҳаракатлар дастури калити сифатида кодланган ўзига хос ички ва ташқи рағбатлар таъсирида ҳаѐтининг биринчи соатларидан кейин махсус тайѐргарликсиз, дарҳол юзага келади. Гўдаклик даври инсон ҳаѐтидаги органик эҳтиѐжларни (кислородга, овқатга, иссиқ ѐки совуққа) қондиришга нисбатан йўналтирилган хатти- ҳаракатларнинг туғма, инстинктив шакллари соф ҳолда кузатиладиган ягона давр ҳисобланади. Инсонга хос бўлган хатти- ҳаракатларни ва янги тажрибаларни эгаллаш учун беқиѐс имкониятларнинг борлиги гўдак ѐшидаги болаларнинг асосий хусусиятларидандир. Органик эҳтиѐжларнинг етарли даражада қондириб борилиши, тўғри ташкил этилган кун тартиби, режим ва тўғри тарбия натижасида бола психик ривожланиши учун асос бўладиган таассуротларга эга бўлишига, ҳаракатга, мулоқотга, нисбатан янги турдаги эҳтиѐжлар туркуми юзага келишига сабаб бўлади. Бола туғилишининг биринчи ҳафтасиданоқ, унинг кўриш ва эшитиш сезгилари жадал суръатда ривожланади. Туғруқхоналарда болалар ҳаѐтларини биринчи кунидаѐқ кундузги ѐруғлик тушиб турган дераза тарафига юзи билан инстинктив бурилади. Ўтказилган тадқиқотлардан аниқландики, туғилганига бир ярим сутка бўлган бола миясида кўрув органига рангли қўзғатувчилар таъсирига жавоб потенциалларини кўриш мумкин. Бу вақтга келиб мияда шартли рефлекслар шаклланиши юзага келади. Ҳид билиш энг муҳим сезги органи сифатида у туғилгандан кейин дарҳол ишлай бошлайди. Шундай ўзига хосликка оддий кўриш, ҳаракат ва эшитиш ҳам эга. Бола ҳаѐтининг бошланғич икки ойида оғзини четига қандайдир предмет билан тегинганда, бунга жавобан рефлектор ўгирилиш қобилиятини намоѐн этади, бармоқлари устига тегилса, уларни қаттиқ сиқиб олади, қўллари, оѐқлари, боши билан умумий координатлашмаган ҳаракатларни амалга оширади. Унда яна ҳаракатланаѐтган объектларни кўзи билан кузатиш, улар томонига бошини ўгириш қобилияти ҳам мавжуд. Чақалоқ нарсаларнинг мазасини ажрата олади. У бошқа нарсалар мазасига қараганда ширин суюқликни хуш кўради ва ҳатто ширинлик даражасини аниқлай олади. Чақалоқ ҳидларни сезади, уларга бошини буриш, юрак уриши ва нафас олиши частотасини ўзгариши билан жавоб беради. Яна бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ѐрдам берувчи жараѐнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати, моддалар алмашинуви жараѐнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси бола ҳаѐтининг иккинчи ойида аниқ кўринади. Ўткир ѐруғликдан бола «бевосита» таъсирланади, яъни ўткир ѐруғликка қарай олмай, ундан кўзини юмади. Предметларни кўз билан идрок қила олмайди, чунки уларда кўриш механизми ҳали ўсиб етмаган бўлади, бу механизмлар каттароқ ѐшда пайдо бўлади. Етти - тўққиз кунлик бола баъзан секин ҳаракатланаѐтган предметга қараб қолади, лекин узоқ вақт қаролмайди. Кўзини бир нуқтага қаратиш психик тараққиѐтда муҳим рол ўйнайди. Бола икки-уч ойлик бўлганда, яқинидаги предметларни икки кўзи билан кузата олади, унда асосий ранг ва шаклларни фарқ қила олиш қобилияти пайдо бўлади. Олти ойлигида у рангларга нисбатан ўз муносабатини ҳам билдира бошлайди, ѐққан рангига интилса, ѐқмаганини итаради, ундан юзини ўгиради. Янги туғилган боланинг эшитиши заифроқ бўлади, шунга кўра у ҳали ўзи эшитиб, одатланиб қолмаган жуда кучли қўзғовчиларга жавоб беради, лекин овознинг қайси томондан келаѐтганлигини ажрата олмайди. Бола иккинчи ойининг охирларига боргандагина эшитаѐтган товушига эътибор бера бошлайди, товушнинг қаердан келаѐтганини қидириб, у ѐқ бу ѐққа қарайди. Товуш манбаини топишни ўрганган уч ойлик бола гапираѐтган кишини ўз кўзлари билан тез топиб олади, ўша томонга қараб, гапирувчига ўз муносабатини ифодалайди. Ана шу вақтдан бошлаб, унинг теварак-атрофига бўлган муносабати анча кенгая боради. Боланинг тобора диққат билан эшита ва кўра бориши унинг умумий тараққиѐти учун катта аҳамиятга эгадир. Лекин кўриш, эшитиш ва бошқа анализаторлар фақат боланинг теварак-атроф билан ўзаро муносабатида бўлиши натижасида такомиллашади. Боланинг ўз кўзи билан кўра олиши маълум ҳаѐт тажрибаси натижасидир. Боланинг эшитиш орқали идрок этиши ҳам олдиндан товушларни ажратишга ва уларни синтез қилишга ўрганиб боради. Боланинг эшитиб билиб олиши шартли боғланишларнинг сифатига боғлиқдир. Янги туғилган болада диққат қилиш қобилияти бўлмайди. Унда турли қўзғовчилар таъсирида аста-секин ихтиѐрсиз диққат ривожланиб боради. Боланинг тасаввур доираси қанча кисқа бўлса, унинг ўзи учун таниш ва янги бўлган предметга нисбатан диққати шунча интенсив ва давомли бўлади. Диққатнинг психик таъсири маълум, у сезги комплексини идрокка айлантириб, психик жараѐнларнинг ўтишини кучайтиради ва тасаввурларнинг хотирада мустаҳкам сақланишига ѐрдам беради. Бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ѐрдам берувчи жараѐнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати, моддалар алмашинуви жараѐнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси бола ҳаѐтининг иккинчи ойида аниқ кўринади. Туғилганидан бошлаб боланинг нафақат сезги органлари ишлашга тайѐрлиги маълум бўлмай, балки бош мияси ҳам фаол ишлай бошлайди. Оналар чақалоқнинг фақатгина психика ва хулқнинг туғма шаклларинигина билмасдан, балки организмни табиий ривожланиш жараѐнини ҳам билиши керак. Ҳаѐтининг биринчи ойларида Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling