Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Таққослаш 
параметри 
Ижобий тур 
Салбий тур 
Тезлик 
Тез, осон, қийинчиликсиз. 
Қатъий, 
вақт 
бўйича 
мустаҳкам, осонлик билан 
қайта 
ўқилади, 
мослашувга эга 
Секин, 
қийинчилик, 
зўриқиш, 
оғирлик 
билан, 
юзаки, 
бирзумлик, 
тезда 
унутади, 
қийинчилик 
билан қайта ўқийди. 
Ригидлик, қотиб қолиш 
билан характерланади. 
Сидқидиллик 
Виждонан, саранжомлик 
билан, 
тўлиқ 
ва 
асосланган 
Совуққонлик, 
пала-
партиш, 
ўлда-жўлда, 
юзаки 
Мотивация 
Сидқидиллик, ўз ихтиѐри, 
ўз 
ташаббуси 
билан 
ҳаракат 
қилади. 
Фаол 
жон-жаҳди 
билан 
киришиб, 
бор 
кучини 
жалб қилади. 
Зўрма-зўраки, 
мажбуран, 
босим 
остида, ҳаракатсизлик, 
лоқайдлик, дангасалик 
билан, қизиқишсиз 
Иш-ҳаракатининг 
йўналтирилиши 
Мустақил, 
ажралган 
ҳолда, бировга боғлиқ 
бўлмасдан. 
Режаланган, 
мақсадга йўналган. Доимо 
қатъият билан. 
Мустақил эмас, тақлид 
қилиб, 
мақсадсиз, 
режасиз, пала-партиш, 
онда-сонда, қатъиятсиз. 
Когнитив 
ташкил 
этиш 
Тушуниш 
билан, 
англанган, 
йўналган, 
натижаларни 
англаган
ҳолда, рационал, иқтисод 
қилган ҳолатда. 
Тушунмасдан, шунчаки, 
хато 
усул 
бўйича. 
Тайѐрланмасдан, 
тўсатдан, 
рационал 
бўлмаган ҳолда, кам 
фойдали. 


Умумий баҳо 
Яхши 
Ёмон 
Ю.А.Самарин 
фикрича, 
ўқув 
фаолияти 
самарадорлигининг 
кўрсаткичи ўқувчиларда тафаккурнинг тизимлилиги билан динамиклигининг 
кенгайишидан иборатдир.
Шундай экан, педагог доимо таълим жараѐнини 
ташкил этиш ва бошқаришда бу жиҳатларни инобатга олиши керак. 
Д.Б.Эльконин бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини 
бошқаришга оид ўз назариясини ишлаб чиққан бўлиб, унинг фикрича, ўқув 
фаолиятини бошқариш учун қуйидаги таркибий қисмларни ўқувчилар 
эгаллаб олишлари зарур: 
1) берилган ўқув топшириғини ечиш учун воситалар танлаш;
2) топшириқларни ечиш жараѐнида ўз-ўзини назорат қилиш;
3) ўзлаштирилган билимлар, кўникмалар сифатини баҳолаш;
4) ўз-ўзини ва топшириқ ечимини текшириш;
5) ўз олдига мақсад қўя олиш;
6) символлар (аломатлар, белгилар) билан предметнинг ички 
муносабатлари мавжудлигини тушуниш кабилар.
Н.Д.Левитов мазкур муаммо билан бевосита шуғулланмаган бўлса-да, 
лекин ўқитувчи томонидан ўқув фаолиятини бошқариш имконияти ва унинг 
мезонлари тўғрисида муҳим фикрларни илгари суради. Ўқув фаолиятини 
идора қилиш учун қуйидаги жабҳалар иштирок этиши шарт: 
1) тафаккурнинг мустақиллиги; 
2) ўқув материалининг тез ва пухта ўзлаштирилиши; 
3) ўқувчилардаги ақлий топқирлик; 
4) таълим жараѐнида вужудга келтирилган муаммоли вазият моҳиятига 
чуқур кириб бориш, яъни муҳим аломатни номуҳимдан ажрата билиш; 
5) фикрлашда танқидийлик, ижодийлик ва бошқалар. 
Буларнинг 
муайян 
тизим 
шаклига 
келганлиги 
таълимни 
оптималлаштиришнинг пухта негизини ва шарт-шароитини яратади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling