Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
фаолияти ўқиш ҳисобланади
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мен шуни хоҳлайман”
фаолияти ўқиш ҳисобланади. Боланинг мактабга бориши, унинг
психологик ривожланиши ва хулқ-атворидаги ўрни ниҳоятда катта. Бу даврда ахлокий хатти-ҳаракат коидалари ўзлаштирилади, шахснинг ижтимоий йўналиши таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ахлокий онглари I ва IV синфдаги ўқиш мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди ва ахлокий сифатлар, билим ва тасаввурлар сезиларли даражада бойийди. Бола ўқув фаолиятида ўқитувчи раҳбарлигида инсоний анъаналар асосида ҳаракат қилишга ўрганади, ўз иродасини ўқув мақсадларига эришиш учун машқ қилдиради. Ўқув фаолияти боладан нутқ, диққат, хотира, тасаввур ва тафаккурини керакли даражада ривожланишини талаб этган ҳолда, бола хулқ-атворининг ривожланиши учун янги шароитларни яратади. Кичик мактаб даври бу англанилган ва ихтиѐрий хатти-ҳаракатларга ўтиш давридир. Бола фаол равишда ўзини ўзи бошқаришга, қўйилган мақсадларга кўра ўзининг фаолиятини ташкил этишга ўрганиш давридир. Кичик мактаб даврида хатти-ҳаракатларнинг янги шаклларини пайдо бўлиши бевосита ўқув фаолияти билан боғлиқдир. Ҳеч бир ўқитувчи мактабга биринчи бор келган боладан ўзи ўргатмаган арифметик мисол ва масалаларни ечишни талаб этмайди, лекин афсуски, жуда кўп ўқитувчилар улардан қунт билан ўқишни, уюшқоқликни, маъсулиятлиликни, тартибга аниқ риоя этишни талаб этадилар. Ваҳоланки, ушбу кўникмалар ўқитувчи томонидан маълум одат ва малакаларга ўргатилинганидан сўнггина пайдо бўлади. Ихтиѐрий равишда ҳаракат қилиш лаѐқати бутун кичик мактаб даври давомида шаклланади. Психик фаолиятнинг олий шакли сингари ихтиѐрий хатти-ҳаракатлар уларнинг шаклланишини асосий қонунига бўйсунади. Унга кўра янги хатти-ҳаракатлар аввало катталар билан бўлган умумий фаолиятда юзага келиб, бола шундай хатти-ҳаракатларни ташкил этиш имкониятларини ўрганади ва шундан кейингина у боланинг индивидуал хатти-ҳаракат усулига айланади. Катталар болаларни амалий жиҳатдан ўз вақтларини тўғри тақсимлаш борасида яхши ўқиш, ўйнаш, сайр қилиш ва бошқа нарсалар билан шуғулланиш қоидаларига ўргатадилар. Демак, оилада бола у билан ҳисоблашадиган, маслаҳатлашадиган янги бир ўринни эгаллайди. Кичик мактаб даври бу ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар давридир. Шунинг учун ҳам ривожланишнинг шу босқичида ҳар бир бола эришган мувафаққиятлар даражаси ниҳоятда муҳим ҳисобланади.Агар шу ѐшда бола билиш, ўрганиш қувончини ҳис этмаса,ўқиш малакаларини эгаллай олмаса, дўстлашишни билмаса, ўзига нисбатан, ўз имконият ва лаѐқатларига нисбатан ишончли бўла олмаса, бу ишларни келгусида амалга ошириш қийинроқ бўлиб, боладан юқори руҳий ва жисмоний зўриқишни талаб этади. Бу даврда боланинг "Мен шуни хоҳлайман” мотивидан "Мен шуни Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling