Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
бажаришим керак" мотиви устунлик қила бошлайди. Мактабда биринчи
синфга келган ҳар бир ўқувчида психик зўриқиш кучаяди. Бу нафақат унинг жисмоний саломатлигида, балки хатти-ҳаракатида ҳам, яъни маълум даражада қўрқўвни кучайиши, иродавий фаолликнинг сусайишида намоѐн бўлади. Бу даврга келиб бола атрофидагилар билан ўзаро муносабатда маълум бир натижаларга эришган, ўзи хоҳлаѐтган нарсаларни ҳамда, ўз синфи ва оиласида ўзи эгаллаган ўрнини аниқ биладиган бўлади. Шунингдек, у ўзини-ўзи бошқариш малакасига эга бўлади, вазият ва ҳолатга қараб иш юрита олади. Бу ѐшдаги болалар хатти-ҳаракатлари ва мотивлари уларнинг ўзларига берадиган баҳоларига қараб ''Мен яхши боламан” эмас, балки бу хатти-ҳаракатлар ўзгалар кўз ўнгида қандай намоѐн бўлишига қараб баҳоланишини тушуна бошлайдилар. Бола мактабда ноаниқликка дуч келса, катталарнинг хатти-ҳаракатлари маъносини тушунмаса унда тақлидчанлик ривожланади. Боланинг тақлидчанлиги ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз бўлиши мумкин. Ихтиѐрсиз тақлидчанлик устози ва синфдошларининг хатти- ҳаракатларини ўзлаштиришга олиб келади. Бунда хатти-ҳаракатларни англамаган равишда эгаллайди. Шуни ҳамиша ѐдда сақлаш лозимки, бола ихтиѐрсиз равишда нафақат чиройли ва керакли нарсаларга балки турли салбий кўриниш ва ҳолатларга ҳам тақлид қилиши мумкин. Ихтиѐрий тақлидчанлик иродавий зўриқишни талаб этади. Бундай вазиятларда бола мақсадга йўналтирилган равишда у – ѐки бу хатти-ҳаракатни амалга оширади, бу хатти-ҳаракатларини қоида, намуна эталонга мослаштиришга интилади. Ўқитувчи боладаги ихтиѐрий тақлидчанлик хусусияти орқали уларда самарали ижтимоий одат ва ҳислатларни ривожлатириши мумкин. Ҳар қандай хатти-ҳаракат ва фаолиятда ўқитувчи болани баҳолайди, ўқувчи шу баҳолаш асосида эса ўз-ўзини баҳолашга ўрганиб боради. Боланинг устозига бўлган муносабати ѐмон баҳо олиб хафа бўлган тақдирда ҳам ижобий бўлиб, унга ишонч билан қараши сақланиб қолаверади. 3-4 синфларда ўқувчиларда ўртоқлари ва синфдошлари ўртасида мавқели бир ўринни эгаллашга ҳаракат юзага келиб, ўртоқлари фикрларига асосланиш пайдо бўлади. Ўқишнинг ижтимоий аҳамиятини тушуниш (2- 3 синфларда) ўқиш мазмунини ва билимларни эгаллаш йўлларига қизиқишнинг юзага келтирилиши билан мустаҳкамланиши мумкин. Бундай ҳолда кичик мактаб даврининг охирларга бориб ўқишга нисбатан мотивациянинг пасайиши кўзга ташланмайди. Кичик мактаб даврида мақсадни қўйиш шу билан характерланадики, ўқувчи ўқитувчи томонидан берилган мақсадларни қабул қилишга тайѐр бўлади. Кичик мактаб даврида ўқувчининг ўз хатти- ҳаракатларини ўқитувчи қўйган мақсад ва вазифаларга мослаштириши синфдан-синфга кўтарилган сари кучайиб боради. Бу ўқувчининг мактаб қоидаларига амал қилишида, синфдаги вазифаларини бажаришида кўринади. Ўқувчи дарсдаги ва дарсдан ташқари ўз вақтини мустақил ташкил этиш борасидаги мақсадларининг аҳамиятини белгилашни ўрганиб боради. Бу уй вазифаларини бажариш тартибига амал қилишда кўринади. Мустақил равишда ўқитувчи томонидан қўйилган мақсадлардаги оралиқ мақсадлари тизимини масалан, масалани ечишнинг ўз йўллари ва босқичларини мустақил айтиб бера олади, шунингдек, оралиқ мақсадларга эришиш воситаларини белгилай олади. Кичик мактаб даврида мақсад қўйишнинг мураккаб характери биринчи синф ўқувчисининг иродавий хатти- ҳаракатлари билан боғлиқлиги тадқиқ этилган.(Котирло В.К.Развитие волевого поведения у дошкольников. Киев,1971, С.179-182.). Юқорида кўрсатиб ўтилганлар кичик мактаб давридаги ўқувчиларнинг мотивацион соҳаси ўзгариб боришини, мактабгача даврда бўлган умумий билиш ва мотивларнинг ижтимоий йўналганлиги аниқлашиб, ―ўқувчи мавқеи‖ни эгаллашига, яъни мактабга боришга интилиш, бу позиция қондирилганидан сўнг эса янги муносабатларнинг – ўқув мотивлари ва бир қадар мураккаб шаклда бўлган ижтимоий мотивларнинг юзага келишидан далолат беради. Кичик мактаб даврининг охирларига келиб ўқувчиларда ўқув-билиш мотивлари, яъни фақат янги билимларнигина эмас, ҳатто умумий қонуниятларни эмас, балки янги билимларни топишнинг айнан бирон бир йўлларини эгаллашга қизиқиш шакллантирилган бўлиши лозим. Ушбу мотивларнинг шакллантирилиши кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг ўрта мактабга тайѐргарлигининг зарурий жиҳати ҳисобланади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling